Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг сайёр қабулида: МУРОЖААТГА ЭЪТИБОР - ИНСОНГА ЭЪТИБОР ДЕМАКДИР
2020-11-12 17:19:05 141
Шубҳасиз айтиш керакки, бугун давлат ва ҳукумат томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармойишларнинг замирида инсон ва унинг фаровон ҳаёти мужассам. Ижро ҳокимияти, унинг бўлим ва бошқармаларининг асосий вазифаси уни ҳаётга тадбиқ этишдан иборат эканлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас. Марғилон шаҳрида жисмоний ва юридик шахслар билан ўтказилган оммавий сайёр қабул аввалида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров сўз олиб, бугун ҳар бир мутасадди раҳбар сидқидилдан халқнинг хизматида бўлиб, ўзининг садоқати ва бурчини шу орқали намойиш этиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Вилоят ҳокимининг сайёр қабулида вилоят ҳокимлигининг барча бўлим ва бошқармалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва тижорат банклари мутасадди раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Мурожаатлар орқали халқимизнинг кайфияти, шарт-шароити ва албатта олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини билиш мумкин. Шу куни вилоят ҳокимининг қабулида 127 нафар жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишди. Улар асосан Марғилон ва Фарғона шаҳарлари, Тошлоқ, Қува, Қўштепа ва Ёзёвон туманлари фуқаролари эди.
Бугун фуқаролар мурожаатларига муносабат тубдан ўзгарди. Вилоят ҳокими қабулида аҳоли томонидан билдирилган 102 та ариза ва шикоятларнинг 28 таси ўз ўрнида ижро органлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ижобий ҳал этилди. Қолганлари эса ижро учун назоратга олинди.
Шу ўринда айтиш жоизки, вилоят ҳокими қабулида бўлган фуқароларнинг аксарият мурожаатлари ўз ҳудудлари кесимида ҳал этилиши мумкин. Қачонки, мурожаатчи ҳам, ижрочи ҳам қонун устуворлиги асосида фаолият юритсалар. Буларнинг барчаси ҳар икки тамон учун ноқулайлик, ортиқча вақт ва куч сарфлашга олиб келмайди.
Вилоят ҳокимининг сайёр қабулида ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳалари бўйича хусусан, уй-жой олиш, имтиёзли кредит, моддий кўмак, иш билан таъминлаш, аҳолига коммунал хизмат кўрсатишга доир масалалар юзасидан, бундан ташқари бошқа соҳаларга доир таклиф ва мулоҳазалар ҳам билдирилди.
- Мурожаатга эътибор инсонга, унинг дарду ташвишига бўлган эътибордир. Бугун ҳамюртларимиз томонидан тушган барча масалага алоҳида масъулият билан қараш зарур, унинг ижроси эса ҳар биримизнинг фаолиятимизга берилган баҳо бўлади. Мақсадимиз эса битта - халқимизни ўз ҳаётидан, турмушидан, меҳнат фаолиятидан рози бўлиб яшашга шароит, соғлом муҳит яратишдан иборатдир,- деди вилоят ҳокими қабул якунида.
Вилоят ҳокимининг ҳудудлардаги сайёр учрашувлари давом этмоқда.
Фарғона вилояти ҳокимлиги