Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 151 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ КОРХОНАГА КАТТА ИҚТИСОДИЙ НАФ БЕРМОҚДА

×

 2020-10-29 21:00:34    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида амалга оширилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Бугунги кунда вилоятда электр-энергия таъминотини янада яхшилаш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида муайян ишлар бажарилмоқда.

Корхона эҳтиёжи ҳамда давлат дастурлари ижросини таъминлаш учун зарур бўлган маҳсулотларнинг маҳаллийлаштирилишига атиги уч ой кифоя қилди. Қисқа муддат ичида жамиятнинг ўз маблағи ва тажрибали мутахассисларининг тезкор саъй-ҳаракатлари билан янги ишлаб чиқариш цехлари фойдаланишга топширилди.

Мазкур лойиҳалар асосидаги темир-бетон таянчлар тайёрлаш цехининг кенгайтирилиши, металл қурилмалар ва СИП арматуралари ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилгани йиллар давомидаги муаммоларга чек қўйди.

Қиймати 1,6 млрд.сўм бўлган янги инновацион лойиҳанинг ишлаб чиқаришга жорий этилгани СИП симларини темир-бетон таянчларга маҳкамлаш учун зарур бўладиган турли хилдаги арматураларга бўлган талабни тўлиқ қоплаши билан бирга, жамиятга катта иқтисодий фойда келтиради. Бу маҳсулотларнинг маҳаллийлаштирилиши корхонага йиллик жами 20 миллиардга яқин фойда келтиради.

Янги ишлаб чиқариш цехларининг фойдаланишга топширилиши натижасида 60 га яқин ишчи ўринлари яратилди.

Вилоят раҳбари лойиҳалар билан бирма-бир танишар экан, жамият раҳбари Дилшод Жалилов истиқболли лойиҳаларнинг яқин келажакдаги самараси, экспорт салоҳияти ҳамда режалаштирилаётган полимер изоляторлар ва металл анкер таянчлари ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳақида гапириб берди.

Вилоят ҳокими соҳада белгиланган вазифаларни ўз муддатида сифатли бажариш ҳамда қишки мавсумда электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш муҳим вазифа эканлигини таъкидлади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги