Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 267 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВ: ТОШЛОҚ ТУМАНИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМОҒИ ЗАРУР

×

 2020-11-28 12:33:41    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров Тошлоқ туманига ташриф буюрди. Ташриф аввалида вилоят раҳбари давлат хизматларини сифат жиҳатидан янада яхшилаш ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида қисқа муддатда фойдаланишга топширилган Давлат хизматлари марказининг очилиш маросимида иштирок этди. 

- Бино чиройли, хизмат ҳам шунга яраша бўлиши керак деди, - вилоят ҳокими ўз сўзида. – Тошлоқ халқининг ҳар бир мурожаати шу ернинг ўзида ҳал этилиши керак. Шундагина фуқароларда бу марказга ишонч ортади.

Марказда бир вақтнинг ўзида 20 нафар, бир кунда 600 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имкониятига эгалиги билан аҳамиятлидир. Маросим давомида унинг иштирокчилари у ерда яратилган шароитлар билан танишишди. 

Шундан сўнг, вилоят раҳбари туманда янги ташкил этилган “Тадбиркорлар уйи”да бўлиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, мурожаатларнинг ҳал этилиш даражаси билан қизиқди.

“Тадбиркорлар уйи”да ҳозирги кунга қадар 45 та мурожаат қабул қилинган. Улардан 26 таси ижобий ҳал этилиб, 10 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилган. Аслидачи? Бу маълумотлар ҳақиқатга қай даражада мос келади? Вилоят раҳбари тадбиркорларнинг маълумотлар жамланмасини кўздан кечириб, унда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳақида топшириқлар берди. 

Вилоят раҳбари сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар вакиллари ҳамроҳлигида туманнинг “Ахшак” МФЙ ҳудудида 2021 йилда топширилиши режалаштирилган 12 та кўп қаватли уй-жойлар учун ажратилган ер майдонида бўлди. Бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Кўп қаватли уйларнинг пойдеворига замин яратиш ишида иштирок этди.

- Кўп қаватли уйларни тез, сифатли қилиб қуриб, уни аҳолига арзон нархларда сотиш керак ва яна янги қурилиш ишларини жадаллаштириш керак, турар жой биноларининг йўлга туташ қисмини биринчи қаватида савдо мажмуаси қурилиши аҳолига қулайлик яратади. Ҳар бир амалга ошираётган лойиҳа аҳоли турмуш тарзини енгиллаштиришга қаратилса нур устига аъло нур бўлади,-деди вилоят ҳокими қурувчилар билан бўлган суҳбат чоғида. 

Вилоят раҳбарнинг галдаги ташрифи туманнинг “Гузарбоши” МФЙ “Кичик саноат зонаси”да янги ташкил этилган лойиҳалар тақдимоти билан танишиш бўлди. Бу ерда вилоят раҳбари туман ишбилармон тадбиркорлари томонидан тавсия этилган 20 га яқин лойиҳалар билан танишди ва керакли йўл-йўриқлар берди.

Бундан ташқари вилоят раҳбари Заркент МФЙда жойлашган пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Жаҳон Азиз пласт” МЧЖ, Янгийўл МФЙдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Сарвиноз Машҳура Шод Дил” МЧЖда бўлиб иш жараёнлари билан танишди, у ерда меҳнат қилаётган ишчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, “Қанжирға” МФЙ ҳудудида ташкил этилаётган “Кичик саноат зонаси”даги қурилиш ишларининг боришини кўздан кечирди.

Куннинг иккинчи ярмида туман Мусиқа мактабида вилоят раҳбарининг анъанавий туман ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. 50 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган учрашувда вилоят раҳбари йигит-қизлар билан самимий суҳбатлашди, таклиф ва мулоҳазалари, муаммоларини тинглади. Ёшлар томонидан билдирилган масалаларнинг деярли барчаси шу ернинг ўзида ечимини топди. 

 Жамолдин Деҳқонов тикувчилик цехи ташкил этиб, 30 та иш ўрни яратишга эришган. Вилоят раҳбари ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш орқали яна 100 та иш ўрни яратиш истагида бўлган ёш тадбиркорга ер ажратиш ҳақида топшириқ берди.

Тумандаги 11- умумтаълим мактабининг 9-синф ихтирочи ўқувчиси Азизбек Маҳаммадовнинг интилувчанлиги барчани ҳайратга солди. Янги ихтиролар қилиш истагида бўлган Азизбекка компьютер совға қилинди. 

Ёшлар билан учрашув давомида тушган 40 дан ортиқ мурожаатга шу ернинг ўзида ечим топилди.

 Юзма-юз мулоқотда фаол ёшларга китоб жамланмалари совға қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги