Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 2017-06-10 15:16:49    229

PDF юклаш
Чоп этиш


 «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 23-сон, 269-модда)

Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш марказининг Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш марказининг Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳини зарур моддий-техника базаси билан таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб эътироф этилсин.

5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2016 йил 3 июнь,

188-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида» ва «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади)нинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади), давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали электрон давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат органларининг ариза берувчилар билан узоқдан ҳамкорлик қилишини таъминловчи бошқа тизимларга ҳам татбиқ этилади.

2. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш қуйидагиларга йўналтирилган:

бутун мамлакат ҳудудида ариза берувчилар учун электрон ҳукумат доирасида давлат органлари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш имкониятларини яратиш;

ариза берувчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда давлат бошқаруви тизимида «ягона дарча» принципини жорий қилиш;

давлат хизматлари кўрсатишнинг ошкора ва умумфойдаланадиган механизмларини яратиш, уларни кўрсатиш муддатларини қисқартириш ва ижро этиш тартибини марказлаштирилган ҳолда назорат қилиш йўли билан давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш;

давлат хизматлари олишда аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органларининг харажатларини қисқартириш.

II. Асосий тушунчалар ва атамалар

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилган:

сўров — ариза берувчининг давлат хизмати кўрсатиш учун давлат органига юбориладиган талаби;

идоралараро электрон ҳамкорлик — давлат органлари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари воситасида маълумотлар алмашиш;

электрон давлат хизмати регламенти — электрон давлат хизмати кўрсатиш тартиби ва унга қўйиладиган талабларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат;

Электрон давлат хизматларининг ягона реестри — Давлат хизматлари, шакллари ва бланкаларининг ягона реестри таркибида шакллантириладиган ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинадиган электрон давлат хизматларининг тўлиқ рўйхатини, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ бошқа ахборотни ўз ичига олган Интернет тармоғидаги очиқ ва умумфойдаланадиган ахборот ресурси;

Давлат ахборот ресурслари ва давлат органларининг ахборот тизимлари реестри — давлат ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари рўйхатини ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ улар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига оладиган Интернет тармоғидаги очиқ ва умумфойдаланадиган ахборот ресурси;

Фойдаланувчиларни идентификация қилиш ягона ахборот тизими (Ягона идентификация қилиш тизими) — жисмоний ва юридик шахсларни ҳақиқий идентификация қилишни, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан рухсат олиб фойдалана олишларини таъминловчи давлат ахборот тизими;

Электрон ҳужжатларнинг репозиторийси — электрон ҳужжатларни қайта ишлашни ва сақлашни таъминловчи, шунингдек Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш воситаларини тақдим этувчи ахборот ресурси.

III. Электрон давлат хизматлари таснифи

4. Бир ёки бир нечта давлат хизматини тақдим этиш тартиботлари (ариза берувчидан сўровни қабул қилиш тартиботи, сўровни кўриб чиқиш ва уни қайта ишлаш тартиботлари, натижани сақлаш ва жавобни юбориш тартиботи) ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклда амалга оширилганда давлат хизмати электрон ҳисобланади.

Давлат органлари барча давлат хизматларини кўрсатиш тартиботларини электрон шаклга ўтказиш чораларини кўришлари керак.

5. Электрон давлат хизматлари ахборот ва интерактив давлат хизматлари шаклида бўлиши мумкин.

6. Ариза берувчиларнинг ахборотга эҳтиёжларини қондиришга қаратилган, давлат органининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш ва бошқача тарқатиш йўли билан кўрсатиладиган электрон давлат хизмати ахборот давлат хизмати ҳисобланади.

7. Ариза берувчига ариза берувчи ва электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи ўртасида икки томонлама электрон ҳамкорлик йўли билан кўрсатиладиган электрон давлат хизмати интерактив давлат хизмати ҳисобланади.

Интерактив давлат хизмати транзакцияли давлат хизмати шаклида амалга оширилиши мумкин, уни кўрсатишнинг барча тартиботлари ахборот тизимларидан фойдаланиб амалга оширилади.

8. Натижаси ариза берувчиларнинг ҳуқуқларини тан олиш, шакллантириш ёки тўхтатишга қаратилган давлат хизмати асосий ҳисобланади.

Асосий давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари хизматни кўрсатиш учун зарур бўлган ва давлат бошқа органларининг ихтиёрида бўлган маълумотларни идоралараро электрон ҳамкорлик воситасида электрон шаклида олиш чораларини кўришлари керак.

9. Агар давлат хизмати кўрсатиш ариза берувчиларнинг ҳуқуқларини тан олиш, шакллантириш, ўзгартириш ёки тўхтатишга қаратилмаган бўлса, унинг натижаси эса бошқа давлат хизмати олиш учун зарур бўлса, бундай хизмат оралиқ хизмат ҳисобланади.

Давлат органларида сақланадиган маълумотлар асосида берилган маълумотномалар, кўчирмалар ва бошқа ҳужжатлар оралиқ давлат хизматларига киради.

Оралиқ давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ўз ихтиёрида сақланадиган ахборотни тузиш, уни электрон шаклга ўтказиш ва идоралараро электрон ҳамкорлик воситасида ундан фойдаланишни таъминлаш чораларини кўришлари керак.

10. Давлат хизматлари пулли ва бепул хизматларга бўлинади.

Пулли давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари тўловни ҳисобга олиш ва хизматлардан фойдаланишнинг автоматлаштирилган тизимларини (биллинг тизимларини) яратиш, шунингдек тўлов тизимларидан фойдаланиб онлайн-тўлов имкониятларини амалга ошириш чораларини кўришлари керак.

11. Қонун ҳужжатларига мувофиқ барча давлат органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари асосий ҳисобланади. Асосий электрон давлат хизматларига қуйидагилар киради:

қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган давлат органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот ва бошқа ахборот;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

раҳбарларнинг қабулига ёзилиш.

12. Ариза берувчиларнинг ҳақиқийлигини таъминлаш даражаси бўйича электрон давлат хизматлари қуйидагиларга бўлинади:

паст — шахсий маълумотлар тақдим этилишини талаб қилмайдиган хизматлар;

ўрта — ҳақиқий шахсий маълумотлар тақдим этилишини талаб қиладиган хизматлар;

юқори — уларни кўрсатиш учун сўровлар электрон рақамли имзодан фойдаланиб юбориладиган хизматлар.

Давлат органлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) билан келишув бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ариза берувчиларнинг ҳақиқийлик даражасини белгилайди.

IV. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби

13. Электрон давлат хизматлари фойдаланиш учун қулай бўлиши ва ариза берувчиларнинг эҳтиёжлари ҳамда манфаатларига мос келиши керак.

14. Давлат органлари ариза берувчиларнинг электрон давлат хизматларидан кафолатланган ва хавфсиз фойдалана олишларини таъминлайди.

15. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида тақдим этиладиган ахборот долзарб, ишончли бўлиши ва рухсатсиз фойдалана олиш, чиқиб кетиши, йўқ қилиниши, бузиб кўрсатилиши, блокировка қилинишидан ҳимояланган бўлиши керак.

16. Электрон давлат хизмати учун сўровни қабул қилиш ва унга жавоб юбориш Ягона портал, давлат органларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек давлат органларининг ариза берувчилар билан узоқдан ҳамкорлик қилишини таъминловчи бошқа тизимлар орқали давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Электрон давлат хизматини кўрсатиш учун сўровни кўриб чиқиш ва қайта ишлаш, уни кўрсатиш натижасини сақлаш идоралараро ва идоравий ахборот тизимларидан, шу жумладан ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

17. Ягона портал ва давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали юбориладиган ариза берувчиларнинг электрон шаклдаги сўровларини кўриб чиқиш сўровлари ариза берувчи ёки унинг вакилининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб бериши керак.

18. Ариза берувчи ўзининг мурожаатини кўриб чиқиш натижаси тўғрисидаги жавобни олиш шаклини танлаш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи сўровда жавобни электрон шаклда юбориш талабини кўрсатган тақдирда мурожаатга юборилган жавоб давлат органи раҳбари ёки бошқа ваколатли мансабдор шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши керак.

19. Давлат органларининг электрон давлат хизматлари кўрсатиш давомида фойдаланиладиган ахборот тизимлари электрон ҳукуматнинг инфратузилмаси билан интеграциялашган бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб бериши керак.

20. Электрон давлат хизмати кўрсатиш тартиби ва унга қўйиладиган талаблар электрон давлат хизматининг регламентида белгиланади.

Электрон давлат хизмати регламенти Вазирлик билан келишувга кўра давлат хизматини кўрсатиш натижасини тақдим этувчи давлат органи томонидан ишлаб чиқилади.

21. Электрон давлат хизмати регламенти:

электрон давлат хизмати кўрсатиш жараёнида бир нечта давлат органлари иштирок этган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

ариза берувчидан сўровни қабул қилиш, сўровни кўриб чиқиш ва қайта ишлаш, натижани сақлаш ва жавоб юбориш битта давлат органи томонидан амалга оширилган тақдирда — тегишли давлат органи томонидан тасдиқланади.

22. Электрон давлат хизмати регламенти тартиби белгиланаётган давлат хизматларининг номлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши, шунингдек уни кўрсатиш барча тартиботларини, жумладан қуйидагиларни тавсифлаши:

а) ариза берувчидан сўровни қабул қилиш тартиботи қисмида:

электрон давлат хизмати кўрсатиладиган шахслар тоифаси;

сўровни бериш усули;

сўровда кўрсатиладиган маълумотлар (аризадаги маълумотлар рўйхати, ариза бланкаси);

сўров электрон шаклда берилганда ариза берувчи ҳақиқийлигининг талаб қилинадиган даражаси;

электрон давлат хизмати кўрсатиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рўйхати ва намуналари;

б) сўровни кўриб чиқиш ва қайта ишлаш тартиботлари қисмида:

электрон давлат хизмати кўрсатиш доирасида идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинадиган маълумотлар рўйхати ва таркиби ҳамда уларни тақдим этувчи (олувчи) давлат органлари;

сўровни кўриб чиқиш (қайта ишлаш) муддатлари ва усули, ахборот тизимидан фойдаланилган тақдирда — унинг Давлат ахборот ресурслари ва давлат органларининг ахборот тизимлари реестридаги номи ва рақами;

сўровни кўриб чиқиш (қайта ишлаш) муддатлари;

хизмат пулли бўлган тақдирда — уни кўрсатиш нархи ва онлайн-тўловнинг мавжудлиги;

в) натижани сақлаш ва жавобни юбориш тартиботи қисмида:

давлат хизмати кўрсатиш натижасини сақлаш усули ва тури;

давлат хизмати кўрсатиш натижасини тақдим этиш шакли;

давлат хизмати кўрсатилишини рад этиш учун асослар.

23. Электрон давлат хизматлари Электрон давлат хизматларининг ягона реестрида рўйхатга олинади.

V. Ягона портал ва давлат органларининг расмий веб-сайтлари

24. Ягона портал давлат органлари томонидан тақдим этиладиган электрон давлат хизматларидан ягона фойдалана олиш манбаи ҳисобланади. Ягона портал электрон давлат хизматлари олиш учун ариза берувчилар учун шароитлар яратиш ва имкониятларни кенгайтириш учун мўлжалланган.

25. Давлат органларининг расмий веб-сайтлари тегишли давлат органларининг электрон давлат хизматларидан ягона фойдалана олиш манбаи ҳисобланади ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритилади.

Тегишли ҳавола (гиперҳавола)ни жойлаштириш йўли билан Ягона порталда мавжуд бўлган электрон давлат хизматини давлат органларининг расмий веб-сайтига жорий қилишга йўл қўйилади.

26. Ягона порталнинг асосий тили давлат тили ҳисобланади, шунингдек қорақалпоқ, рус, инглиз ва бошқа тиллардаги версиялари ҳам бўлиши мумкин.

27. Ягона портални техник кузатиш Вазирлик ҳузуридаги «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази томонидан амалга оширилади.

28. Ягона порталнинг ахборот ва методологик кузатуви Вазирлик ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади.

29. Давлат органлари расмий веб-сайтларининг ахборот-техник кузатуви тегишли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

30. Ягона порталнинг асосий вазифалари:

электрон давлат хизматларининг рўйхатини, шунингдек уларни тақдим этиш тартибини эълон қилиш;

электрон давлат хизматлари олиш учун зарур бўлган аризаларни ва бошқа ҳужжатларни ариза берувчилардан электрон шаклда қабул қилиш;

давлат органлари учун электрон шаклда олинган аризаларни қайта ишлаш имкониятини яратиш ва натижани ариза берувчига юбориш;

электрон давлат хизматлари кўрсатишга сўровларни қабул қилиш, идоравий ахборот тизимларига узатиш, улар бўйича натижаларни олиш ва ариза берувчиларга тақдим этиш;

электрон давлат хизматлари кўрсатиш ҳолатини кузатиш;

электрон ҳужжатларни шакллантириш, сақлаш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш;

асосий давлат хизматлари кўрсатиш;

ариза берувчиларнинг сўровларини ҳисобга олиш, шунингдек давлат органлари томонидан электрон давлат хизматларининг ўз вақтида ва сифатли тақдим этилиши мониторингини амалга ошириш.

31. Ариза берувчиларнинг Ягона порталдан фойдалана олишлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ Ягона идентификация қилиш тизими воситасида амалга оширилади.

VI. Электрон ҳужжатлар репозиторийси

32. Давлат органларидан олинган маълумотлар асосида электрон давлат хизмати кўрсатиш натижаси электрон ҳужжат шаклида тақдим этилиши мумкин.

Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатлар Электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланади.

33. Электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланадиган электрон ҳужжатлар белгиланган тартибда шакллантирилади ва қуйидаги реквизитларга эга бўлади:

давлат органи масъул шахсининг Ф.И.О, лавозими ва электрон рақамли имзоси;

давлат органининг номи, почта ва электрон манзили;

электрон ҳужжат яратилган сана;

зарур бўлганда, электрон ҳужжатнинг амал қилиш муддати;

электрон давлат хизмати кўрсатиш натижасида олинган маълумотлар;

электрон ҳужжатнинг ноёб идентификация рақами.

34. Ягона портал электрон ҳужжатнинг қоғозли манбадаги нусхаларини шакллантириш имконини беради.

Электрон ҳужжатнинг қоғозли манбадаги нусхаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

электрон давлат хизмати кўрсатувчи давлат органининг номи, почта ва электрон манзили;

электрон ҳужжат яратилган сана;

зарур бўлганда, электрон ҳужжатнинг амал қилиш муддати;

электрон давлат хизмати кўрсатиш натижасида олинган маълумотлар;

электрон ҳужжатнинг ноёб идентификация рақами;

ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун ахборот жойлашган машина ўқий оладиган зона.

35. Электрон ҳужжатларнинг қоғозли манбадаги нусхалари давлат хизматлари олиш учун анъанавий сўровда уларни ариза берувчилар томонидан тақдим этиш учун мўлжалланган (шахсан келиб, почта ёки факсимиль алоқа орқали).

36. Давлат органлари Ягона порталга электрон ҳужжатнинг ноёб идентификация рақамини киритиш йўли билан ёки машина ўқий оладиган зонадаги ахборот орқали ариза берувчилардан олинган электрон ҳужжатларнинг қоғозли манбадаги нусхаларининг ҳақиқийлигини текшириш ва улар бўйича маълумотлар олиш имкониятига эга бўлади.

37. Давлат органлари идоравий ахборот тизимларидан тақдим этиладиган ахборотнинг ҳақиқийлиги ва долзарблигини таъминлайди.

38. Вазирлик Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатлардаги ахборотнинг бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик чораларини кўради ва идоравий ахборот тизимларидан олинган электрон шаклдаги ахборотнинг мувофиқлигини таъминлайди.

39. Электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган.

VII. Якунловчи қоидалар

40. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш Вазирлик ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

41. Давлат органларининг раҳбарлари электрон хизматлар кўрсатилишини асоссиз рад этиш ва уларнинг сифатсиз тақдим этилиши учун жавобгар ҳисобланади.

42. Ариза берувчилар нотўғри маълумотлар тақдим этганлиги, электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун туҳмат ва ҳақоратлардан иборат сўровлар берганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига
2-ИЛОВА

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) фаолиятини кенг ёритиш, шунингдек давлат органлари фаолиятига оид очиқ маълумотларни эълон қилиш, фуқароларнинг қонун ижодкорлиги фаолиятига ва давлат бошқарувига жалб этилиши ҳолатини ҳамда электрон давлат хизматлари тақдим этилишини таъминлаш мақсадида Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини (кейинги ўринларда Портал деб аталади) ва унинг доирасида фаолият юритувчи бошқа ахборот ресурсларини (веб-сайтларни) яратиш, ривожлантириш, тизимли қўллаб-қувватлаш ва ахборот билан таъминлаш бўйича умумий талабларни белгилайди.

2. Портал:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Интернет тармоғидаги расмий давлат ахборот ресурси;

давлат органларининг, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги электрон-ахборот ҳамкорлиги инфратузилмасининг тизим ташкил этувчи элементи ҳисобланади.

