Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОЛИЙҲИММАТ ИНСОН ЭДИ

×

 2017-05-23 11:10:33    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Бошим олиб бу юртлардан,

Кетай десам, кетолмайман.

Бўлак жаннатмакон юртни,

Қувамга ҳеч  ўхшатолмайман

деб ёзган эди қувалик Шокирхон Ҳакимий.

 

Ҳақиқатан ҳам бу жаннатмакон юртда олийҳиммат инсон, Ватанини  чин дилдан севадиган, гапи билан иши бир Қува туманининг биринчи раҳбари Мўсажон Шербўтаев ҳам шундай туйғулар билан яшаган, – дейди меҳнат фахрийси, ўша пайтларда бирга ишлаган Иброҳимжон Қўзиев. – Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган юксак эътиборнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди. Бу йилги байрам “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик” ҳамда “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиорлари остида умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланганида чуқур маъно мужассам.

– Биз маориф фахрийлари ҳар йили маҳалла аҳли билан Турк маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қабристонга бориб, бу олийҳиммат инсоннинг қабрини зиёрат қилиб, унинг атрофини тозалаймиз. Манзарали дарахтлар, гуллар экамиз, – дейди узоқ йиллар биринчи раҳбар билан бирга ишлаган, Мўсажон Акбаров.

– Меҳр кўрсатсанг, меҳр кўрасан, деган доно халқимиз. Мўсажон ака маориф, маданият, спортни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, – дейди маориф соҳасида раҳбар бўлиб ишлаган Ҳабибулло Зайлиддинов. – Шу соҳаларда янгилик яратинглар, республикадагина эмас, бутун дунёда биринчилардан бўлайлик, бунинг учун мендан нима талаб қилинса, ёрдам бераман, лекин сизлар ҳам ташаббускор бўлинглар, дер эди. Туманимизга Шароф Рашидов келганларида, 11-умумтаълим мактаби, қандолатчилик фабрикаси, “Қува дон маҳсулотлари” корхонаси биносини қуришда биринчи ғиштни қўйдирган. Натижада бу қурилишлар қисқа вақт ичида қурилиб, фойдаланишга топширилган. 

Бир куни Қуванинг марказида китоб дўконига кирдим. 1980 йилларда Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” китоби янги нашрдан чиқарилганда 2 та китоб сотиб олдим. Шу куни М. Шербўтаев билан рўпарама-рўпара келиб қолдим. У қўлимдаги китобни олиб, “Қува. Қил устида турган тақдирлар” деган ёзувни кўриб, юзига табассум югурди. Шунисини менга беринг, деб китобни қаердан олганимни сўради ва “қайтиб бориб, ҳаммасини олдириб қўйинг. Уларни мактабларга, боғчаларга, илғорларга берамиз” деди. Фарғона ва Марғилондан китобларни сотиб олдим. Байрамларда совға қилиб тарқатдик, – дейди фахрий-ўқитувчи Алижон Валиев.  

“Анор” ансамбли эндигина танила бошлаган кезларда чет эл сафарига чиқадиган бўлдик. Бир куни машғулот пайтида Мўсажон ака Шербўтаев кириб келди. Биз билан суҳбатлашиб, “сизлар республика номидан кетяпсизлар, яхши тайёргарлик кўринглар. Либослар кўркам бўлсин. “Анор” ансамбли Қуванинг аноридек машҳур бўлсин” деган эди, – дейди маданият фахрийси Ҳ.Қўчқоров.

Мўсажон Шербўтаев колхоз раиси, туманнинг биринчи раҳбари бўлиб ишлаган вақтларда туманни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, – деб таъкидлайди “Роҳатой” фермер хўжалиги раҳбари Авазбек Тешабоев. – Туманимизнинг тараққий этишига ҳисса қўшган турли соҳа вакилларини қувонч билан эсга олардилар. Меҳнат қилганни, элим деб, юртим деб ёниб-яшаган инсонларни қадрлашарди. Ўша вақтларда сувдан қийналиб қолганимни айтганимда, дарров республика раҳбарлари билан келишиб, Жанубий катта Фарғона каналидан насослар ёрдамида сув олиб келишган. Натижада 4 та колхознинг сув муаммоси ҳал этилди.

М.Шербўтаев ҳар бир бригадир, ҳисобчи, сувчи, механизаторнинг исми, фамилияси биларди. Машинасида доимо совға олиб юрарди. Илғорларни ўша ернинг ўзида рағбатлантириб кетарди. Бу ишдан ҳамманинг кўнгли кўтарилиб, уни орқасидан дуо қилиб қолишарди. Бундай инсонни унутиб бўлармиди, дейишади қуваликлар.