Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 122 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВ: ТАДБИРКОРЛАР ТАШАББУСЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШГА КЎМАКЛАШИШ БАРЧА БЎҒИНДАГИ РАҲБАРЛАРНИНГ ЭНГ УСТУВОР ВАЗИФАСИГА АЙЛАНИШИ ЗАРУР

×

 2020-12-09 20:52:41    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабар бериб бораётганимиздек, вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров “Тадбиркорлар уйи”да тадбиркорларнинг муаммо ва масалаларини ўрганиб, улар билан самимий мулоқот ўтказмоқда.

Ўтган қисқа фурсат мобайнида вилоят раҳбарининг юзма-юз суҳбатлари орқали шаҳар-туманлардаги юзлаб тадбиркорларнинг мушкули осон бўлиб, янги-янги истиқболли лойиҳалар, ташаббуслар ҳаётга тадбиқ этилишига эришиляпти.

Бу галги вилоят ҳокими билан учрашувга 30 нафар тадбиркор ва ишбилармонлар келишди.

Шу куни вилоят раҳбари билан учрашув давомида тадбиркорлар томонидан ер майдони ажратиш бўйича 6 та, бузилган бино иншоотлари учун компенсация тўлаб бериш масаласида 3 та, бино олиш учун 2 та, шунингдек, кредит муддатини узайтириш, ер майдони учун кадастр ҳужжати тайёрлаш, ноқонуний қурилган объектни бузиш, наслли чорва моллари учун субсидия ажратиш, интернет тармоғи уланишига амалий ёрдам, дебитор қарздорликни ундириш, доимий электр тармоғига уланиш, иссиқхона ташкил этишда табиий газ масаласида кўмак, мактабгача таълим ташкилотларига парранда гўшти етказиб бериш учун шартнома тузиш, қишлоқ врачлик пункти учун штат ажратиш ва яна бошқа масалаларда мурожаатлар қилинди.

Тадбиркорлар томонидан билдирилган муаммолар, таклиф ва масалалар ижроси юзасидан масъул мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди. 

- Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ташаббусларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш барча бўғиндаги раҳбарларнинг энг устувор вазифасига айланиши зарур, - деди вилоят раҳбари. – Агар бизнес-лойиҳа истиқболли, аниқ ва пухта бўлса, бундай тадбиркорлар билан елкама-елка ишлашга тайёрмиз.

Фарғона вилояти ҳокимлиги