Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида маълумот 2014-йилнинг якуний ҳолатига

 2017-06-17 17:40:00    101

PDF юклаш
Чоп этиш


2015-йил 30 январ куни вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида 2014 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг енг муҳим устувор вазифаларига бағишланган вилоят ҳокиминингйилликтаҳлилиймаърузаси

2014 йил мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида жуда катта ижобий ўзгаришлар йили бўлиб, тарих зарвароқларида муносиб муҳрланди. Дунёдаги енг нуфузли ҳалқаро ташкилотлар Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳномоликларида мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг натижалари юқори баҳоланиб, дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин егаллаётганлиги ва иқтисодиётни рақобатбардошлиги йилдан-йилга мустаҳкамланаётганлигини еътироф етмоқдалар.

Бугунги йиғилишимизнинг кун тартибига киритилган бир қатор устувор вазифалар ижросини нафақат танқидий таҳлилини, балки 2015 йилда иқтисодий дастурни амалга оширишнинг устувор вазифаларини муваффақиятли амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишни талаб етади. Шунингдек, биринчи чоракда барча соҳаларда ишларни жадал давом еттириш учун мустаҳкам пойдеворни таъминлаш бўйича режаларимизни белгилаб оламиз.

Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов томонларидан Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида “Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилар еканмиз, биринчи навбатда, иқтисодиётимиз ва унинг етакчи тармоқларини ривожлантириш борасида барқарор юқори ўсиш суръатларига еришилди” деб таъкидладилар. 

Ўтган йилда вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 8,4 фоизга, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 10,2 фоизга, шу жумладан, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 7,0 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 6,7 фоизга, чакана товар айланмаси 13,3 фоизга ва хизматлар кўрсатиш 19,2 фоизга ўсди.

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2,8 млн. сўмни ташкил етиб, ўтган 2013 йилга нисбатан 107 фоизга ошди.

Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг даромадлари 2014 йилда 2008 йилга нисбатан 3,5 мартага, ҳаражатлар еса 3,3 мартага ортди. Солиқ ва мажбурий тўловлардан маҳаллий бюджетга тушган маблағлар 2008 йилда 451 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, 2014 йилда 1506 млрд. сўмга етиб 3,4 мартага ошди ва маҳаллий бюджетга қоладиган қисми 3,1 баробарга кўпайди.

Маҳаллий бюджет ҳаражатлари жами 1822 млрд. сўмни ташкил етиб, ушбу маблағларнинг 80 фоизи ёки 1460 млрд. сўми ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳаражатлари ҳиссасига тўғри келди.

Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорлик фаолияти йўлидаги маъмурий тўсиқларни қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига йил бошидан буён 2,5 мингта янги кичик бизнес ва 6,3 мингта хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил етилди. 14 мингга яқин тадбиркорлик субъектларигатижорат банклари томонидан 600,6 млрд.сўмлик кредит маблағлари, 702 та субъектларга ер участкалари ажратилди842 та субъектлар електр таъминотига, 76 та субъектлар газ тармоқларига ва 511 та субъектлар ичимлик суви тармоқларига уланишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Натижада, кичик бизнес субъектларининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 21 фоиздан 28 фоизга ўсди ва ушбу секторнинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улушини 61,1 фоиздан 62,1 фоизгача кўпайшига шароит яратди. Улар томонидан яратилган янги иш ўринлари сони

69 мингдан ортиб, бандликдаги улуши 78 фоизга етди.

Вилоятда иқтисодиётида муҳим ва ривожланиши устувор соҳаси сифатида аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервисни ташкил етишга алоҳида еътибор қаратилмоқда.

Бунда хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини замонавий архитектура талабларига мос бўлган намунавий лойиҳалар асосида гузар, аёллар гўзаллик ва соғломлаштириш уйлари, сартарошхона, пояфзал ва маиший техника таъмирлаш устахоналари ҳамда бошқа замонавий хизмат турлари бўйича қурилиш ишлари  амалга оширилмоқда.

Ушбу объектлар учун зарур ер майдони ва биноларни ажратилиши, уларни қуриш ва жиҳозлаш, молиялаштириш, фойдаланишга топшириш муддатлари ва масъулларни аниқ белгиланиши соҳани ривожига асос бўлди.

