Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚИМИЗНИНГ РИЗҚИ УЛУҒ

×

 2017-06-12 14:00:30    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон туманида 6106 гектар ерда етиштирилган ғалла ҳосилини ўз вақтида йиғиштириб олиш мақсадида 20 та йиғим-терим отрядлари ташкил этилган.

Йўлдошали Шокиров раҳбарлигидаги 2-отряд ҳудудидаги 12 та фермер хўжаликларининг 306 гектар бошоқли дон экинлари мавжуд. Туманда биринчи бўлиб дашт ҳудудида жойлашган мазкур отрядда элимизнинг ризқ-насибаси бўлган ғаллани сифатли йиғиб олишга киришилди.

– Бу йил ғалладан мўл ҳосил олиш учун ерга қўшимча минерал ва маҳаллий ўғитлар солинди, барча агротехник тадбирлар белгиланган меъёрлар асосида бажарилди, – дейди “Назиржон улкан хирмони” фермер хўжалиги раҳбари Назиржон Мамадалиев. – 23 гектар ернинг ҳар гектаридан 28 центнердан ҳосил олиб, давлат омборларига 60 тоннага яқин буғдой топширилди ва шартнома режаси қисқа иш кунида уддаланди.