Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯПОНИЯГА ЎҚИШГА БОРАМАН

×

 2017-06-12 13:55:35    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштонлик ишбилармон-тадбиркор Ғанишер Назировнинг саъйи-ҳаракати билан “Риштон - Япония маданий-иқтисодий алоқалар маркази” қошида япон тилини ўргатиш мактаби ташкил этилганига ўн олти йилдан ошди.

Ўтган йиллар мобайнида мазкур мактабда юзлаб иқтидорли йигит-қизлар таҳсил олдилар. Уларнинг кўпи бугунги кунда кунчиқар мамлакат - Япониянинг турли олий ўқув юртларида таълим олишмоқда ва яна кўпчилиги дунёга машҳур фирма ва компанияларда мутахассис сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Японияда 127 миллион аҳоли истиқомат қилади. Мамлакат саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича дунёда АҚШ ва Кореядан кейин учинчи ўринда туради. Ёки бу аҳоли жон бошига 35,2 минг АҚШ долларга тўғри келади. Японияда машинасозлик, кемасозлик ва электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш кенг ривожланган. Лекин шу даражадаги мамлакатда кичик тиббиёт ходимларига эҳтиёж катта.

Япония давлати томонидан молиялаштирилган ҳамда ҳамширалар ва тиббиёт соҳаси мутахассисларини иш билан таъминлаш, шу билан бирга техник стажерлар тайёрлаш дастурига кўра икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида яқинда Токиодаги “LAP Service Corporation” компанияси президенти Сатору Саито, компания ходими - Рёсуки Ошимо ва NISSO компанияси менежери Даисуке Ватанабелар Риштонда бўлишди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – ёшларга махсус тилни ўргатиш орқали Японияда ўқиш ва стажировка ўташлари учун уларни синовдан ўтказишдан иборат эди.

- Япон тилини ўргатиш мактабида ўқиётган ўқувчилар компания вакилларига имтиҳон топширдилар ва улар билан очиқ мулоқотлар олиб борилди, - деди мазкур мактаб раҳбари Ғанижон Назиров. - Тадбир натижасига кўра 4 нафар риштонлик ёшлар Японияда ўқиш ва ишлаш қобилиятига эга, деб топилди. Шу ўринда қуйидагиларни қўшимча қилмоқчиман. Мактабимизнинг собиқ ўқувчиларидан Алишер Аҳмедов ва Дониёр Назировлар Япониядаги олий ўқув юртларида таълим олиб, ўша ерда ишлашяпти. Ситора Мўйдинова эса Япония олий ўқув юртида ўқиш учун студентлар танловида ғолибликни қўлга киритиб, имтиёзга эга бўлди. Шу йилнинг 29 апрель кени Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ўртасида япон тилида нотиқлик санъати танловида мактабимиз ўқувчиси Мадина Ҳасанова ғолиб деб топилди.   

Шу куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Қўқон Давлат педагогика институти қошидаги Риштон Академик лицейи ҳамда Тиббиёт коллежи талабаларининг япон ишбилармонлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ёшлар меҳмонларга Япониядаги таълим соҳаси, хусусан хориждан ўқиш учун борган ёшларга бериладиган эътибор, имтиёзлар, шароитлар ва бошқа масалалар юзасидан саволлар беришди ва қониқарли жавоблар олишди.

20 ёшдаман, 4 йилдан буён япон тилини ўрганяпман, – дейди   мактаби ўқувчиси Заринахон Юнусова. –  Яқинда бўлиб ўтган имтиҳонда барча тест ва суҳбатлардан муваффақиятли ўтдим ва фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, шу йил Японияда ўқиш учун йўлланмани қўлга киритдим.

5 йилдан буён шу мактабда ўқийман, – дейди ўқувчи Ойбек Ўринбоев. –  2014 йили япон тили даражасидаги имтиҳонда 5- ва 2016 йилда 4-даражага эришиб, сертификатни қўлга киритдим. Шунингдек, турли мавзулардаги нотиқлик санъати танловларида ҳам фахрли ўринларни эгалладим. Ҳозир 18 ёшдаман ва академик лицейнинг 3-босқичида ўқияпман. 2017 йил Японияда ўқиш учун грант ютиб олдим.

Агар сайт модераторларига сайт ҳақида фикр мулоҳазаларингиз бўлса,
бу жадвалларни тўлдириб жўнатинг