Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“СТАРТ-АП” ЛОЙИҲАСИ – АМАЛДА!

 2017-05-25 15:30:27    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчилари бандлигини таъминлаш ­– долзарб масала. Мамлакатимизда бу борада зарурий чора-тадбирлар белгиланиб, турли лойиҳалар амалга ошириляпти.

Янгилик сифатида амалиётга жорий этилган ҳафталик “Старт-ап” лойиҳаси ҳам ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Шу мавзуда Фарғона саноат касб-ҳунар коллежида ўтказилган тадбирда ёшлар ўз бизнес ғояларини мутахассислар эътиборига тақдим этдилар.

Йигит-қизларни ишга жойлаштириш ва ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш мақсадида бўлиб ўтаётган ҳафталик “Старт-ап” лойиҳалари тадбирларини ўтказиш чора-тадбирлари мутасаддиларга янада масъулиятли вазифаларни юклайди.

Ҳаракатлар стратегиясининг 196-бандига асосан меҳнат бозорида вазият мураккаб бўлган туман ва шаҳарларни аниқлаш, унга мувофиқ аҳоли бандлиги дастурларининг манзилли рўйхатлари, кичик саноат зоналари, хизматлар соҳасини ривожлантириш, чорвачилик, паррандачилик ва иссиқхона  хўжаликларини барпо этиш, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчилари учун “Старт-ап” лойиҳаларини амалга оширишга микрокредитлар ва лизинг асосида ишлаб чиқариш воситаларини ажратиш кўзда тутилган.

Тадбирда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўзларининг лойиҳаларини намойиш қилдилар. Лойиҳаларнинг техник иқтисодий асоси ва бизнес-режасида уни амалга ошириш натижасида маълум бир долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммо ёки масаланинг ҳал қилинишига эътибор қаратилди. Иштирокчилар ўзлари тақдим этаётган лойиҳаларнинг қиймати, молиялаштириш манбаалари, банк кредитлари, ўз маблағлари, бизнес-ғояларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида батафсил маълумот бердилар.

– Сўх туманида қизларга ўқув марказини очиш учун 8 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олмоқчиман, –дейди коллеж битирувчиси Матлуба Ражаббоева. – Агар “Старт-ап” лойиҳалар танловида ўз бизнес-режам билан ғолиб бўлсам, сўхлик қизларга, бўлажак келинларга пишириқ тайёрлаш сирларини ўргатаман. Шунингдек, ўзим қатори коллеж битирувчиларини иш билан таъминлайман.

Тижорат банклари томонидан молиялаштиришга таклиф этилган, энг яхши “Старт-ап” лойиҳалари ташаббускорлари совғалар ҳамда сертификатлар билан рағбатлантирилади.

Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг 34 та касб-ҳунар коллежларида ўтказилиши режалаштирилган.