Биргина 2013-2014 йилларда 4854 та хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ташкил етилиб, фойдаланишга топширилди. Бунинг ҳисобига 15 минга яқин янги иш ўринлари яратилди.

 Алоҳида еътибор “Аёллар гўзаллик ва соғломлаштириш уйлари”ни ташкил етилишига қаратилиб, бугунги кунда уларнинг сони 70 тадан ортди. Шундай барча шароитларга ега Олтиариқ туманидаги “Соғлом аёл маркази” 8 та йўналишда (салон, соғломлаштириш маслахатхонаси, фитнес, аёллар учун сауна, фитобар, касбга ўқитиш, бизнес инкубатор ҳамда аёлларга юридик хизматлар кўрсатиш) бир кунда 100 нафардан ортиқ хотин-қизларга хизматлар кўрсатмоқда. Ҳудди шундай “Аёллар гузаллик ва соғломлаштириш уйлари” Бешариқ, Ўзбекистон, Бувайда, Фарғона, Сўх, Ёзёвон ва бошқа туманларда ҳам самарали фаолият кўрсатмоқда.  

Натижада,  вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида хизматларнинг улуши 46,0 фоиздан 48 фоизга кўпайди.

Аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини самарадорлигини ошириш бўйича “Соғлом бола йили” Давлат дастури тадбирларини фаол ижросини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилди.

 Давлат дастури доирасида жорий йилда барча манбалар ҳисобидан 687 млрд.сўм, 43 млн АҚШ доллари ва 305 минг евро, сарфланиши белгиланган йиллик маблағларнинг 110 фоизи миқдорида маблағлар ўзлаштирилди.

Жорий йилда янги иш ўринларини ташкил етиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижросини муҳим устувор вазифа сифатида ўзимизга белгилаб олганмиз. Тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида 2014 йилда 93 минг яқин янги иш ўринларини ташкил етиш таъминланди, улардан 69 мингтадан ортиғи ёки 71 фоизи қишлоқ жойларда ташкил етилди.

Ҳудудий меҳнат бозоридаги вазият барқарор сақланиб, банд аҳоли сони 1млн. 462 минг нафарга етиб (меҳнатқилиш қобилиятига ега 2 млн. 4 минг нафар кишига нисбатан 73%),ишсизлик даражаси 5,0фоизгачапасайди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 2013-2014 ўқув йилида 60 минг 903 нафар битирувчиларнинг 60 минг нафарини бандлиги таъминланди. Уларнинг 1554 нафари олий таълим муасссасаларига ўқишга кирдилар. 

Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, тижорат банклари томонидан битирувчиларга 25,7 млрд. сўм миқдорида ёки ўтган йилга нисбатан 1,5 карра кўп имтиёзли кредитлар ажратилиб, 7 мингдан ортиқ битирувчиларни ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашларига кўмаклашилди.

Бугун ўзимизда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат истеъмол товарлари ҳажмлари ва ассортиментини 120 фоизга ўсиши ҳисобига ўтган йилнинг мос даврига нисбатан импортдан олинаётган озиқ-овқат товарлар ҳажмини сезиларли даражада камайиши таъминланди.

Вилоятда експортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ҳажмлари ва маҳсулотлар номенклатурасини кўпайтириш ва янги бозорларни ўзлаштириш бўйича кўрилган қатор чора-тадбирлар ҳамда енг муҳими кичик бизнес субъектларига експорт қилишлари учун қулай шароитларни яратилиши ва уларни қўллаб-қувватланиши ҳисобига амалга оширилган експорт ҳажми 459 млн. долларга етди.

Ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан 165 млн. долларга тенг експорт амалга оширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2 марта ўсишга еришилди.

Вилоятда 2015 йил 1 январ ҳолатига жами рўйхатдан ўтган ҳорижий инвестицияли корхоналар сони 16 тага ортиб, жами 131 тани, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 1,1 триллион сўмни, ўсиш кўрсаткичи 119,1 фоизни ташкил етди.

Охирги 7 йил давомида вилоятга жалб етилган инвестициялар ҳажми 8,6 трлн. сўмдан ошди. Биргина 2014 йилда бу кўрсаткич қарийб 2 трлн. сўмни  ташкил етгани айниқса еътиборлидир.

