Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 268 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУРИЛИШ - БУНЁДКОРЛИКНИНГ КЎРКИДИР 

×

 2021-01-25 18:03:36    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров Қўқон шаҳрига ташрифи давомида  Муқимий шаҳарчаси ва Учкўприк тумани ҳудудида саноат, буюм ва озиқ-овқат бозорлари ҳамда кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши бош режаси билан танишди.

Бош режа бўйича мазкур объект учун умумий 46 гектар ер майдони ажратилган. Шундан бозорлар қурилиши учун 20,6 гектар, очиқ авто тураргоҳ ва юк сақлаш омборлари учун 6,2 гектар, кўп қаватли тураргоҳ бинолари қурилиши учун 3,7 гектар, қўшимча авто йўллар қурилиши ва кўкаламзорлаштириш учун 9,7 гектар, 20 та 9 қаватли турар жой бинолари, МФЙ, кутубхона, клиника, хизмат кўрсатиш, тикувчилик цехи, IT маркази қурилиши ва ҳудудни ободонлаштириш учун 5,8 гектар ер майдони тақсимланган.

Вилоят раҳбари вилоят иқтисодиётига ўз ҳисса ва улушларини қўшишга аҳд қилган барча лойиҳа муаллифларини қўллаб-қувватлади, ҳар бир қурилиши режалаштирилаётган объектларни архитектурасини бирма-бир кўздан кечирди. Биноларнинг жойлашуви бўйича ўз таклифларини билдирди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров вилоятнинг Қўқон шаҳрига қилган ташрифининг 2-кунида шаҳар Давлат хизматлари марказида уй-жой фонди бозорини яратиш, аҳолини замонавий уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида салоҳиятли уста қурувчилар билан учрашди.   

Учрашув давомида вилоят раҳбари қадимий ва ҳамиша навқирон Қўқон шаҳрига қурилажак 20 та 9 қаватли 840 хонадонли турар-жойлар шаҳар кўркига кўрк қўшиши билан биргаликда соз ва тез фурсатда фойдаланишга топширилиши хусусида фикр билдирди. Қурилиш ишларига шаҳарда иш билан банд бўлмаган ёшларни жалб этиш, уста ва шогирд анъанасига риоя этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Шунингдек, шаҳарда истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар учун ҳам турар-жой қурилиши амалга оширилади, деди вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич.       

Учрашувдан сўнг вилоят раҳбари сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида шаҳардаги “Парпашабоғ” МФЙдаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар мурожаатига кўра қуриб битказилган замонавий болалар ва катталар учун ўйингоҳ, "стритбол" "воркаут" майдончасини бориб кўрди.

Вилоят раҳбари аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда яна 40 та спорт майдончалари барпо этилиши бўйича топшириқ берди.  

Фарғона вилояти ҳокимлиги