Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУД ФАОЛИЯТИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ

 2017-06-05 15:25:19    83

PDF юклаш
Чоп этиш


2017 йил 27 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон       Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда  Конституциявий суднинг ваколатларини кенгайтиришга, уни шакллантириш тартибини янада демократлаштиришга қаратилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонун кўриб чиқилди.

Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди  фаолиятини тартибга солишдан иборат. Ҳозирги вақтга қадар Конституциявий суд фаолиятини 1995 йил 30 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинган.

Конституциявий Қонун 5 та боб ва 45 та моддадан иборат.                                                                                                                                                                                                                Амалдаги “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий  суди тўғрисида”ги Қонунда мавжуд бўлган нормалардан ташқари Конституциявий Қонун бир қанча янги қоидалар билан тўлдирилган.  Унда Конституциявий  суд қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга мослигига доир ишларни кўрадиган доимий фаолият кўрсатувчи суд ҳокимияти органи сифатида таърифланган.

Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда  Конституциявий Қонунда     Конституциявий суд фаолиятининг асосий принципларини кенгайтириш назарда тутилган. Хусусан, Конституциявий Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ Конституциянинг устунлиги, мустақиллик, коллегиаллик, ошкоралик, тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги  Конституциявий суд фаолиятининг асосий принциплари ҳисобланади. Шунингдек, Консти-туциявий суд конституциявий судлов ишларини юритишни амалга оширишда бошқа судларнинг ёки ўзга органларнинг ваколатларига кирадиган барча ҳолларда фактик ҳолатларни аниқлаш ва текширишдан ўзини тийиши белгилаб қўйилган.

Қонунда суд ҳокимиятининг мустақиллигини ва судьялар корпусининг бирлигини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор тартиблар киритилди.

Жумладан, Конституциявий судни Ўзбекистон Республикаси  Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тавсия этган шахслар орасидан сайланиши айни муддао бўлди. Бундан ташқари,    Конституциявий суднинг судьяси лавозимида бўлишдаги энг юқори ёш етмиш ёшни ташкил этиши, шунингдек, айни бир шахс икки мартадан ортиқ Конституциявий суднинг судьяси этиб сайланиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди.

Шу билан бирга, қонунда Конституциявий суд раиснинг ҳуқуқий мақоми белгиланиб, ваколатлари аниқлаштирилган. Жумладан,  Конституциявий суд раиси  Конституциявий судга бошчилик қилади ва унинг фаолиятини ташкил этади, суд томонидан кўриб чиқишга қабул қилинган масалаларнинг тайёрланишга раҳбарлик қилади, суд мажлисларини чақиради ва уларда    раислик  қилади, судьялар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, мамлакатдаги конституциявий қонунийлик ҳолати тўғрисида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар йили ахборот тақдим этилишини таъминлайди.

Булардан ташқари, раис Конституциявий суднинг тўхтамларини ва мажлислари баённомаларини имзолайди, суд девонининг ишини ташкил этади, унинг ходимларини лавозимига тайинлайди ва лавозимдан озод этади, Конституциявий судни сақлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун бюжет мабдағларини тақсимлайди. Шу билан бирга, Қонунда судьянинг ваколатларини  тугатиш сабаблари  ҳам аниқ белгилаб қўйилди.

 Судьялар кийим-бошининг тавсифи ва намунаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тасдиқланиши белгилаб берилмоқда. Конституциявий суд судьяларнинг гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси томонидан имзоланади.

 Конституциявий Қонунни тайёрлаш босқичида Испания, Италия, Қозоғистон, Беларусь Республикаси, Россия Федерацияси, ГФР каби яқин ва узоқ хориж давлатларининг тажрибаси ўрганилган.

Ушбу қонун  Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ келади.  Уни ҳаётга татбиқ этилиши давлатимизда судлов тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ишончли ҳимоясини таъминлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, судьялар ва ушбу тизим ходимларини ижтимоий рағбатлантиришни юқори даражага кўтаради.