Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФУТБОЛ МАКТАБИ ОЧИЛДИ
2017-06-02 10:30:23 98
Марғилондаги “Фаровон” масъулияти чекланган жамияти қошида футбол мактаби очилди.
Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев, вилоят футбол федерациясининг масъул ходими Ҳакимжон Файзиев ва бошқалар Марғилон футбол мактаби анъаналарини ривожлантириш, ёшлар ўртасида футболнинг оммавийлигини кучайтириш, олий ва биринчи лига жамоалари учун муносиб ўринбосарлар тайёрлаш ҳақида гапириб, мактаб мураббийлари ва ўқувчиларига омадлар тиладилар.
“Нефтчи” футбол жамоасининг ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров ва Баҳрайннинг “Ал-Мухаррар” жамоаси аъзоси Иззат Ғаниевлар мактабда шуғулланаётган 100 нафардан ортиқ ёш футболчиларга чиройли спорт либослари топширишди.