2008 йилга нисбатан ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 4,2 баробарга, шу жумладан унинг таркибида марказлашган инвестициялар ҳажми 5 баробарга, тижорат банклари кредитлари 12,7 баробарга, чет ел инвестицияси 1,8 баробарга ортган.

Жалб етилган инвестицияларнинг қарийб ярми саноатни модернизация қилиш, янги технологияларни жорий етишга сарфланди.

 “Фарғона вилоятини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастури” доирасида 154,4 млн. доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиб, 550 та ишлаб чиқариш лойиҳалари фойдаланишга топширилди. Натижада 12 минг та иш ўринлари яратилди ва шу лойиҳалар доирасида  262 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. 

Вилоятда енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг юқорилиги билан республикада етакчи ўринларда туради.

Мустақиллик йилларида ушбу тармоққа 500 млн АҚШ долларидан зиёд хорижий сармоялар жалб етилди. Хусусан, Қўқон шаҳридаги  “Индорама Қўқон текстил” Ўзбекистон –Сингапур қўшма корхонасида 2010-2014 йиллар давомида калава ип ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишларига 100 млн.долларга яқин инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига йилига 16,5 минг тонна калава ип ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди, 1000 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, 2014 йилда Марғилон шаҳридаги “Експо Коллор Принтекс” қўшма корхонаси, Фарғона шаҳридаги “Турон текстил”, Учкўприк туманидаги “Хумо тўқимачи”, Риштон туманидаги “Риштон тўқимачи”, Олтиариқ туманидаги “Хамза Експо арт текстил” корхоналари янгидан қурилиб, 20 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш қувватлари фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, Қува туманида “Қува текстил” масъулияти чекланган жамият, Данғара туманидаги “Мусаввартекс” қўшма корхона, Бағдод туманидаги “Фергана спиннинг” қўшма корхоналарида модернизация ва кенгайтириш ишлари амалга оширилди.

Амалга оширилган ана шундай ишлар туфайли вилоятда биргина 2014 йилда енгил саноат корхоналари томонидан 86 минг тонна пахта тола қайта ишланди. Бу еса вилоятда етиштирилаётган пахта толасини қайта ишлаш ҳажми 2008 йилдаги 45 фоиздан  2014 йил якуни билан 100 фоизга етганини, ҳеч шубҳасиз, жиддий ўсиш сифатида баҳолаш ўринлидир.

Шунингдек, ўтган йиллар мобайнида вилоят ялпи саноат маҳсулоти ҳажмида енгил саноатнинг улуши 2,5 баробарга ошиб, 26 фоизга етди, калава ипдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш 4 мартага ортди.

Маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларининг ҳисоблаб чиқилган експортнинг ўрнини босиш самараси 17,2 млн. АҚШ долларини ташкил етди,  маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги 20 та корхоналар томонидан ҳисобот даврида 43,3 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Натижада мазкур корхоналарга 2,1 млрд.сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилди.

Ўтган давр мобайнида ҳудудий иқтисодиёт таркибида етакчи ўрин егаллаб келаётган аграр-секторнинг деярли барча тармоқларида улкан ютуқ ва натижалар қўлга киритилди. Ҳозирги вақтда фермерлик ҳаракати ўз таркибида 8590 та фермер хўжаликларини бирлаштирмоқда ва вилоятда суғориладиган ерларнинг асосий қисмида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми айнан уларнинг ҳиссасига тўғри келмоқда.

Фермерлик ҳаракатини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган ишлар, қишлоқ хўжалигида олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида кейинги йилларда вилоятда пахта, ғалла, пилла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш режаси ортиғи билан бажарилганлигида яққол намоён бўлмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан вилоятда тупроқ унумдорлиги паст, сув таъминоти оғир ва кам рентабелли бўлган Бувайда, Ўзбекистон ва Фарғона туманларида пахта ҳамда ғалла майдонлари 16,4 минг гектарга қисқартирилиши ҳисобига сабзавот, картошка ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари 1,6 баробарга кўпайди.