II. Порталнинг мақсадлари

3. Қуйидагилар Порталнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш, давлат органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун мўлжалланган ихтисослашган ахборот тизимини яратиш;

тегишли ахборот ресурсларини яратиш ва жойлаштириш йўли билан республика аҳолиси ҳамда халқаро жамоатчиликнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти тўғрисида, республиканинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлигини таъминлаш;

давлат органларининг юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;

аҳолини уларнинг тегишли давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятлари ва тартиботлари тўғрисида хабардор қилиш;

ахборотни айирбошлаш ва тарқатиш тезкорлиги ҳамда давлат органларининг хабардорлиги даражасининг ўсиши ҳисобига давлат органлари фаолиятининг сифати ва самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;

ташкилотлар фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлаш;

очиқ маълумотларни эълон қилиш ҳисобига давлат органлари ишларининг ошкоралигини таъминлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамоатчилик муҳокамасида қатнашиши йўли билан давлат бошқарувида фуқароларнинг иштирокини таъминлаш;

ахборотнинг идоралараро электрон алмашинувини унификациялаш.

III. Порталдаги ахборотнинг мазмунига қўйиладиган талаблар

4. Қуйидагилар тўғрисидаги ахборотнинг мавжуд ва ишончли бўлиши Порталдаги ахборотнинг мазмунига қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тўғрисида;

республиканинг давлат тузилиши таркиби, республиканинг давлат, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий бошқарув институтлари тўғрисида;

давлат органларининг фаолияти, шунингдек тузилмаси, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва алоқалари тўғрисида;

юридик ва жисмоний шахслар учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ёки олиш шартлари, шакллари, бланкалари, тартиби ва тартиботлари тўғрисида;

кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари тўғрисида;

давлат органларида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши тўғрисида;

мамлакатдаги муҳим воқеалар тўғрисида, фотоархив, давлат органларининг турли тузилмаларидан олинган тадбирлар ҳақидаги маълумотларнинг қисқача мазмуни;

давлат органларининг очиқ маълумотлари тўғрисида;

аҳоли, тадбиркорлик субъектлари томонидан муҳокама этилиши ва таклифлар киритилиши мақсадида жойлаштирилган ишлаб чиқилаётган (ишлаб чиқилган) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида;

бошқа умумий фойдаланиладиган маълумотлар тўғрисида.

IV. Портални ахборот билан таъминлашни ташкил этиш тартиби

5. Қуйидагилар Порталга жойлаштириш учун ахборот манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти, давлат органларининг ахборот хизматлари томонидан тақдим этиладиган ахборот;

оммавий ахборот воситаларидан, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларидан олинадиган ахборот;

давлат органларининг Порталда мажбурий эълон қилиниши керак бўлган очиқ маълумотлари тўпламларининг рўйхатига асосан ахборот;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар.

6. Порталга жойлаштириш учун тақдим этилаётган ахборот таркибида Ўзбекистон Республикасининг давлат сири бўлган маълумотлар ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа маълумотлар бўлмаслиги керак.

Давлат органларининг ахборот материалларини Порталда жойлаштиришга рухсатни раҳбар ёки раҳбар томонидан ўрнатилган тартибда белгиланадиган бошқа шахс беради.

7. Порталга жойлаштириш учун тақдим этилаётган ахборот долзарб, ишончли, яхлит, мавзули блоклар бўйича аниқ таркибга эга ва тақсимланган бўлиши керак.

8. Порталдаги ахборот Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тақдим этилиши керак. Шу билан бирга, Портал ахборотнинг рус, инглиз ва бошқа тиллардаги мазмунан бир хил ёки қисқартирилган версияларига эга бўлиши мумкин.

V. Портал ишини ташкил этиш

9. Портал ишлашига техник хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази тузилмасида яратилган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳи (кейин ўринларда Гуруҳ деб аталади) томонидан амалга оширилади. Портал доирасида ишлайдиган ахборот ресурслари (веб-сайтлар)ни техник кузатиб бориш ва ахборот билан таъминлаш бўйича масъул давлат органлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарори билан белгиланади.

10. Қуйидагилар Гуруҳнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда бошқа давлат органлари томонидан мунтазам равишда тақдим этиладиган ахборот материалларини Порталда эълон қилиш;

«Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказининг бошқа бўлинмалари билан узвий ҳамкорликда Порталнинг ахборот хавфсизлигини ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;

давлат органларига улар ўртасида, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ўртасида электрон-ахборот бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида кўмаклашиш;

Портал фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Портал воситасида кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш;

давлат органлари очиқ маълумотлари тўпламларининг рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш;

аҳоли, тадбиркорлик субъектлари томонидан муҳокама қилиш ва кейинчалик таклифлар киритиш мақсадида жойлаштирилган ишлаб чиқилаётган (ишлаб чиқилган) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қисмида Портал фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;

Портал, давлат органларининг ахборот ресурслари, Портални ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболлари тўғрисида босма материалларни тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, бу ҳақда телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш;

Порталда ёритиш мақсадида тадбирларда (ташкилотларнинг матбуот анжуманлари, брифинглари, очиқ ҳайъат мажлислари, ўқув семинарлари ва шу кабиларда) иштирок этиш;

Портал фаолияти тўғрисида жамоатчилик, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва Интернет тармоғининг бошқа фойдаланувчилари фикр-мулоҳазаларини ўрганиш бўйича таҳлилий ишлар олиб бориш;

Портал ва унинг доирасида ишлайдиган бошқа ахборот ресурслари (веб-сайтлар)га техник хизмат кўрсатиш;

давлат органлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумот ишларини олиб бориш учун Гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар маълумотларининг тизимлашган банкини яратиш.

