Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АҲОЛИГА БЕПУЛ ВА АРЗОН ДОРИ-ДАРМОН ВОСИТАЛАРИ

×

 2017-05-23 18:14:11    96

PDF юклаш
Чоп этиш


бунда уруш қатнашчилари ва фахрийларга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларга иззат-икром, эҳтиром кўрсатиш, жамиятда тинчлик,  тотувлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшган кекса авлод вакиллари, уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлашга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган фахрийларимизга юксак эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш давлатимизнинг ҳамиша эътибор марказида бўлиб келмоқда.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ва “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори нуронийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги ифодаси бўлди.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига икки миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти, юртимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автомашиналарни навбатсиз харид қилиш имконияти берилди. Сотиб олинган автоуловларга биринчи ва иккинчи техник хизматлар бепул кўрсатилиши ҳам алоҳида эътиборга молик. Бундан ташқари, ёши улуғ инсонларни уй-жой билан таъминлаш, хонадонларида зарур шароитлар яратиш, таъмирлаш борасида ҳам давлатимиз доимий ғамхўрлик қилмоқда.

“Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамияти томонидан ҳам вилоятимиздаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари соғлиқларини муҳофаза қилиш, дори-дармонларга бўлган эҳтиёжларини қисман бўлса ҳам таъмин этиш мақсадида хайрия сифатида 156 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 21 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлардан ташкил топган дори-дармон қутилари тўплами тарқатилди.

Жамият ходимлари Марғилон шаҳридаги 12 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олди, дори-дармон қутиларини ва совғаларини топширишди. Кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун нуронийларимиз Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришди, эзгу тилаклар билан дуолар қилишди.

Олтиариқ туманининг Қизилтепа ҳудудида жойлашган “Меҳнат ва уруш фахрийлари” сиҳатгоҳида республикамиз вилоятларидан келиб дам олиб, ўз соғлиқлари тиклаётган фахрийларга “Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамиятига қарашли махсус жиҳозланган “Дамас” русумли автомашинада кўчма дорихона хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди.

Акционерлик жамиятининг Фарғона шаҳрида 1 ва 2-сонли, Қўқон шаҳрида 3-сонли, Данғара туманида 4-сонли, Ўзбекистон туманида 6-сонли, Ёзёвон туманида 7-сонли, Риштон туманида 8-сонли, Учкуприк туманида 9-сонли, Сўх туманида 10-сонли, Боғдод туманида 11-сонли,  жами 10 та дорихона ҳамда вилоятимизнинг  қишлок худудларида 123 та дорихона шахобчалари (шундан 100 та шахобча 11 та тумандаги ҚВПлар қошида) фаолият кўрсатади. Шунингдек, 1 та кўчма дорихона “ИСУЗУ” русумли автомашинада ва 9-та кўчма дорихона шахобчаси махсус жиҳозланган “Дамас” русумли автомашинада вилоятимизнинг чекка, узоқ ҳудудларида аҳолининг дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун хизмат кўрсатмоқда.

Вилоятимиз аҳолисини ва барча даволаш профилактика муассасаларини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашда  жамиятимиз тизимидаги ижтимоий дорихоналар алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 2-сонли йиғилиш баёнига асосан Дастурга киритилган  жамиятимизга қарашли вилоят, туманлардаги 8 та марказий дорихоналар қошида  ижтимоий дорихоналар ташкил этиш режалаштирилган бўлса, амалда 10 та ана шундай дорихоналар ташкил этилди. Жорий йилда   яна 7 та туман марказий шифохоналарига яқин манзилларда ижтимоий дорихоналар аҳолига хизмат кўрсатиши режалаштирилган.

Бу ижтимоий дорихоналарнинг асосий вазифаларидан бири амбулатория   даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 13 тоифадаги шахсларни бепул ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлашдан иборат.