Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА – САБАНТЎЙ

 2017-06-12 13:50:47    106

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда ўзаро ҳамжиҳатлик, аҳил-иноқликда ҳаёт кечираётган бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакилларини “Ўзбекистон-ягона Ватан!” деган эзгу шиор бирлаштириб туради.

Республикамизнинг барча ҳудудларида миллий маданий марказларфаолият кўрсатаётгани, уларнинг ҳар бир миллат тили, санъати ва маданиятини асраш баробарида юртимизда меҳр-оқибат муҳитининг янада мустаҳкамланиши, тинчлик ва барқарорликнинг бардавом бўлишига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани эътирофга лойиқ.  

Фарғона шаҳридаги Аҳмад Фарғоний номли истироҳат боғида бўлиб ўтган татарларнинг миллий байрами - Сабантуй ҳам тинчлик ва осойишталик, миллатлараро дўстлик ифодасига айланди. 

Хушманзара масканга меҳмонлар, фарғоналиклар ташриф буюрдилар. Байрамона безатилган саҳна, вилоят татар миллий маданий маркази фаолиятини акс эттирувчи фотокомпозиция  томошабинлар эътиборини тортди. Қарийб ўн йилдан буён вилоятимизда нишонланаётган ушбу байрам мазмун-моҳияти  билан фаровонлик, тўкин-сочинлик, меҳнат ортидаги бахту саодатни тараннум этиб, миллатлараро меҳр ришталарини мустаҳкамлаб келаётир. 

Тантанани вилоят татар миллий маданий маркази раҳбари Равиль Тугушев очиб, юртимизда ҳар бир миллатнинг ўзлигига, миллий байрамлари, урф-одатларига юксак ҳурмат кўрсатилишини фахр билан тилга олди, барчани байрам билан қутлаб, истиқлол бераётган имконларга шукрона айтиш, шу азиз Ватанни севиш ва асрашга ундади.

  Истироҳат боғининг ёзги амфитеатрида концерт дастури намойиш этилди. Миллий маданий марказ қошидаги “Кубалягем” фольклор дастаси ижрочиларининг куй-қўшиқлари, дилрабо рақслар барчага байрам шукуҳини улашди.

– Миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро меҳр-оқибат тантана қилган бундай байрамлар мамлакатимизда миллатлараро тотувлик тамойилининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади, – дейди Фарғона шаҳри фаоли Феруза Альмухаметова. – Жонажон юртимизнинг ҳар бир тўйи, ҳар бир байрамини бирдамликда нишонлайверайлик.

Байрам тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Т.Тожиева иштирок этди.