11. Гуруҳ қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фаолияти тўғрисидаги давлат органлари томонидан тақдим этиладиган ахборотни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва ягона форматда умумлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан тақдим этилган ахборотни давлат тилида, шунингдек, мавжуд бўлганда рус, инглиз ва бошқа тиллардаги мазмунан бир хил ёки қисқартирилган версияларини бир кун муддатдан кечиктирмай Порталда жойлаштириш;

Порталда давлат органларининг ахборот хизматлари томонидан қонун ҳужжатларининг белгиланган талабларига мувофиқ тақдим этиладиган ахборот материалларини жорий ҳолатда жойлаштириш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон хизматлар кўрсатиш бўйича техникавий ишларни амалга ошириш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан муҳокама қилиш мақсадида жойлаштирилган ишлаб чиқилаётган (ишлаб чиқилган) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қисмида Портал фаолиятини такомиллаштириш;

Порталда уларнинг ишларини ёритиш мақсадида тадбирларда (давлат органларининг матбуот анжуманлари, брифинглари, очиқ ҳайъат мажлислари, ўқув семинарлари ва шу кабилар) мунтазам иштирок этиш;

тақдим этилган ва шакллантирилган ахборотни узатиш, қайта ишлаш, эълон қилиш ва сақлаш жараёнида унинг яхлитлигини сақлаш;

Интернет тармоғи фойдаланувчилари учун Порталдан узлуксиз фойдаланиш имкониятини таъминлаш;

Портални янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ушбу Низомга зид бўлмаган тадбирларни, шу жумладан техникавий тадбирларни амалга ошириш;

Интернет тармоғи фойдаланувчилари томонидан Порталнинг зарурлиги ва самарадорлиги тўғрисида жамоатчилик фикр-мулоҳазаларини ўрганиш асосида кўрсатилаётган электрон давлат хизматларини яхшилаш бўйича таклифларни шакллантириш;

Портал фаолиятини ва кўрсатилаётган электрон давлат хизматларини ҳар чоракда камида бир марта оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

VI. Жавобгарлик

12. Гуруҳ ахборотнинг Ҳукумат порталида ва унинг доирасида амал қилувчи бошқа ахборот ресурсларида (веб-сайтларда) ўз вақтида жойлаштирилиши, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгар бўлади.

13. Қонун ҳужжатларига мувофиқ Порталда жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги, мазмуни ва ўз вақтида тақдим этилиши учун тегишли ташкилотлар жавобгар бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш марказининг Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига
4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:

а) 14-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошига «банк муассасасидаги ҳисоб рақами» сўзларидан кейин «зарурат бўлганда электрон манзили» сўзлари қўшилсин;

б) 16-банддаги «ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали» сўзлари «ахборот тизимлари орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 31-банднинг ўн бешинчи хатбошига «оммавий ахборот воситалари» сўзларидан кейин «лицензияловчи органнинг расмий веб-сайти» сўзлари қўшилсин;

г) 37-банддаги «ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан» сўзлари «ахборот тизимлари орқали электрон шаклда» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 1-илованинг 5-бандига «факс» сўзидан кейин «зарурат бўлганда электрон манзил» сўзлари қўшилсин;

е) 4-илова тўртинчи босқичининг «тадбирлар» устунининг 2-бандида:

биринчи хатбошидаги «ёзма равишда» сўзлари «ёзма равишда ёки ахборот тизимлари орқали электрон шаклда» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «ёзма» сўзи «ёзма равишда ёки ахборот тизимлари орқали электрон шаклда» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 9-бандига «жамоат бирлашмалари ва ташкилотлари билан» сўзларидан кейин «шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорликдан фойдаланган ҳолда» сўзлари қўшилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 6-банднинг биринчи хатбошига «оммавий ахборот воситаларида» сўзларидан кейин «шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида» сўзлари қўшилсин;

б) 9-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Танловда қатнашиш учун буюртманомада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин.

Танловда қатнашиш тўғрисидаги буюртманомада лицензия талабгори электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга розилиги ҳисобланади»;

в) 10-банднинг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) 12-банддаги «ёхуд почта алоқа воситаси орқали» сўзлари «почта алоқа воситаси орқали ёхуд ахборот тизимлари орқали электрон шаклда» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 1-илова 1-босқичининг «Тадбирлар» устунининг 2-бандидаги ҳамда 4-босқичининг «Тадбирлар» устунининг 3-бандидаги «оммавий ахборот воситаларида» сўзларидан кейин «шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида» сўзлари қўшилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда):

а) Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:

15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«15. Давлат ахборот ресурслари ўзаро ахборот-технологик мосликни таъминлаши ва идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш мақсадида электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграциялаш имконига эга бўлиши зарур»;

19-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган давлат ахборот ресурслари ҳисобга олиниши ва рўйхатдан ўтказилиши шарт»;

20-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Бунда фойдаланувчини аутентификация қилмасдан ва ҳисобга олмасдан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш имкони берилади, ҳамма фойдаланадиган ахборот ресурсларида мавжуд бўлган ҳамда фойдаланувчининг ўзининг шахсий маълумотлари бўлмаган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотлар олиши ва улардан фойдаланиши бундан мустасно»;

қуйидаги мазмундаги 211-банд қўшилсин:

«211. Электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган давлат ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари билан ўзаро ҳамкорлиги «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширилади»;

30-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«ахборот олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга ахборот олиш имкони берилиши, шунингдек жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари мавжуд бўлган ахборотлар тўғрисидаги маълумотларнинг тегишли жисмоний шахсларнинг рухсатисиз тарқатилиши»;

б) Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш тартиби тўғрисидаги низомда:

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«3. Давлат органларининг ахборот тизимларини яратишнинг мақсади улар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва ошкоралигини ошириш, улар томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари кўрсатиш спектрини кенгайтириш ва сифатини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ҳисобига давлатнинг бошқа органлари, юридик ва жисмоний шахслар билан идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этишдан иборат»;

4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4. Давлат хизматлари кўрсатишда, давлат органлари бошқа функцияларини бажаришда зарур бўлган ахборотларни излаш, олиш, қайта ишлаш, туркумлаштириш ва тарқатиш жараёнларини жадаллаштириш ва енгиллаштириш, янги эҳтиёжларни ўз вақтида қондириш ҳамда пайдо бўлаётган имкониятларни тезда баҳолаш ишларини давом эттириш, шунингдек давлат органининг барча таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини, бошқарувчанлигини ошириш, уни мувофиқлаштириш давлат ахборот тизимидан фойдаланишнинг асосий мақсади ҳисобланади»;

5-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

«идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш учун «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси билан интеграциялаш имкониятини»;

олтинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

6-банднинг тўққизинчи хатбошидаги «ахборотлар берилишини» сўзлари «электрон давлат хизматлари кўрсатилишини» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

«электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш — электрон ҳукуматнинг қонун ҳужжатларида белгиланадиган ягона идентификаторлари асосида электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг ахборот тизимларида ахборотлар сақланишини ва қайта ишланишини таъминлаш»;

бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

19-банднинг биринчи хатбошига «Давлат органларининг» сўзларидан олдин «Электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган» сўзлари қўшилсин;

31-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

«электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ахборотлар мавжуд бўлган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш»;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори 2-бандининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«электрон давлат хизматларини кўрсатишга жалб этилган тегишли давлат ахборот ресурсларини шакллантирилиши, улардан фойдаланилиши, ўз вақтида қўллаб-қувватланиши ва янгиланиши ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашувини таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига кейинчалик уларни рўйхатга киритиш учун янгидан ташкил этилган давлат ахборот ресурслари бўйича мунтазам равишда ахборот тақдим этсинлар».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:

а) 5-бандда:

биринчи хатбошидаги «турғун шохобча жойлашган жой бўйича» сўзларидан кейин «бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда» сўзлари қўшилсин;

«а» кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги «жойнинг манзили» сўзларидан кейин «зарурат бўлганда электрон манзили» сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошига «телефонлар» сўзидан кейин «зарурат бўлганда электрон манзил» сўзлари қўшилсин;

«б» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) қуйидаги мазмундаги 51-банд қўшилсин:

«51. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш ҳақидаги аризада хўжалик юритувчи субъект электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади»;

в) 11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига «электрон шаклда» сўзларидан олдин «ахборот тизими орқали» сўзлари қўшилсин;

г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«13. Агар давлат солиқ хизмати органлари ушбу Тартибнинг 10-бандида назарда тутилган муддатда хўжалик юритувчи субъектни назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш рад этилганлигидан хабардор қилмаган ёки назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бермаган тақдирда, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органларини ёзма равишда хабардор қилиб назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилиб товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ва хўжалик юритувчи субъект томонидан давлат солиқ хизмати органларига юборилган ёзма ёки ахборот тизими орқали электрон шаклдаги билдиришнома рухсат берувчи хусусиятга эга бўлган ҳужжатга тенглаштирилади ва назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилиб товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш учун асос ҳисобланади.

Бунда давлат солиқ хизмати органлари хўжалик юритувчи субъектнинг ёзма ёки ахборот тизими орқали электрон шаклдаги билдиришномаси олингандан кейин беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериши шарт»;

д) 21-банддаги ва 32-банднинг биринчи хатбошидаги «электрон шаклда» сўзларидан олдин «ахборот тизими орқали» сўзлари қўшилсин;

е) 1-иловада:

биринчи босқичнинг «Тадбирлар» устунининг 2-бандига «электрон шаклда» сўзларидан олдин «ахборот тизими орқали» сўзлари қўшилсин;

учинчи босқич «Тадбирлар» устунининг 2-бандига «ёзма шаклда» сўзларидан кейин «ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда» сўзлари қўшилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 95-модда) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«2. Ягона портал:

жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хизматлари ва функциялари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишини;

жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиши учун зарур бўлган аризалар шакллари, бланкалар ва бошқа ҳужжатлардан, шу жумладан электрон тарзда тўлдириш учун фойдаланишини;

ариза берувчилар томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар билан тескари алоқани амалга ошириш имкониятини;

электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган аризалар ва бошқа ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилишни;

жисмоний ва юридик шахсларнинг Ягона портал фаолияти билан боғлиқ сўровлари ва мурожаатларини ҳисобга олиш, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш сифати мониторинги олиб борилишини таъминлайди».

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорида:

а) 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими
ТУЗИЛМАСИ

Т/р

Кўрсаткич

Кўрсаткичнинг салмоғи



Якуний рейтинг,

100%

шу жумладан:


I. Расмий веб-сайт ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш

60%

1.1.

Интернет тармоғида расмий веб-сайтнинг мавжудлиги ва ундан фойдалана олиш

1%

1.2.

Расмий веб-сайтнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги

5%

1.3.

«Очиқ маълумотлар» бўлимининг мазмуни

8%

1.4.

«Электрон қатнашиш» учун имкониятлар

16%

1.5.

Электрон давлат хизматлари кўрсатиш бўйича талабларни бажариш

30%


II. Ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва электрон ҳужжатлар айланиши

16%

2.1.

«Электрон ҳукумат» тизими доирасида фойдаланиладиган ахборот тизимлари

8%

2.2.

Идоралараро электрон ҳужжатлар айланиши тизимининг фаолият кўрсатиши

4%

2.3.

Бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи маълумотлар базалари

4%


III. Ахборот хавфсизлиги

20%

3.1.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимлари ва воситаларини ташкилотнинг молиялаштириш манбалари билан тасдиқланган яқин йиллардаги фаолиятига жорий этиш тадбирлари режаларининг мавжудлиги

3%

3.2.

Ахборот хавфсизлиги бўйича ташкилий чора-тадбирларнинг мавжудлиги ва уларнинг амалга оширилиши ҳолати

7%

3.3.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ходимларини ҳимоя қилиш бўйича жисмоний чора-тадбирларнинг мавжудлиги ва амалга оширилиши ҳолати

4%

3.4.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш техник воситаларининг мавжудлиги ва ҳолати

6%


IV. Ташкилий жиҳатдан баҳолаш

4%

4.1.

Ташкилотнинг молиялаштириш манбалари билан тасдиқланган, яқин йиллардаги фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш тадбирлари режаларининг мавжудлиги

1%

4.2.

Давлат хизматларини интерактив шаклга босқичма-босқич ўтказиш бўйича ўтказишнинг жадваллари ва саналари кўрсатилган ҳолдаги чора-тадбирлар дастурининг мавжудлиги

1%

4.3.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан раҳбарият орасидан масъул шахснинг мавжудлиги

1%

4.4.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинманинг ёки тегишли хизматлар аутсорсинги бўйича шартноманинг мавжудлиги

1%

»

б) 3-иловада:

1-бандда:

«д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«д) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бўлажак ва ўтказилган оммавий тадбирлари (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, кундалик фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар»;

қуйидаги мазмундаги «р» кичик банд қўшилсин:

«р) сайтдан фойдаланиш, шунингдек сайтдаги мавжуд атамаларнинг аҳамияти бўйича йўриқнома»;

в) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги «базавий ахборот» сўзлари «электрон давлат» сўзлари билан алмаштирилсин;

«а» кичик бандга «кунлари» сўзидан кейин «шунингдек соатлари» сўзлари қўшилсин;

«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«в) давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган шакллар ва бланкалар, шунингдек бошқа ахборот (банк реквизитларидаги, манзиллардаги ва шу кабилардаги), шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг эркин кўчириш учун статистика ҳисоботи»;

«г» ва «и» кичик бандларга «шикоятлари» сўзидан кейин «давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари» сўзлари қўшилсин;

«м» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«м) «Электрон давлат хизматлари» ва «Очиқ маълумотлар» алоҳида бўлимлари;

«н» кичик бандга «автоматлаштирилган форматлари» сўзларидан кейин «(шу жумладан SMS юбориш йўли билан» сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги «р» кичик банд қўшилсин:

«р) уларни кўрсатиш давлат органи ваколатига кирадиган давлат хизматлари кўрсатилган ҳолда Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестридан кўчирма ёки бундай ахборот мавжуд бўлган Давлат хизматлари ягона реестрига ҳавола»;

г) 4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Электрон давлат хизматлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилиши мумкин»;

д) 12-банднинг «б» кичик бандидаги «ҳақ тўлаш имконияти» сўзлари «ҳақ тўлаш ва тасдиқлаш имконияти» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 апрелдаги 87-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомда:

а) 4-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

«электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган томонидан»;

тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 10-бандда:

«а» кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш» сўзлари «электрон ҳукумат» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш ва электрон ҳукумат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш»;

учинчи — олтинчи хатбошилар тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш соҳасида» сўзлари «электрон ҳукуматни ривожлантиришда» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш» сўзлари «электрон ҳукумат» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«электрон ҳукумат соҳасида давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини таҳлил қилишни таъминлаш, электрон ҳукумат соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш»;

қуйидаги мазмундаги учинчи — еттинчи хатбошилар қўшилсин:

«марказий маълумотлар базалари, идоралараро электрон ҳамкорлик тизими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали, маълумотларга ишлов бериш маркази ва идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи бўйича электрон ҳукумат инфратузилмаси фаолият кўрсатишини таъминлаш;

ахборотлаштириш ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифати, шунингдек электрон ҳукумат лойиҳалари амалга оширилиши самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш даражаси бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини баҳолаш ва назорат қилиш;

ахборотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, узатиш ва айирбошлаш бўйича стандартлар ва техник талаблар асосида электрон ҳукуматнинг техник асосини шакллантиришга доир чора-тадбирларни қабул қилиш ва амалга ошириш;

электрон ҳукумат, электрон давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги ҳисобот материалларини шакллантириш ва уларни пухта ишлаш, шунингдек идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик соҳасида мониторинг олиб бориш;

кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари ва идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш»;

учинчи — саккизинчи хатбошилар саккизинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни ташкил этиш, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида кадрлар, шунингдек электрон ҳукумат соҳасида давлат органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш»;

в) 11-бандда:

«а» кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«электрон ҳукумат соҳасида давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, шунингдек ахборот технологиялари ва коммуникацияларни, телекоммуникацияларни ва почта алоқасини истиқболли ривожлантириш дастурларини, шу жумладан кенг полосали фойдаланишнинг замонавий воситаларини, маълумотларни узатишнинг рақамли тизимларини, йўлдош ва мобил алоқани, телерадиоэшиттиришни жорий этиш, юридик ва жисмоний шахсларга электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, рақобатбардошли дастурий маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ахборот тизимлари ва ресурсларни ривожлантириш бўйича босқичма-босқич дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади»;

учинчи хатбошидаги «ахборотлаштиришни» сўзидан олдин «электрон ҳукуматни» сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникациялар, электрон ҳукуматни янада ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб этишда, Интернет тармоғининг миллий сегментини ривожлантиришда, шу жумладан давлат буюртмаси доирасида ривожлантиришда, почта алоқаси воситалари ва тармоқларини, телекоммуникациялар, телерадиоэшиттириш, радиомониторингнинг техник воситаларини, дастурий маҳсулотларни ривожлантиришда иштирок этади»;

еттинчи хатбошига «коммуникацияларни» сўзидан кейин «шунингдек электрон ҳукуматни» сўзлари қўшилсин;

