Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БИРЛАШГАН ДАРЁ БЎЛАДИ...

 2017-06-12 13:53:28    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Тарих саҳифаларига назар солар эканмиз, Ўзбекистон ҳудудида қадимдан кўплаб миллат ва элат вакиллари баҳамжиҳат истиқомат қилиб келганликларига гувоҳ бўламиз.

Яқин ўтмишдаги воқеаларни эсга олайлик. Иккинчи жаҳон уруши йилларида эвакуация қилинган болаларни ўзбек хонадонлари ўз бағрига олган.

Эски ёндафтаримда ёзувчи Ғафур Ғуломнинг бир повести қаҳрамони Родия Эргашев ҳақидаги хотиралар сақланади. У Тошлоқ туманининг Меҳнатобод қишлоғида истиқомат қиларди. Биринчилардан бўлиб Марказий Фарғона ерларини ўзлаштиришда қатнашган машҳур механизатор эди. Ёзувчи Родия билан учрашган пайтда у жуда ёш навқирон йигит эди. Мен эса унинг кексайган чоғида суҳбатидан баҳраманд бўлганман.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида тарбиячисининг бағрида келган гўдакнинг исми аслида Родион эди. Чўл катталари унга Родия исмини қўйишган, бир шоликорнинг уйида тарбия топиб унинг фамилиясига ўтган эди.

Чўл бағрида толеи баланд украин қизи, қрим-татар онахон. Улар учун шу азиз Ватан иккинчи она, ғамхўр, сахий ота бўлиб қолди. Чўлнинг азамат толлари, баҳорда ифори дунёни тутиб кетадиган жийдаларида умр бекатлари ифодасини топди. Аслан  бағрикенг инсонлар қалбида меҳр ҳам уммон каби чексиз бўлади. Ўзга миллат вакиллари ҳам йиллар силсиласида ўзбек халқининг бағрикенглик фазилатидан сизиб чиққан меҳр дарёсидан қониб умргузаронлик қилдилар.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик масалалари ҳаётимизнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Миллий истиқлол мафкураси дини, тили, ижтимоий ҳолатидан қатъий назар юртимизда яшаётган барча миллат вакилларини умумий мақсад йўлида жипслаштирди, “Ўзбекистон – ягона Ватан” эзгу ғояси остида бирлаштирди.

Бу ғоя том маънода ҳар бир миллат вакилининг қадриятларига сайқал бериши, анъана ва урф-одатларини давом эттириши, салоҳият ва истеъдодини рўёбга чиқариши учун замин яратади.

Бугунги кунда республикамизда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар, 17 та конфессия вакиллари яшаб келмоқда. 2200 та диний ташкилотлар   12 та черков 198 та масжидлар Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги қонунига мувофиқ рўйхатдан ўтказилиб фаолият кўрсатмоқда.

Вилоятимизда 50 дан ортиқ қардош миллат ва элат вакиллари тинчлик-тотувликда умргузаронлик қилишмоқда. 7 та миллий маданий марказлар - славян, татар, немис, тожик, қирғиз, яҳудий, корейс миллатининг ўзига хос қадрият масканига айланган. Уларнинг ўз анъаналари, она тиллари, миллий байрамлари, урф-одатларини намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратилган.

 – Марғилонда туғилиб ўсдим, – дейди корейс миллий маданий маркази раҳбари Виктор Ревмирович Лян. – Шу шаҳардаги 11-умумтаълим мактабида, кейин Фарғона политехника институти механика факультетида таҳсил олдим. Узоқ йиллар бадиий реклама устахонаси директори лавозимида меҳнат қилдим. Ҳаётда эришган барча муваффақиятларим учун бағрикенг халқимизга, олижаноб, ғамхўр инсонларга ташаккур айтаман. Ўзбекистон бетакрор Ватан. Шу ватанда туғилиб ўсган ҳар бир миллат фарзанди унинг баҳосини ҳам яхши билади. Куни кеча миллий байрамимиз - “Тано”ни катта шодиёна билан нишонладик. “Соллар”, “Хайсик”, “Чусок” байрам тадбирларимизни ҳам миллатдошларимиз, азиз юртдошларимиз билан биргаликда ўтказиб келамиз. Марказимизнинг 120 нафар аъзоси бўлса, улар билан оға-ини, қавм-қариндошдек аҳил яшаб келяпмиз. Марказ қошидаги “Чон Су” бўлими она тилимиз, маданиятимиз, урф-одат, анъаналаримизнинг мустаҳкам қўрғони саналади. Шу номдаги ашула ва рақс ансамбли ижрочилари ҳар бир тадбиримизга файз, кўтаринки кайфият бағишлайдилар. Бўлимга Ким Руслан Григорьевич раҳбарлик қилади.  Бу инсон марказнинг чинакам фидоийларидан бири. Киндик қони тўкилган Фарғона заминида униб ўсди. Чорак аср вилоят ички ишлар бошқармасида хизмат қилиб, подполковник унвонига эга бўлди. Корейс миллатининг тили, маданияти, урф-одатларини асраб-авайлашда, “Ўзбекистон-умумий уйимиз” шиори остидаги тадбирларни ташкиллашда марказ аъзоларига бош-қош.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юзлаб миллат ва элат вакиллари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ривожлантиришга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга фуқаролар онггида миллати, ирқи, дини, эътиқодидан қатъий назар кўп миллатли ягона оила туйғусини шакллантиради. Бугун вилоятимизда яшаётган славян, немис, яҳудий, татар, тожик, қирғиз миллати вакилларининг дилларида, тилларида ягона эзгу сўз-шу азиз Ватанга ҳурмат ва эҳтиром туйғулари янграмоқда. Халқимизда бирлашган дарё бўлар, бирлашмаган ирмоқ деган мақол бор. Мақолнинг ҳикматига амал қилиб яшаётган миллат ва элатларнинг дўстлиги Мустақиллигимиз каби абадийдир.