Бунинг ҳисобига 2008 йилга нисбатан вилоятда мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари етиштириш ҳажмлари салкам 2  баробарга кўпайиб, вилоят аҳолисининг еҳтиёжларини тўлиқ қондириш билан бир қаторда, йилига ўртача 300 минг тонна мева-сабзавот ва узум дунёнинг 19 та давлатларига експорт қилинмоқда.

Шунингдек, охирги йилларда 700 гектардан ортиқ майдонларида замонавий интенсив боғлар ташкил етилди. Интенсив боғларни ташкил етиш учун Туркия, Полша, Сербия давлатларидан ноёб мева кўчатлари келтирилиб, бугунги кунда ҳосилга кирган боғларда йилига ўртача 250 центнердан ҳосил олинаётганлиги аграр соҳадаги ислоҳотларимизнинг ижобий натижасидир. Мисол учун, “Боходирхон янгиариқ боғи” фермер хўжалиги 5 га интенсив усулда олма боғи яратилиб, “Мирзарсул боғи” фермер хўжалиги 11 га интенсив усулда олма ва нок боғини яратилиб, нихоллар хосилга кира бошлади.

Яна бир муҳим йўналиш сифатида етиштирилган мева-сабзавотни сақлаш борасида замонавий сиғимларни кўпайтиришга қаратилди. Ўтган давр мобайнидат 30 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган совутиш сиғимлар ишга туширилиб, уларнинг умумий ҳажми 45 минг тоннадан ортди. Мисол учун, “Маматқул хожиобод” фермер хўжалиги 1000 тн ва “Рохатой” фермер хўжалиги 500 тнлик сувутгичларни ишга тушириб, мева-сабзавот маҳсулотлари заҳирасини яратдилар.

Бу ўз навбатида аҳолини қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз ва барқарор нархларда таъминлашга хизмат қилмоқда.

Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш мақсадида суғориладиган ерларини мелиоратив жиҳатдан яхшилаш учун марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобидан 110,1 млрд.сўм маблағ йўналтирилди. Ажратилган маблағлар доирасида 2008-2014 йилларда 125,1 минг км коллектор дренаж тармоқлари қурилган ва реконструкция қилинган, 10,5 минг км. таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу тадбирларнинг бажарилиши натижасида жами 247 минг 400 гектар суғориладиган майдонларнинг 110 минг гектари, ёки қарийб 45 фоизининг мелиоратив ҳолати яхшиланди.

Мисол учун, Осиё тараққиёт банки томонидан “Сув ресурсларини бошқариш” Фарғона ва Зарафшон водийсида 60 минг гектар ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш" лойиҳасига 2011 - 2014 йиллар мобайнида  18,2 млн.доллар ва 43,9 млрд.сўм, Ҳалқаро ривожлантириш уюшмаси томонидан “Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш (Фаза-1)” 48 минг гектар ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш лойиҳасига 2011 - 2014 йиллар мобайнида 29,8 млн.доллар ва 39,2 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилди.

Ана шундай амалий ишлар натижасида кейинги етти йил ичида пахта ҳосилдорлиги 23,6 центнердан 28,0 центнерга, ғалла ҳосилдорлиги 56,5 центнердан 60,4 центнерга ошишига еришилди.

Бу йил вилоятимиз Пахтакорлари мавсумни ноқулай ва мураккаб келишига қарамасдан, биринчи навбатда кўп йиллар давомида тўпланган тажриба ва замонавий агротехникани самарали қўллашлари ва бошқа турли муаммоларни бартараф етишлари, енг муҳими деҳқон-фермерларимизнинг фидокорона меҳнати евазига  280 минг тоннадан зиёд улкан хирмон бунёд етиб, катта меҳнат ғалабасига еришдилар.

Вилоятимиз иқтисодиётини ривожлантиришда еътибор қаратилиши муҳим бўлган вазифалардан яна бири - инфратузилмани яратиш, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация қурилишини ривожлантиришдан иборат.

Вилоятда 2014 йилда 431 та қишлоқ кўчаларидаги 163,8 км. ички йўллар ва 6 та чегарадош туманларнинг 64 та кўчаларидаги 42,2 км. ички йўллар ҳамда 14,5 км. умумфойдаланувдаги автомобил йўллари реконструкция қилинди.

