Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК ЁШЛАР – БИРИНЧИ

×

 2017-06-12 13:51:59    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиззах вилоятининг  Фориш туманида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу анъанавий мусобақа академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларни муддатли ҳарбий хизматга ва ҳарбий билим юртига ўқишга киришга тайёрлаш, улар ўртасида соғлом турмиш тарзини қарор топтиришга хизмат килади.

 Мусобақада якуний  босқичга йўлланма олган 14 та жамоа ўзаро  беллашди. Қувонарлиси, “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг финал босқичида мутлоқ ғолиблик  Фарғона туманидаги компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежининг “Жалолиддин Мангуберди”  жамоасига насиб этди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам вилоятимиз  жамоаси аъзолари  тақдирланди.

“Энг илғор мураббий” сифатида  “Жалолиддин Мангуберди” жамоаси мураббийи Фаррух Саидов, “Юқори натижа кўрсатган жамоа аъзолари” номинацияси бўйича  жамоа  аъзоси Исфандиёр Ҳамрақуловга  фахрий ёрлиқ ва эсдалик нишони топширилди.

Ғолиб ва фаол қатнашчиларга  махсус совринлар, диплом ва медаллар,фахрий ёрлиқ ва эсдалик  совғалар тақдим этилди.