Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ҲУДУДИЙ САНОАТ ЯРМАРКАСИВА КООПЕРАЦИОН БИРЖАСИ:

×

 2017-05-23 11:15:01    93

PDF юклаш
Чоп этиш


вилоятимизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг имкониятлари йилдан-йилга  ривожланиб бораётганидан далолатдир

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 20 мартдаги “2017 йилда халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасини ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 19-20 май кунлари Фарғона шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи биносида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси ўтказилмоқда.

Кеча ярмарканинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Садриддин Қўчқоров иштирок этди ва сўзга чиқди. 

Ҳудудий саноат ярмаркаларида тузилаётган шартномалар йирик саноат корхоналари ва кичик бизнес субъектлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланишида муҳим омил бўлаётир. Ўз навбатида корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажмларининг ортиши, янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш имконини бераётганини алоҳида айтиб ўтиш жоиз.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ҳудудий ва халқаро саноат ярмаркалари кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига буюртмаларни шакллантиришда жуда қўл келади. Шу билан бирга ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларни етказиб бериш учун тендерсиз ўзаро манфаатли шартномалар тузиш ва хорижий компаниялар билан экспорт шартномаларини имзолаш имкониятини яратади.

Вилоятимизда ўтган йили ташкил этилган ҳудудий саноат ярмаркасида 275 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 21 млрд.сўмлик маҳсулотларни сотиш бўйича ўзаро манфаатли шартномалар тузилган.

Бу галги ярмаркада 320 дан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, вилоятимиздаги барча ишлаб чиқарувчи корхоналар, бошқа вилоятлар вакиллари ва пойтахтлик ишбилармонлар томонидан кенг турдаги маҳсулотлар намойиш этилди.

Кўрсатиладиган хизматлар, ишлаб чиқаришдаги янгиликлар ҳамда истиқболда ишлаб чиқарилиши кўзда тутилаётган маҳсулотлар бўйича ўзаро тажриба алмашилди. Ярмарка фаолияти мобайнида маҳсулотлар сотиб олиш борасида 23 млрд. сўмлик шартномалар имзоланиши кутилаётгани эътиборга сазовор, албатта.

“Водийэлектр созлаш сервис” хусусий корхонаси жорий йилнинг апрелидан ўз фаолиятини бошлади. Корхонада қуёш панеллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, буюртмачиларга етказа бошланди. Буюртмалар сони кун сайин ортиб бораётгани яна қўшимча ўнлаб иш ўринлари яратиш кераклигини тақозо этмоқда. Коллеж битирувчиларини ишга олиш ниятида бўлган корхона раҳбари Козимжон Содиқовнинг бу йилги ярмаркадан умиди катта.

Ўзбекистон туманининг Юқори дашт қишлоғида жойлашган “Мебель хом ашё” хусусий корхонаси эса барча турдаги мебель ишлаб чиқарувчиларга сифатли хом ашёни етказиб бермоқда. Айни кунда йигирма нафар ишчи-ходим хитойликлар тажрибасини ўрганиб, янги форматдаги Акрил, ЛДСП, ЛМДФ мебель тахталарини мустақил тайёрламоқдалар. Харидоргирлиги ва пишиқлиги билан ажралиб турган хом ашёларга мебель ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари ўз диққатини қаратдилар.

– Фарғона ярмаркасини ҳавас қилиб Андижондан келдик, – дейди “FOREVER QUALITU” МЧЖ раҳбари Феруза Мамадалиева. – Корхонамизда эшик, ром, ётоқ, ошхона, болалар хоналари, меҳмонхоналар учун мебель тўпламлари, офис мебеллари Хитой технологияси асосида ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларимиз мижозларга маъқул келса, шу ернинг ўзида шартномалар тузамиз. Ярмаркада хом ашёни фарғоналиклардан олиш ниятида ҳам турибмиз.

“POF FOOD UNIVERSAL” хусусий корхонаси  Марғилонда жойлашган. Ярмарка иштирокчиларига ҳавола этилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари хорижникидан қолишмайди. Оддий ишчи Нўъмонжон Дўстматовнинг айтишича, қуюлтирилган сут, сарёғ, пишлоқ, чанқовбосди ичимликларга бугунги тадбир иштирокчиларининг қизиқиши катта бўляпти.

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида фаолият олиб бораётган “Тезкор матбаа хизматлари” корхонаси эса барча ишлаб чиқарувчиларга ўз ёрлиқлари, этикеткаларини тақдим этмоқда. Хоразмликлар шоколад, консерва маҳсулотлари, кир ювиш воситалари, ичимликлар учун бежирим кўринишдаги ёрлиқларга фарғоналик, водийлик ишбилармонлар харидор бўлишига ишонишяпти.

Яна бир иштирокчи, Фарғона тумани Водил қишлоғида фаолият кўрсатаётган “Rubber gold” МЧЖда бир йилда 180 тоннадан ортиқ стадион ва спорт заллари, болалар ўйин майдончаларига мўлжалланган резина грануллари ҳамда 7 минг квадрат метр импорт ўрнини босувчи резина тўшамалари ишлаб чиқарилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

–Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари ва чиқиндихоналардан қабул қилиб олган яроқсиз автомобиль балонларини  қайта ишлаш натижасида сифатли ва гигиеник тоза маҳсулотлар тайёрланмоқда, – дейди корхона раҳбари Ҳайдарали Мукаррамов.

Ярмарка фаолияти ҳамкорлик ва рақобат муҳитининг шаклланиши, маҳсулотлар сифати ва рақобатдошлигининг ортиши, харидорларга маҳсулотларни танлаб олиш имкониятларини яратиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Унинг доирасида вилоятимиз саноат салоҳияти, истиқболдаги инвестицион лойиҳаларни акс эттирувчи тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ҳудудий санаот ярмаркаси  бугун ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Агар сайт модераторларига сайт ҳақида фикр мулоҳазаларингиз бўлса,
бу жадвалларни тўлдириб жўнатинг