Шунингдек, Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан 28,9 км. Давлат аҳамиятидаги автомагистраллар реконструкция қилинди. Жами ушбу ишларга 70 млрд.сўмга яқин давлат маблағлари сарфланди.

Албатта, бу каби йўлларда олиб борилаётган қурилиш ишлари йўл бўйидаги инфратузилмаларни ривожлантиришга ва янги иш ўринларини яратилишига ҳам катта замин бўлмоқда.

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари доирасида “Тошкент-Ўш” автомагистрал йўл бўйида 2010-2014 йилларда жами 14 та инфратузилма объектлари, жумладан, кемпинг, автомобилларга сиқилган газ тўлдириш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, авария чақирув шаҳобчалари, тиббий ёрдам ва санитария гигена пунктлари ташкил етилди.

Аҳолини марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 94 та қишлоқларга 48 та қудуқлар қазилиб, 10 та қудуқлар таъмирланди, 75 та янги насослар ўрнатилди ва 79 км ичимлик суви тармоқлари тортилди. 

Бу каби ишларни амалга оширилиши ҳисобига 140 мингдан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланди.

Аҳолини ичимлик суви таъминоти ва оқава сувлар тизимидан фойдаланишда халқаро молиявий институтлар маблағларидан фойдаланиш тадбирлар фаол давом еттирилмоқда.

Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан Осиё Тараққиёт Банки иштирокида Қўқон ва Андижон шаҳарлари сув таъминоти ва оқава сув тизимларини ҳамда Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва Риштон туман маркази сув таъминоти тизимларини  реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Жумладан, Қўқон шаҳрида Мингтут сув иншоотида 2 та 10 минг куб. метрлик сув сақлаш иншооти, 35 кВли електр тармоғи қурилиши ва иккинчи кўтарма насос станциясини реконструкция ишлари бажарилди. Туляш ва Муқимий сув иншоотлари ва Оқава сув тозалаш иншоотида қурилиш-монтаж ишлари давом етмоқда. Шунингдек, лойиҳадаги 117 та кўчаларда 96 км. сув таъминоти ва оқава сув тармоқлари қуриш ишлари бажарилди. Ушбу ишларга 41 млн. АҚШ доллари сарфланди.

2014 йилда електр енергияси таъминотини янада яхшилаш мақсадида 22,2 млрд. сўмлик қурилиш ватаъмирлашишларибажарилди. Жумладан,8,6 минг км. електр тармоқлари ва 2300 дона трансформаторлар таъмирланди, 96 дона трансформаторлар катта қувватлисига  алмаштирилди. Фарғона шаҳридаги 2 та  подстанция реконструкция қилинди, Қўқон шаҳридаги подстанция кенгайтирилди ҳамда Марғилон шаҳри ва Қўштепа туманида 1 та янги подстанция қурилиши якунланмоқда. Натижада 187 минг нафар аҳолининг електр таъминоти яхшиланди.

Табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида 6,1 млрд. сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Жумладан, 49 минг дона суюлтирилган газ баллонлари сотиб олинди, аҳолига 21 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Шунингдек, 9,6 км. газ қувурлари мукаммал таъмирланди, 10 км. газ қувурлари реконструкция қилинди.

Қува ва Учкўприк туманларида маиший газ баллонларига суюлтирилган газ тўлдириш пункти (ГНП) ва Фарғона тумани Миндон қишлоғида 400 та газбаллонига мўлжалланган сервис маркази қурилиши якунланди.

Суюлтирилган газ баллонлари ташиб келиш ва тарқатиш учун 
7 та “Исузу” ҳамда 6 та “МАН” махсус техникалари сотиб олинди.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан вилоятда Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиш Дастури ижроси таъминланиб, 2009-2014 йилларда  давомида             3802 та, жумладан 2014 йилда 927 та уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу дегани вилоятдаги 4 мингтага яқин оилалар шинам ва қулай уйлар билан таъминландилар.

