Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ – ИНСОН МАНФААТЛАРИ УЧУН

 2017-06-05 15:26:34    77

PDF юклаш
Чоп этиш


уни кенг аҳоли ўртасида тарғибот қилишда мазкур дастурнинг ҳаётийлиги, халқ  фаровонлиги учун хизмат қилишига урғу бериш ғоят муҳимдир

 

Фарғона политехника институти мажлислар залида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг  бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини кенг тарғиб қилиш, аҳолига Ҳаракат йўналишларидан келиб чиқадиган устувор вазифаларнинг мақсад ва моҳиятини етказиш бўйича республика тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва котибият мудирлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, суд, прокуратура, ички ишлар, солиқ, адлия, божхона, молия, статистика, меҳнат, халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бошқа давлат ҳамда жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Семинарни вилоят ҳокимининг ўринбосари Қамариддин Имомов олиб борди. 

Дастлаб Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари Абдуҳалил Маврулов, Тошкент ислом университети ректори Уйғун Ғофуров, Ўзбекистон Миллий университети профессори Фахриддин Мусаев,  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири Шуҳрат Тошматов ҳамда Ўзбекистон Миллий университети доценти Аҳмаджон Мелибоевнинг  Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг  бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси устувор йўналишлари юзасидан маърузалари тингланди.

Маърузаларда таъкидланганидек, Ҳаракатлар стратегияси давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури, жойлардаги халқ билан ўзаро учрашув ва мулоқотлари, уларнинг ҳаёти, турмуши, орзу-мақсадларини яқиндан ўрганишлари асносида аниқланган муаммолар, амалга оширилиши керак бўлган ислоҳотлар сарҳисоби ва ривожланишнинг ўта ҳаётий ва амалий принциплари асосида шакллантирилган. Соҳалар мисолида таҳлил этиладиган бўлса, ҳудудларда эркин иқтисодий зоналарнинг ташкил этилиши, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм каби истиқболли соҳаларни ривожлантиришга шароит яратиш, инвестицион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли учун арзон уй-жойлар барпо этиш сингари  беш йилга мўлжалланган самарали ислоҳотлар Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти инсон ва унинг манфаатлари – энг олий қадрият, деган тамойилга тўлақонли мувофиқ эканлигини ифода этади.

Семинар сўнггида Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятини тушунтириш ва тарғиботига оид амалий тавсиялар берилди.