Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА КИТОБ БАЙРАМИ

×

 2017-06-02 10:28:33    125

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқимизнинг энг яхши фазилатларидан бири унинг  китобга бўлган эътиборидир

 

Китобхонлик анъанаси халқимизнинг мумтоз қадриятига айланиб, асрлардан асрларга безавол ўтиб келяпти. Бугунги кунда китобхонлик тарғиботи  ҳар қачонгидан ҳам зарур деган эзгу ғоя  ёшларимиз ҳаётига кириб келаётганлиги қувонарли ҳолдир.

Президентимизнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш  ва тарқатиш тизимини  ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги  қарори  ижросини таъминлаш борасида вилоятимизда амалга оширилаётган  эзгу ҳаракатлар  аҳолининг  китобхонлик даражасини  кўтарди. 

Аҳмад ал-Фарғоний номидаги маданият ва истироҳат боғида  ташкилланган “Китоб байрами” маънавият, адабиёт байрамига айланди.  Боғ атрофи  байрамона безатилиб,  буюк алломалар, адибларнинг  китоб ва китобхонлик, маънавият ва ёшлар тарбиясига доир ҳикматли сўзларидан иборат тарғибот воситалари жойлаштирилди. Вилоятимизда фаолият юритаётган 10 дан ортиқ ноширлик субъектлари ҳамда “Фарғона” нашриётининг китоб маҳсулотлари кўргазмалари ташкил қилинди. Шу билан бирга, “Фарғона китоб олами”,  “Шарқ зиё инвест”, “Маърифат тараққиёт” каби китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар томонидан  илмий-оммабоп,  бадиий адабиётларнинг арзонлаштирилган сотуви йўлга қўйилди.

Расталарга  териб қўйилган китобларни кўздан кечираётган   кексаю ёш китобхонларнинг қалбларидаги ҳаяжон тилларига кўчади. Жаҳон адабиёти дурдоналари “Чол ва денгиз”, “Жиноят ва жазо”, “Иф қалъасининг махбуси”, миллий адабиётимизнинг  ноёб хазинаси бўлган  Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар”,  Саид Аҳмаднинг “Жимжитлик”, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” роман ва қиссалари китобхонлар эътиборини тортади.

Ҳозиргина китоб расталаридан Чингиз Айтматовнинг “Жамила”, Эркин Воҳидовнинг  танланган асарларини харид қилдим,   – дейди Фарғона Давлат университети талабаси  Мухтасар Қодиржонова. –   Миллий ва жаҳон адабиётининг  энг яхши намуналари билан танишдим.  Қолаверса,  ранго ранг, чиройли жилддаги китобларни кўриб, завқландим.   

  Байрамда Ўзбекистон Республикаси  Биринчи Президенти И.Каримов асарлари тарғиботига алоҳида аҳамият қаратилди. Махсус стендларда ҳаёти ва ижод йўли акс эттирилган энциклопедия, китоблар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.   Шу билан бирга, янги китоблар тақдимотига бағишланган  тадбирлар,  таниқли адиб ва шоирлар,  ёш истеъдод соҳиблари ҳамда ноширлар билан ижодий  мулоқотлар қизиқарли ва таассуротларга бой бўлди. 

Бугун китоб мутолаасига, тарғиботига  оид тадбирлар  халқимизнинг ноёб қадриятларидан бирига айланди, – дейди  “Янги аср авлоди” нашриётининг Фарғона филиали директори Сардор Матгазиев. – Нашриётимиз томонидан 15 мингдан зиёд 800 турдаги  бадиий, илмий, жаҳон ҳамда  миллий адабиётлар китобхонлар эътиборига ҳавола этилган. Болалар учун қизиқарли  энциклопедиялар, эртак китоблари ҳам  уларнинг билимини юксалтиришга замин яратади.

 Фурқат тумани 26-умумтаълим мактабининг  8-синф ўқувчиси  Озодахон Маҳмудова  китоб ўқишни кундалик юмушига айлантирган.   Жорий йилда “Қушлар суҳбати” шеърий тўплами “Турон замин зиё” нашриёти томонидан чоп этилди. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан оилавий китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган  “Мен, ота-онам, бобом ва бувим – китобхон оила” республика танловида  фаол иштирок этиб, диплом билан тақдирланди. Тадбирнинг энг ёш иштирокчиси  бувайдалик 8 яшар Хонзода Муҳаммадова эса “Тилла балиқ”, “Нурли юз”, “Бехруз уялди”, “Яхши дўст” эртаклари билан жажжи қалбларда китоб ва ижодга  муҳаббат қанчалик юксак эканлигини намоён этди.

Тадбир давомида ранг баранг викторина ўйинлари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти  соҳибалари ҳамда ёш шоирлар иштирокидаги  “Юртим мадҳи дилимда, ёшлик завқи тилимда” деб номланган мушоира, “Камолот”  ЁИҲ ва ахборот кутубхона тизими мутахассислари томонидан ташкилланган  “Китоб бизни бирлаштиради” интеллектуал тадбирлар   иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

“Китоб байрами”да  Бувайда туманидаги 50 умумтаълим мактаби 1-синф ўқувчиси Хонзода Муҳаммадова “Энг жажжи китобхон”, Фарғона шаҳридан Ҳайдаровлар оиласи “Энг фаол китобхон оила”, вилоят 4-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб интернати 6-синф ўқувчиси Моҳинур Мўминова “Энг  фаол китобхон  мактаб ўқувчиси”,  ФарДу қошидаги 2-академик лицей ўқувчиси Хуршида Турғунова “Энг фаол китобхон коллеж ўқувчиси”, ФарДУ талабаси Дилором Муратова  “Энг фаол китобхон талаба”, Риштон туманидаги 6-умумтаълим мактаби “Энг яхши китобхон мактаб” номинацияларида ғолиб бўлдилар. Вилоят давлат солиқ бошқармаси  назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг бўлими  бошлиғи Дилшодбек Исмоилов “Энг фаол китобхон раҳбар”, вилоят ИИБ инсон ҳуқуқлари бўлими катта инспектори Шуҳрат Раимбердиев “Энг фаол китобхон ходим” деб топилиб, уларга диплом ва китоб жамланмалари топширилди.

 Китоб инсоннинг ўзлигини  англашга, унинг маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади, – дейди “Энг кекса китобхон” номинацияси ғолиби Фарғона шаҳридан 75 ёшли Ғаппорали Мадраҳимов. – Хонадонимда 500 дан зиёд асарлар жамланган китоб жавони ташкил қилинган.  Уларнинг ҳар бири сара дурдоналар. Абдулла Қаххор, Лев Тольстой, Ойбек, Достоевский асарларини қайта-қайта мутолаа қиламан.  6 нафар фарзандим, невара, чевараларим тарбиясида мўъжаз кутубхонанинг таъсири сезиларли бўлди.  Демак, аввало ота-онанинг ўзи китоб ўқиши, ҳар бир  ўзбек хонадонида  бадиий асарлар тўплами бўлиши   сўзсиз ибратга айланади.

  Таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, миллий-маданий марказларнинг чиқишлари, рақслардан иборат концерт дастурлари байрамга янада файз киритди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Носиров иштирок этди ва сўзга чиқди.

 Куннинг иккинчи ярмида  Фарғона Давлат университетида  “Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси”  мавзусидаги V илмий-амалий анжуман ўтказилди.  Анжуманда  миллий ва замонавий  адабиётимиз,  китобнинг ёшлар тарбиясидаги  аҳамияти борасидаги мавжуд муаммолар, ноширлар фаолиятига оид мавзу муҳокама этилди.