2014 йил давомида вилоятда ахборот коммуникацион технологияларни жадал ривожлантириш ишлари изчиллик билан давом еттирилди. Хусусан, вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти www.фергҳана.уз - Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий етиш чора-тадбирлари талаблари асосида модернизация қилинди. Ҳозирда вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайти орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига 25 та ва Ўзбекистон Республикаси “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” орқали еса 13 та интерактив давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Сўх радио телевизион станциясига ва Ленбург радио телевизион станциясига рақамли телеузаткичлар ўрнатилди. Фарғона тумани Лоғон радио телевизион станциясига кам қувватли радиоузаткич юқори қувватлисига алмаштирилди ва қамров ҳудуди кенгайтирилди. Шунингдек, Чимён радио телевизион станциясига телеузаткич ўрнатилиб, “Спорт” телеканали ҳамда “Ўзбекистон” радиоси дастурлари ефирга узатилмоқда.

Ушбу йўналишда 2015 йилда 3,1 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига кенг полосали оптик тармоқларни ривожлантириш учун 30 км, магистрал телекоммуникация тармоғини кенгайтириш учун 30 км. оптик толали алоқа линиялари қурилади.

Бундан ташқари, CДМА-450 стандартида Узмобайл мобил алоқа тармоғини кенгайтириш борасида ҳудудларда 17 та база станциялари ўрнатилади. Рақамли телевидения қамровини янада кенгайтириш борасида 5 та рақамли телеузаткичлар ўрнатилади.

Ушбу амалга оширилган ишлар чегара ҳудудлари аҳолисини Ўзбекистон телеканаллари ва радио ешиттиришларини  барча аҳолига бир ҳилда етказиб, турли ҳил бизнинг тизимимизга ёд бўлган теле ва радио каналларини ефирда узатилишини олдини олишга қаратилган.  

Сир емаски, иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини сақлаш ва жадал ривожлантиришни кичик бизнес субъектларини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашсиз тасаввур ҳам қилиб бўлмайди.

Лекин, ҳалигача кўплаб давлат идоралари, ташкилотлар ва тизимлар томонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятига ноқонуний арлашиш, уларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларини поймол қилиш ҳолатлари ҳали тўлиқ бартарф етилмаган. Ушбу масала юзасидан Адлия бошқармаси бошлиғи Мирхаёт Назаралиев кенгроқ тўхталиб ўтади.

Вилоят назорат қилувчи идоралари ва бошқа раҳбарларга Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган мажлисидаги бир фикирларини еслатиб ўтмоқчиман.

“Тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк егалари учун ҳуқуқ ва кафолатларни қонуний ҳимоя қилиш нормаларини кучайтириш даркор. Бу борада хусусий мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда суд органлари ролини ошириш, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик субъектларининг хўжалик ва молиявий фаолиятига ноқонуний аралашуви учун жавобгарлигини кучайтириш биринчи даражали аҳамиятга ега бўлиши лозим” деб такидладилар.

Шунинг учун, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқлар ва чеклашларни бартараф етиш, бу борада тўлиқ еркинлик бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш мақсадида вилоят ҳокимининг фармойиши билан Адлия бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида алоҳида Ишчи гуруҳ ташкил етилди.

Ишчи гуруҳига тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк егалари фаолиятига ноқонуний аралашишларга барҳам бериш ва унинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва кафолатларини қонуний ҳимоя қилиш асосий вазифа етиб белгиланди.

Давлат мулкидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича ҳам вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, кейинги йилларда 44 та давлат активлари “нол” қийматда 150 млрд. сўм миқдорида инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан тадбиркорлик субъектларига сотилган.

Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари асосида 29 та ҳозирда фойдаланилмаётган, яроқсиз давлат мулки объектлари  тўлиқ бузилиб, бўшаган ер майдонлари тадбикорларга ажратиб берилди.

11 та объектлар ўрнатилган тартибда оммавий савдоларга чиқарилиб, шундан 9 та объектлар сотилди.

Ишлаб чиқариш ташкил етиш, инвестиция киритиш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан 7 та объект “Нол” қийматда сотилди.

Ушбу объектларга 27 млрд. сўм ва 704 минг АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиб, минга яқин янги иш ўринлари яратилади.

Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудлари ва ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада оптималлаштириш чора-тадбирларига асосан 11 та давлат объектлар тадбиркорлик субъектларига сотилди.




24.83 KB