Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР: ЭҲТИЁЖНИ ТАЪМИНЛАШ, ЭКСПОРТ ВА ДАРОМАД МАНБАИ

 2017-06-12 13:56:32    111

PDF юклаш
Чоп этиш


бу борада бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари белгиланди

 

Муҳтарам Президентимизнинг шу йилнинг 1 июнь кунги “2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилиниб, амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди. Унга кўра бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий сабзавот ва дуккакли экинлар, полиз  маҳсулотларини экиш ҳамда ички бозорни тўлдириш, экспорт қилиш, куз-қиш мавсуми учун захирага жамғариш бўйича прогноз кўрсаткичлари режалаштирилди. Такрорий экинларни экиш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ҳажми маъқулланиб, мазкур ишларни ташкил этиш мақсадида вилоят ишчи гуруҳлари таркиби тасдиқланди.

Вилоят ишчи гуруҳига такрорий экинларнинг экилишини тизимли ташкил этиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарилиши, ёнилғи-мойлаш материаллари ва минерал ўғитлар етказиб берилиши, етиштирилган маҳсулотни захирага жамғариш, ички ва ташқи бозорларда сотиш каби ишларни мувофиқлаштириб бориш ва назорат қилиш вазифаси топширилди. Такрорий экинларнинг экилишини тизимли ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи томонидан эса бошоқли дон экилган ва ўрилган майдонларни пешма-пеш сомондан тозалаш, шудгорлаш ва такрорий экинларни белгиланган муддатларда экиш ишлари ташкил этилади.

Бошоқли дон экинлари ўрнига экилган такрорий экинларнинг экспортбоп турларини аниқлаб, уларни экспортёр корхоналар орқали ташқи бозорларга сотилишини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи фермер хўжаликлари томонидан шартнома асосида маҳсулотлар етказиб бериш ҳамда экспортга жўнатиш ишларини мувофиқлаштиради.

Бу қарор асосида шартномадан ортиқча етиштирилган маҳсулотлар фермер хўжалиги ихтиёрида қолиши, харид нархларини белгилашда фермер хўжалиги манфаати устуворлиги нуқтаи назаридан ёндашилиши, тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши каби бир қатор қулайликлар кўзда тутилаётгани эътиборга сазовордир.

Шу тариқа жорий йилда вилоятимизда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган 101 минг 500 гектар ерга такрорий экинлар экилади. Унинг 36 минг 500 гектарига сабзавот экинлари – сабзи, карам, помидор, шолғом, турп, бодринг, бақлажон, кўкатлар экиш режалаштирилган. Сабзавот экинларидан 680 минг тоннадан зиёд ҳосил олиниб, унинг 90 минг тоннаси қайта ишлаш корхоналарига, салкам 123 минг тоннаси экспортга, 450 минг тоннаси ички бозорга ҳамда 16 минг 800 тоннаси Тошкент шаҳри ва бошқа ярмаркаларга етказиб берилиши кўзда тутилган. Бу борада 5 минг 400 гектар ерда картошка етиштириш ва 113 минг 625 тонна ҳосил олиш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Ўз навбатида 5,5 минг гектар майдонда полиз экинлари парваришланиб, 115 минг 705 тонна ҳосил йиғиб олиш кўзда тутиляпти. Етиштирилган ҳосилнинг қарийб 9 минг тоннаси экспортга, қолгани эса ички бозор эҳтиёжини тўлдириш учун йўналтирилади. Шунингдек, 27 минг 500 гектар ерга мош, ловия ва фасол, 1000 гектарга кунгабоқар, соя каби мойли экинлар экилиши лозим.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, жорий йилда такрорий экинлар экиладиган 2 минг 760 гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялардан самарали фойдаланилади. Ҳозирги кунда бунинг учун зарур бўладиган хомашё маҳсулотлари ҳажми ва нархини ҳисоб-китоб қилиш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Айни кунларда вилоятимиз бўйича такрорий экинлар учун 17 минг 869 килограмм сифатли уруғлик керак бўлиши аниқланди. Шу билан бирга 13 минг тоннадан зиёд минерал ўғитлар, 6 минг тоннадан кўпроқ ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари талаб этилиши ҳисоб-китоб қилиниб, бу борада керакли мутасадди идора ва ташкилотларнинг масъулиятини оширишга жиддий эътибор қаратиляпти.

Хулоса ўрнида айтганда, такрорий экинлар экиш ва ердан фойдаланиш самарадорлигини кучайтиришга қаратилган ушбу саъй-ҳаракатлар замирида халқимизнинг кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш, юртимизда йилнинг тўрт фаслида ҳам нарх-наво мўътадиллигини таъминлашдек эзгу мақсад мужассамдир. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ривожлантириш орқали эса юрт фаровонлиги, ҳамютларимиз турмуш тарзини янада юксаклтиришга эришилади.