Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕЛБОҒЛИ КУРАШ ВА КУРАШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТУРНИР

×

 2017-06-05 15:28:17    97

PDF юклаш
Чоп этиш


 Фарғона туманидаги “Чинор таги” истироҳат боғида  31 май-2 июнь кунлари  спортнинг белбоғли кураш ва кураш турлари бўйича  анъанавий XVII халқаро турнир бўлиб ўтди. 

Турнир 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда Ҳамид ва Темур полвонлар хотирасига бағишланди. Унда 15 та вазн тоифасида  300 дан зиёд Туркманистон, Қирғизистон ва республикамиз полвонлари иштирок этдилар. Йилдан йилга маҳоратли полвонларнинг номларини маълум қилаётган мазкур мусобақага бу йил ҳам ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилди. 

 Кураш миллий қадриятларимиз, матонат, жасорат, ватанпарварлик  ва инсонпарварлик асосларини  ўзида ёрқин мужассам этади, – дейди вилоят кураш федерацияси  ижрочи директори Севара Деҳқонова. – Аждодларимиздан қолган бу анъана асрлар оша миллий спорт  турларидан бири сифатида шаклланиб келмоқда. Унда ўзаро ҳурмат, куч, чайирлик ва чаққонлик намоён бўлади. Давлатлар ўртасидаги дўстлик, тинчлик тимсоли бўлиб хизмат қилади.  Айниқса, бу йилги хотира турнирида спортни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, мазкур спорт тури билан шуғулланувчилар сафини кенгайтиришга алоҳида аҳамият қаратилди. 

Фарғоналик Жамшид Мўсаев  болалигидан миллий кураш билан мунтазам шуғулланиб  келади.   Вилоят ва республика миқёсида ўтказилган мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган. Халқаро турнирда  81 кг. вазн  тоифасида иштирок этмоқда. 

Фарғона Ўрта Осиёнинг дурдонаси, деб бежиз айтишмаган экан. Унинг ҳушманзара табиати, меҳмондўст одамлари, спортга бўлган иштиёқини кўриб, қувончга тўлдим, – дейди туркманистонлик Ширин Кубаева. – Айниқса,  бугун дунёнинг юз йигирмадан ортиқ давлатларида  курашнинг оммалашишида Фарғона полвонларининг ҳиссаси катта. Кураш бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнирлар юксак савияда ташкил этилаётир. Бу мусобақаларда  дунё мамлакатларида  номдор полвонлар ўзбекона камтарлик  ва мардонаворлик  билан таъзим  қилиб, гиламга чиқмоқда,  давра айланиб кураш тушмоқда.

Халқаро турнирда 7 та вазн тоифаси бўйича  белбоғли курашчиларнинг маҳоратлари синовдан ўтказилди. 52, 63, 66, 73, 81, 90 ва ундан юқори бўлган вазн тоифаларида ғолиблик учун куч синашдилар.  

Натижаларга кўра,  туркманистонлик Марат Ўрозов,  Тошкент шаҳар вакили  Қодир Сиддиқов, фарғоналик Нусратилло Маҳкамов, Андижон вилояти вакили Жасур Худойбердиев каби 50 дан зиёд спортчилар ярим финалга йўлланмани қўлга киритдилар.