Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АҲОЛИ БАНДЛИГИ – МУҲИМ МАСАЛА

 2017-06-02 10:37:01    60

PDF юклаш
Чоп этиш


бу борада лоқайдликка йўл қўяётган бошқарма ва ташкилотлар

раҳбарларининг фаолиятини кечириб бўлмайди

 

Жорий йилнинг 6 майида Президентимизнинг “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Мазкур ҳужжат янги иш ўринларини ташкил этиш, иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш, кенгайтиришда уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ йўналтирилган ва тизимли ишлар олиб боришда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекс ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини кучайтириш, шу асосда банд бўлмаган аҳолини, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масалаларини самарали ҳал қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Қарорда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарлари ўз иш фаолиятида иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ҳамда тадбиркорлик субъектларига улар фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни, жумладан, жойларга чиққан ҳолда тизимли ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш, шу асосда бандлик масалаларини ҳал қилишга қатъий ва сўзсиз риоя этиш белгиланган.

Бу жараёнда аҳоли бандлиги прогноз кўрсаткичларини бажарганлик ёки бажармаганлик иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо қўллаш назарда тутилган. Мутасадди раҳбарлар узлуксиз икки чорак давомида ёки йил давомида уч чоракда прогноз кўрсаткичларини бажармаган тақдирда уларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлари қониқарсиз, деб топилади ва эгаллаб турган лавозимларига нолойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

 Вилоятимизда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида Президентимиз Фармон ва қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойишлари ҳамда мақсадли Давлат дастурлари ижросининг тизимли бажарилишини таъминлаш ҳамда шу асосда замонавий янги иш ўринлари яратиш чоралари кўрилмоқда.

Аҳоли, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг эгаллаётган мутахассисликлари бўйича иш ўринларини яратиш борасида иқтисодий комплекс таркибига кирувчи бошқарма ва ташкилотлар раҳбар-ходимларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида вилоят ҳокимининг қарорига кўра қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Фарғонада юқори суръатларда меҳнат ресурсларининг ўсиши барча давлат органлари, иқтисодий комплекс раҳбар-ходимларининг янги иш ўринларини яратиш ва битирувчиларни иш билан таъминлаш борасидаги масъулиятлари ва жавобгарлигини ҳар қачонгидан ҳам кучайтиради. 

Бугунги кунда вилоятда иқтисодий комплекс таркибига кирувчи ўттиздан ортиқ бошқарма, ташкилот ва муассасаларда беш мингдан ортиқ раҳбар-ходимлар меҳнат қилмоқда.        Бу қарор моҳияти, унинг ижросини ўрганиш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан жойларда қатор йиғилишлар ўтказилмоқда. Айни жараёнда сусткашликка йўл қўяётган бошқарма, ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятлари танқид остига олиняпти.

Афсуски, шаҳар ва туман ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, комплекс таркибига кирувчи бошқарма ва ташкилотлар, муассаса раҳбар-ходимларининг мазкур йўналишдаги фаолиятларида камчиликлар учраб турибди.

Йиғилишларда бу соҳадаги ишларни жонлантириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар бериляпти. Шунингдек, иш ўринларини ташкил этишда юзага келаётган муаммоларни ўз жойида ҳал қилиш, бўш турган бино ва иншоотлар, ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, фуқароларни оилавий бизнесга қизиқтириш ва кредитлар ажратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланмоқда.