Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАДАНИЯТ МАСКАНЛАРИГА ЭЪТИБОР ЗАРУР...

 2017-06-02 10:36:02    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳамма замонларда, ҳар қандай  шароитда ҳам маданият масканларига халқнинг эҳтиёжи юқори бўлган. 

Халқ оғзаки ижоди, фольклор – этнографик ансамбллар, бадиий ҳаваскорлик тўгараклари элимизнинг мумтоз истеъдоди саналади. Халқнинг ана шу ижод маҳсуллари маданият масканларида намоён бўлади.

Истиқлол йилларида маданият соҳасидаги изчил ислоҳотлар бадиий ҳаваскорлик, фольклорчилик  фаолиятини мутлақо янги поғонага кўтарди. Халқ сайилларида Қўқон ёр-ёрлари, Марғилон ўланлари, лапарлари, мумтоз ашулалар мустақиллик руҳида  янграй бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги  “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 178-сонли қарори  мазкур тизимдаги ишларни такомиллаштиришда дастуриламал бўлди.

Қарорга асосан вилоятимизда 158 та маданият уйлари ва клуб муассасалари негизида 91 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ташкил этилди. 

Вилоят бўйича 2013 йилда 3 та, 2014 йилда 12 та, 2015 йилда 18 та, 2016 йилда 18 та, 2017 йилда 19 та, 2018 йилда 21 та маданият ва аҳоли дам марказларининг таъмирланиши ёки реконструкция қилиниши белгиланган.

Дастурга асосида 2013 йилда 3 та – Бувайда, Ёзёвон тумани маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, Сўх туманида Марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази биноларида таъмирлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилган.

2014 йилда Дастур бўйича вилоятимизда 12 та марказ таъмирланиши керак эди. Вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан 12 та марказ ўрнига 17 та марказда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шулардан 16 та  маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фойдаланишга топширилди. Бироқ бу масканлар қарор талаблари даражасида жиҳозланмади.  Хатто Риштон тумани Зоҳидон маданият ва аҳоли дам олиш маркази учун кам маблағ ажратилганлиги сабабли таъмирлаш ишлари охирига етказилмади. Натижада марказ 2015 йил манзилли дастурига киритилди.

Таассуфки 2015 йилда ҳам 9 та марказда таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлса-да, жиҳозлаш ишлари амалга оширилмади.

2016 йилда манзилли дастурга 19 та маданият ва аҳоли дам олиш марказларини киритиш тавсия этилган. Лекин бу марказларда таъмирлаш ишлари ҳам якунига етказилмай қолиб кетди.

Тўғри вилоятимизда Бувайда, Бешариқ, Ўзбекистон, Риштон, Қува туманларида, Марғилон шаҳрида намунали тарзда ибрат қилиб кўрсатса арзийдиган маданият ва аҳоли дам олиш марказлари мавжуд. Уларнинг қизғин фаолияти ҳар қандай таҳсинга лойиқ.

-  Туманимизда 5 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари бор. – дейди Қува тумани маданият бўлими бошлиғи Ҳусанхон Қўчқоров.- Масалан, Янги ҳаёт қишлоғидаги замонавий қурилган марказимизда “Қуббо оҳанглари” фольклор ансамбли ва “Зебо” ашула ва рақс дастаси фаолият кўрсатади. Ўтган йили фольклор жамоамиз Бухорода ўтказилган “Ипаклар ва зираворлар” фестивалида “Энг яхши фольклор жамоаси” номинацияси ғолиби бўлди. Бу йил Наврўз арафасида бўлиб ўтган “Кўҳна замин оҳанглари” танловида бадиий ҳаваскорлик жамоаларимиз вилоятда биринчи ўринни қўлга киритдилар ва жорий йилнинг май ойида Сурҳандарё вилояти Бойсун туманида ўтказилган “Бойсун баҳори” Халқаро фестивалида иштирок этдилар.

Мазкур марказ 500 ўринли томошалар залига эга. 2017 йилда мукаммал таъмирлаш дастурига киритилган.

Марказий маданият ва аҳоли дам олиш марказимиз ҳам 2014 йилда     фойдаланишга топширилди. 400 ўринли томоша зали ва хоналар керакли жиҳозлар билан таъминланган. Марказда ўзига хос тарихга эга “Анор” ашула ва рақс ансамбли, турли йўналишларда тўгараклар иш олиб боради.

Бугун ҳар бир соҳада жонкуярлик, фидоийлик, ўз касбини севиш талаб этиляпти, - дейди 30 йилдан зиёд шу соҳада меҳнат қилаётган вилоят Маданият бошқармаси бош мутахассиси  Акрамжон Эргашев. – Вилоятимизда “Халқ ва намунали” унвонига эга бўлган 47 та ижодий жамоалар, 17 та ашула ва рақс ансамбллари бор. 5 та фольклор ансамбли- “Сўх чашмаси”, “Қўқон ёр-ёри”, Марғилонда “Чодирджамол”, Қўштепа туманида “Кабутар”, Қувасой шаҳрида “Оқ чечаклар” жамоаларининг нуфузи республикамиз сарҳадлари оша танилган.   Аммо уларнинг ишини янада жонлантириш, қарорда белгилаб қўйилганидек кўнгилочар тадбирлар, ҳамма байрамларда сифатли хизмат кўрсатиш, мавсумий чиқишларини ташкил этиш, атоқли саналарни нишонлаш, ёшлар ва болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун марказларда етарлича шарт-шароитлар бўлиши керак.

Айтайлик, Ёзёвон туманида Марказий маданият ва аҳоли дам олиш  маркази ўз фаолиятини тумандаги истироҳат боғида жойлашган болалар кутубхонасида олиб боряпти. У ерда ҳаваскорлар учун шароит етарли  эмас. Туманда маданият уйи 1953 йилда қурилган бинода  жойлашганди. 2015 йилда авария ҳолатидаги бино бузиб юборилди. Ўрнида эса  маданият саройи қурилиши кўзда тутилган эди. Ҳозирда тадбиркорлар томонидан бошқа қурилиш амалга оширилмоқда.

Қўштепа туманида 4 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари мавжуд. Хотинариқ қишлоғидаги марказ 720 ўринли томоша залига эга бўлса-да ҳали ҳануз томошабинларини “кутмоқда”. Дўрмон қишлоғидаги марказ ҳам таъмирталаб ҳолатда.

Жорий йилнинг 12 май куни Вазирлар Маҳкамасининг видео-селектор тарзида ўтказилган Раёсат йиғилишида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилди. Марказларнинг моддий техник базасини мустахкамлаш мақсадида ҳар-бир марказга бошқарма тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари, вилоятимизнинг таниқли ва эл суйган санъаткорлари бириктириб берилди.

Умид қиламизки, бу йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида марказ бинолари қарор талаблари даражасида таъмирланиб, жиҳозлар билан таъминланиб элимизнинг чинакам маданият гўшасига айланади, халқ ижодиётининг гўзал намуналарини ифода этадиган даргоҳ  сифатида хизмат кўрсатаверади.