Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 128 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲАРБИЙ ПЕНСИОНЕРЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

 2017-06-02 10:35:16    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳарбий соҳани ривожлантириш борасида муҳим қадамлардан бири бўлди.

Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан “Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор қабул қилинган эди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерлар ҳарбий академик лицейларнинг директорлари (вакант) уларнинг ўринбосарлари ва ўқитувчилари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари ҳамда тарбиячиси (вакант) лавозимларига ишга қабул қилинади. Ҳарбий пенсионерларни ишга қабул қилиш ёшларни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялаш жараёнига янада кенгроқ жалб этиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Низомда қайд этилганидек, ҳарбий академик лицей директори Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади. Мазкур турдаги лицей директорларининг ўқув, маънавий-маърифий ва маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда ўқитувчилари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда ҳарбий академик лицей директори томонидан лавозимга тайинланади ва улар ҳақида тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг фикри олинади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари лавозимга ҳам пенсионерлар тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими билан келишилган ҳолда тайинланиши белгилаб қўйилди.

Бугун навқирон авлод камолоти йўлида барча имкониятлар ишга солинмоқда. Хусусан, олий таълим, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими, халқ таълими, мактабгача таълим, мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантириш борасида бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Ўз навбатида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ёшларнинг ҳарбий соҳадаги бошланғич билимларини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Нафақадаги ҳарбийларнинг ўқув муассасаларидаги бандлигини таъминлаш аввало, уларнинг етук тажрибасидан фойдаланишга замин яратади. Қолаверса, фарзандларимизнинг Ватан ҳимояси ва осойишталигини асрашда ҳамиша сергак бўлишга, ўз бурчини сидқидилдан адо этишга чорлайди.