Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ЭНГ РИВОЖЛАНГАН, БАРЧА ҲАВАС ҚИЛАДИГАН ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ

×

 2020-09-29 14:56:59    118

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 29 сентябрь куни вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси ва бошқа долзарб масалалар юзасидан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, депутатлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, шаҳар, туман студияларида фаоллар иштирок этди.

Йиғилишни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров очди ва олиб борди.

Вилоятдаги секторлар, ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари энди очиқлик асосида ишлайди. Аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш баробарида ижтимоий тармоқлар орқали ҳам мурожаатларни қабул қилади. Кабинетда ўтирмасдан ҳудудларга бориб, йўналишлар бўйича муаммоларни ўрганади, уларни ҳал этиш чораларини кўради.Бу ҳақда вилоят раҳбари илк бор фаоллар билан бўлиб ўтган йиғилишда сўз юритди.

Вилоятда барча соҳаларда улкан салоҳият бор. Ундан самарали фойдаланиш эса аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳозирда мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинмаяпти. Айниқса, бугунги пандемия даврида инсонлар саломатлигини асраш билан бирга иқтисодиётни ривожлантириш зарур. Вилоят раҳбари тадбиркорликни ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кўмакчи ва елкадош бўлиш устувор вазифа сифатида белгиланганлигини қайд этиб ўтди.

Вилоят, шаҳар ва туманларда “Тадбиркорлар уйи” ташкил этилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида аниқ чора-тадбирларни амалга оширади. Бир сўз билан айтганда, тадбиркорнинг муаммоси шу ерда ечим топади. Истиқболли лойиҳалар, бизнес-режалар ишлаб чиқилади.

Вилоят раҳбари тадбиркорлар билан ишлаш, ҳудудларни обод этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уй-жой қурилиши ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ишларнинг талаб даражасида эмаслигини мисоллар орқали билдирди.

Биринчи марта мамлакатимиздаги туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилиб, таҳлиллар асосида улардаги тадбиркорлик ривожи ҳолати “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” ҳудудларга ажратилди. Афсуски, вилоятдаги Фурқат, Ёзёвон ва Қўштепа туманлари “қониқарсиз” деб топилган. Айни кунларда мазкур ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этиш тадбирлари ишлаб чиқилмоқда.

Камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилалар учун даромад манбаини топиб беришга ёрдам бериш барча сектор раҳбарларининг кундалик иш тартибидан жой олиши кераклиги таъкидланди.

-Дастлаб Фарғона, Қўқон шаҳарларида “халқ назорати” платформасини ишга туширишни режалаштирганмиз, -дейди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.-Аҳоли учун бу мулоқот майдони бўлади. Улар ҳудуддаги муаммоларни бемалол айта олсин. Мутасадди раҳбарлар эса уларни ҳал этиш чоралари кўриши лозим. Шунингдек, матбуот ва ижтимоий тармоқларда холис, асосли танқид бўлса, биз бемалол қабул қиламиз.

Шунингдек, вилоят раҳбари таълим, тиббиёт, маҳалла, қишлоқ хўжалиги каби соҳалардаги мавжуд ҳолатни чуқур таҳлил қилди. Шаҳар ва туман студияларида иштирок этган фаолларнинг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги устувор мақсад ва вазифаларни амалга оширишда муҳим ўрни бор эканлиги таъкидлаб ўтилди.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube