Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ АВЛОД

×

 2017-05-23 11:12:41    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар йили республика Маънавият тарғибот маркази томонидан “Юксак маънавиятли авлод” фестивали ва унинг доирасида кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда.

Фарғонада ёш олимлар, мутахассислар, иқтидорли, ижодкор йигит-қизлар ва уюшмаган ёшлар иштирокида мазкур фестивалнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Фестиваль мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, ёш авлод қалбида юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини сингдириш, кенг кўламли ислоҳотлар моҳиятини, давлат дастурлари аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, ўғли-қизларни огоҳликка даъват этишга  қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Фестиваль доирасида “Энг янги тарих билимдони”, “Президент асарлари билимдони”, “Бадиий ижод”, “Энг иқтидорли ҳунарманд”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер”,  “Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ватан куйчиси” каби номинациялар бўйича иштирокчиларнинг билими, ижодий иши, ижро маҳорати, лойиҳа ва ишланмалари адолатли мезонлар асосида баҳолаб борилди.

“Замонавий илм-фан” номинация бўйича кўргазмалар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида ташкил этилди.

Элёрбек Раҳматов Қўштепа туманидаги 2-мактабнинг 8-синф ўқувчиси. У ясаган “Чақмоқ” номли экскватор макети ҳакамлар ҳайъати ва иштирокчилар эътирофига сазовор бўлди.

Қўқон шаҳридаги 30-мактабнинг 8-синф ўқувсичи Исроилжон Носиров ихтиро қилган қуёшдан заряд олиб ишловчи кўча чироқлари кўпчиликка манзур бўлди.

Фестивалда шунингдек, ТАТУ Фарғона филиали 2-босқич магистри Каримжон Мўйдинжонов томонидан яратилган мобиль илова ҳам юқори баҳоланди. Илова “Ҳаракатлар стратегияси” га бағишланган бўлиб, уни  мобиль телефонга юклаб олиш, маълумот керак бўлса, ўша иловани очиб, исталган саҳифани кўриш ва фойдаланиш  мумкин.

Кўргазма якунида энг муносиблари саралаб олинди.

Зарнигор Ғуломова Бағдод академик лицейининг хорижий тиллар йўналишида ўқийди. Биринчи Президентимизнинг 60 дан ортиқ асарлари билан танишиб чиққан. У фестивалнинг 17-19 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтган “Президент асарлари билимдони” йўналишида ўз билимларини синовдан ўтказди.

–Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият –енгилмас куч” китобини яхши кўриб ўқийман, – дейди у. – Асар ўзининг равон тилда ёзилганлиги, қалбга яқинлиги билан ўқувчида катта таассурот қолдиради.

Ушбу йўналишда турли ёш тоифаларида ғолиблар аниқланиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олдилар.

Фарғона шаҳрининг “Ёшлар марказида” бўлиб ўтган танловнинг “Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер”,  “Энг иқтидорли ҳунарманд”  йўналишлари бўйича  100 нафардан зиёд йигит-қизлар иштирок этишди. 

Бағдод қишлоқ ҳўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Раънохон Амиралиева тикувчиликка жуда қизиқади. Дизайнерлик  тўпламида 5 та миллий андозадаги либослар жам бўлган. 

–  Кўпроқ портрет жанрларида ижод қиламан, – дейди Қўқон Давлат педагогика институтининг тасвирий санъат ва муҳандислик  графикаси талабаси Аброр Маъмуров. – Халқимизнинг миллий урф-одатлари, либосини тасвирлаш, самимий чеҳраси,  табассумини акс эттиришга ҳаракат қиламан.   “Кўза кўтарган қиз”, “Кураш”, “Қўқон кўчалари”, “Онахон”, “Бобо”  сингари асарларимда юртимиз манзаралари ва кишилари жонланади.  

Риштон туманидаги 1-умумтаълим мактаби  9-синф ўқувчиси Фотима Абдуалиева  ёш ҳунармандлардан бири.  Кулолчилик соҳасида аждодларимиз  бой меросини  изланишлари билан бойитиб келмоқда. Тўрт йилдан буён Сардоржон Ҳотамовдан ҳунар сирларини пухта ўзлаштириб,
кўза, пиёла-чойнак, лаган сингари 31 турдаги сопол буюмларини  яратди.

“Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер” йўналишида Моҳира Қўчқорова 14-16 ёш,  Зарнигор Олимова 17-19 ёш, Шаҳзод Абдубанноев 20-25 ёшлилар ўртасида биринчи ўринга лойиқ деб топилдилар.

“Энг иқтидорли ҳунарманд” йўналишининг турли ёш тоифаларида Наргиза Холматова, Чарос Мирзатоҳирова, Муҳайё Солиевалар ғолибликни қўлга киритдилар.

 “Ўз асарларидан миллийликни акс эттирган рассом” йўналишида  Дилфуза Набижонова,  Ҳасанбой Давлатов,   Муштарий Қурбоновалар биринчи ўринни эгалладилар.

Ғолибларга диплом, китоблар жамланмалари ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Фестивалнинг “Бадиий ижод” йўналишида вилоятимизнинг 49 нафар назм, наср ва публицистика соҳаларида изланишлар олиб бораётган ёшларнинг бадиий маҳорати синовдан ўтказилди.

Ўз ёш тоифалари бўйича Машрабжон Тожибоев, Моҳларойим Жўраева ва Шаҳноза Раимовалар 1-ўринга муносиб топилган бўлсалар, Розияхон Баҳодирхонова, Нозима Тожибоева, Муштарийбону Абдуҳалилова каби ёш истеъдодлар ҳам ғолиблар сафидан ўрин олишди. 

Фестиваль соғлом дунёқарашли, илм-у ижодга, санъат ва маданиятга, маърифат ҳамда ўқиб-изланишга иштиёқманд минглаб ўғил-қизларни бирлаштиришга, уларнинг сафини янги иқтидор эгалари билар тўлдиришга хизмат қилди. Зеро, юксак маънавиятли авлод забт этадиган марралар Ватаннинг ёруғ иқболига туташдир.