Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТУМАНИДА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ИШГА ТУШМОҚДА

×

 2020-11-05 01:14:37    82

PDF юклаш
Чоп этиш


 Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров шаҳар-туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га кўра амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Фарғона туманида бўлди. 

Вилоят ҳокими дастлаб тумандаги “FERGHANA FRANCE” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона фаолияти билан танишди. Корхонада бехи, узум, анор данаклари ва баргларини қайта ишлаш ҳамда вино ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилган.

Ҳозирда жамият Франция ва Озарбайжон давлатлари компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Ишлаб чиқаришга умумий қиймати 3,375 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар жалб этилган.

Россия, Латвия, Литва, Озарбайжон ва Хитой давлатлари билан жами 20,0 млн. долларлик вино ва коньяк махсулотларини экспорт қилиш учун шартномалар имзоланган.

Яқин келажакда корхонада маҳсулотлар ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича қўшимча қувватларни ишга тушириш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда корхона раҳбари 1 млн. доллар миқдорида кредит олишда кўмак сўради. Вилоят ҳокими тадбиркорни қўллаб-қувватлаши ва сўралган маблағни ажратилиши бўйича мутасаддиларга топшириқ беришини айтди.

Тумандаги “ЕKOKERAMA” маъсулияти чекланган жамияти томонидан ҳам ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу ерда керамикадан сантехника буюмлари ишлаб чиқариляпти.

Лойиҳа қиймати 150 млрд. сўмдан зиёдни ташкил этади. Корхонада 500 га яқин иш ўрни яратилган. Ҳозирда мактаб ва коллеж битирувчиларини бандлигини таъминлаш мақсадида танлов асосида ишга жалб этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. 

Вилоят раҳбари корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Шу ернинг ўзида тумандаги янги лойиҳалар, хусусан “Бирдамлик” МФЙдаги 1000 тонналик музлаткичли омборхона имкониятлари ҳақида мутахассислар томонидан маълумотлар берилди. Бундан ташқари туманда логистика маркази ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Миндонобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги Тўқув трикотаж махсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.

Лойиҳа қиймати 4 млрд. сўмлик бўлиб, янги дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилган. 200 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Вилоят ҳокими жараёнларни тезлаштириш, корхонани тез орада ишга тушириш ҳамда иш ўрнини 400 тага етказиш бўйича кўрсатма берди.

Шу куни вилоят сектор раҳбарлари иштирокида Янги аср шаҳарчасида қурилиши бошланган арзон уй-жойлар бориб кўрилди.

Шунингдек, тумандаги ер майдонларини сифатли шудгорлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳам кўздан кечирилди.

Вилоят ҳокими ҳайдов жараёнида бир қатор камчиликларга йўл қўйилаётганлигини танқид остига олди ва уларни бартараф этиш бўйича зарур топшириқларни бериб ўтди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги