Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 117 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕШАРИҚДА ЯНГИ ТУРАР-ЖОЙ БИНОЛАРИ ҚАД РОСТЛАЙДИ

×

 2020-11-07 17:34:09    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимиз шаҳар-туманларида кун сайин бунёдкорлик ишлари авж олмоқда. Бунга Бешариқ тумани мисолида ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Ҳозирда 220 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган ҳудудда эҳтиёж ва талаблардан келиб чиқиб янги турар-жой бинолари қад ростламоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров бу ерда бўлар экан, нуронийлар билан кенгашди, қурувчилар билан суҳбатлашди.

Аҳоли зич бўлган ҳудудда турар жойларга эхтиёж юқори. Ана шуларни ҳисобга олиб, кўп қаватли уйлар бунёд этишга киришиляпти. Вилоят раҳбари мазкур уйларнинг лойиҳалари билан яқиндан танишиб, тадбиркорлар сармоясини жалб этиш ҳисобига арзон ва сифатли уйлар қуриш ҳақида тавсиялар берди.

Янги қурилаётган уйлар “Дала Ҳамид Олимжон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. У ерда жами 10 та 5 қаватли, шундан 2 та 40 хонадон, 8 та 20 хонадонга мўлжалланган уйлар қурилади. Келгусида массивда инфратузилма объектлари қурилиши режалаштирилган. Қулайлик томони шундаки, бу уйлар электр, газ, сув, канализация таъминотида муаммо бўлмайди.

- Келгусида бундай уйларни қуришга эътиборни кучайтирамиз. Уй-жойга эҳтиёжи бор оилаларни, ёш оилаларни кўп қаватли уйлар қуриш ҳисобига таъминлаймиз, - деди вилоят ҳокими.

Мазкур ҳудудда аҳоли сони кўпайиб бормоқда. Шу боис, янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилиб, унга “Нурли ҳаёт” дея ном беришга туман масъуллари иштирокида келишиб олинди.

Шундан сўнг янги биноларни қурилишига старт берилди. Келажакда бу ерда турли ижтимоий объектлар, истироҳат боғи ва бошқа аҳолига хизмат кўрсатиш жойлари ҳам барпо этилиши белгиланди. Энг муҳими бу каби қурилишлар натижасида ёшлар, айниқса, умумьтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларни иш билан таъминлашга эришиляпти.

Фарғона вилояти ҳокимлиги