саккизинчи хатбошидаги «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш» сўзлари «электрон ҳукуматни янада ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқлари ва ахборот тизимлари интеграциясини» сўзлари «ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини жорий этиш, ривожлантириш ва интеграциясини» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«фан ва маркетинг тадқиқотлари, маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ҳамда электрон давлат хизматлари кўрсатишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларини бирхиллаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари ва давлат хизматлари, алоқа тармоқлари ва хизматларини, стандартлар ва техник шартларни ривожлантириш мониторингини олиб бориш, ахборот технологиялари ва коммуникацияларни, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ривожлантиришнинг мамлакат ва жаҳон анъаналарини, радиочастота спектридан фойдаланишни ўрганиш ва таҳлил қилиш ишларини ташкил этади»;

ўн иккинчи хатбошидаги «жорий этиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи хатбошидаги «коммуникациялар» сўзи «электрон ҳукумат коммуникациялари» сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«умумий техник ренгламентларни ва давлат стандартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда тақдим этади, халқаро стандартларни давлат стандартлари сифатида қабул қилиш ишларини ташкил этади, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари регламентларини келишади, мамлакатнинг ягона ахборот маконини шакллантириш ва «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш учун махсус техник регламентларни ва норматив ҳужжатларни, радиоэлектрон воситаларга ва юқори частотали қурилмаларга, телекоммуникациялар воситаларига ва ахборот-коммуникация технологияларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди»;

ўн еттинчи хатбошидаги «Электрон ҳукумат тизимини жорий этиш» сўзлари «электрон ҳукумат» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида «электрон ҳукумат» лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш даражасини, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолашни, шунингдек NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизимида тақдим этиладиган ахборотнинг сифати ва ишончлилигини таъминлайди, кейинчалик уларни такомиллаштириш юзасидан аниқ тавсиялар ва таклифларни тайёрлайди»;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги индикаторларини, улар томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари сифати ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш даражасини, шунингдек электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг бир-бири билан ўзаро ҳамкорлиги даражасини баҳолаш мезонлари ва механизмларини ишлаб чиқади»;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини тизимли такомиллаштириш ва қайта ташкил этиш, функционал ва операцион жараёнларини таҳлил қилади ва унинг натижалари бўйича таклифлар тайёрлайди»;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«методика, шунингдек жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолайди ва натижалар бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди»;

ўн тўртинчи хатбошидаги «интерактив» сўзи «электрон» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши қўшилсин:

«Электрон давлат хизматларининг ягона реестрини шакллантиради ва юритади»;

ўн бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн олтинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн олтинчи хатбошига «давлат хизматлари», «Давлат хизматларини» сўзларидан олдин «электрон» сўзи қўшилсин;

«е» кичик бандда:

саккизинчи хатбошига «электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари» сўзлари қўшилсин;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларга «телекоммуникациялар» сўзидан олдин «электрон ҳукумат» сўзлари қўшилсин;

«ж» кичик банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига «ахборотлаштириш» сўзидан олдин «электрон ҳукуматни» сўзлари қўшилсин;

г) 13-бандда:

иккинчи хатбошига «ваколатли органлар томонидан марказий маълумотлар базаларида сақланадиган ахборотни долзарблаштириш» сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш даражаси ва самарадорлигини, электрон ҳукумат лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш даражасини, шунингдек электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини текширади»;

тўртинчи, олтинчи, саккизинчи, ўн учинчи хатбошилардаги «интерактив» сўзи «электрон» сўзи билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги «технологиялар» сўзидан кейин «электрон ҳукумат» сўзлари қўшилсин;

ўн тўққизинчи хатбошидаги «ахборотлаштириш» сўзидан кейин «электрон ҳукумат» сўзлари қўшилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 майдаги 120-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«давлат хизмати — ариза берувчиларнинг сўровлари бўйича давлат органларининг функциялари амалга оширилиши бўйича давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар. Давлат хизматини, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш функциялари уларга юкланган бўлса, бошқа ташкилотлар ҳам кўрсатиши мумкин;

учинчи хатбошидан «давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисида» сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«давлат хизмати кўрсатиш регламенти — электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини ва унга қўйиладиган талабларни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат»;

б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Давлат хизматлари, шакллар ва бланкаларнинг
ЯГОНА РЕЕСТРИ

Давлат хизматининг ноёб реестр рақами

Давлат хизматининг номи

Давлат хизматини кўрсатиш натижасини берувчи ваколатли органнинг номи

Давлат

хизмати

кўрсатилаётган

ариза

берувчилар

тоифалари

Давлат

хизмати

кўрсатиш

шакли

(анъанавий ва

электрон)

Давлат

хизмати

кўрсатиш

нархи

Давлат

хизмати

кўрсатиш

муддатлари

Давлат

хизмати

кўрсатиш

регламенти

Давлат

хизмати

кўрсатиш учун

талаб

қилинадиган

ҳужжатлар

Ахборот

ҳамкорлиги

орқали

олинадиган

ҳужжатлар ва

ахборотлар

ҳамда

уларни

берадиган

давлат

органлари

Давлат

хизмати

кўрсатиш

натижаси

Давлат

хизмати

кўрсатиш

натижасида бериладиган

ёки давлат

хизмати

олиш учун

фойдаланиладиган

шакллар

ва бланкалар

Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрига ҳавола

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13








































Изоҳ. давлат хизматлари, шакллар ва бланкаларнинг ягона реестри давлат хизматлари тўғрисидаги бошқа маълумотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин».

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига
5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 йил, 8-сон, 50-модда), шунингдек қарорга 1-илова.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги 259-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 йил, 12-сон, 71-модда), шунингдек қарорга 1 ва 2-иловалар.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида» 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига 4-илованинг 2-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 12-сон, 95-модда), шунингдек қарорга 1-илова ҳамда 2-илова 2-бандининг «в» кичик банди ва 3-бандининг «в» кичик банди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 210-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 8-сон, 55-модда).

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларда солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 27 январдаги 17-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 1-сон, 9-модда).

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни)» 2015 йил 6 мартдаги 50-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 3-сон, 14-модда).

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон Фармони)» 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига илова 30-бандининг «в» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 6-сон, 51-модда).