Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БУЮК ВА БАРҲАЁТ

 2017-06-16 10:47:34    81

PDF юклаш
Чоп этиш


(халқимизнинг ардоқли фарзанди, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг порлоқ хотирасига)

 

Мустақилликнинг дастлабки йилларида элни бундан буён эскича яшай олмаслик, хеч кимдан кам, ҳеч кимга қарам бўлмаслик умиди билан руҳлантираётган одил Сарбон ўз халқини севди, унинг учун куйиб-ёнди, ўз юрагини халқи юрагига туташтирди. Алалоқибат ана шу халқнинг чексиз меҳр-муҳаббатига, садоқатига, ихлосига эришди.

Мамлакатимиз таълим тизимида туб бурилишлар ясалиб, ўқитиш ва тарбиялашнинг эскича қолиплари олиб ташланган, пухта ўйлаб чиқилган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлаш тайёрлаш миллий дастури бўйича амалий қадамлар бошланган йилда мактабнинг 1-синфи ўқувчиси сифатида илк маротаба тақдим этилаётган “Президент сумкаси”ни қўлимга олдим. Ўша кезларда менга чексиз қувонч ва ҳаяжон берган бу туҳфанинг асл қимматини орадан ўн беш йил ўтиб магистрлик илмий даражасига эга бўлганимда теранроқ тушунгандайман.

Ватан, Она, Истиқлол сингари сўзларни ёза бошлаганимда, бу улуғвор тушунчаларнинг  моҳияти, қадр-қимматини тўлалигича тушунмай қалам юргизганим ёдимда.

Манглайида ой-юлдузлари бор байроғимиз ва ҳумо қуши қанот ёзиб турган гербимиз суратини чизишга интилган дамларим бу муқаддас тимсолларнинг осонликча қўлга киритилмагани, ўзимники, дея баралла айтмоқлик ва фахрланмоқлик туйғусининг нақадар сурурбахш эканлигини мурғак юрагим қайдан ҳам англасин?

 Ўнг қўлимни юрак устига қўйиб (худди муаллимим ўргатгандек), “Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот” дея куйлаётганим он орадан вақтлар ўтиб, бу муқаддас қўшиқ олимпиада чўққиларида Ўзбекистон ифтихорлари шарафига жаранг сочиб, паҳлавон ўзбек ўғлининг олий орзуси ушалиши муқаррар эканлиги ҳақида болалик тасаввурим илғаганмикан?!

“Ислом бобом – зўр бобом!” дея бийрон шеър ўқисам, вужудимнинг аллақаерларига қадар титроқ ва ҳаяёжон берган мурғак юрагим мен шарафли номини шеърга солиб куйлаётган шахснинг чинакам буюклик, фидойилик, ватанпарварлик ва шубҳасиз барҳаётлик тимсолига айланишини ўшандаёқ англаб етганимда эди... .

Бугун ўзбек ёшлари мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга доно йўлбошчи, мард ва қатъиятли инсон, энг муҳими, “Ватанимиздаги барча ўғил-қизлар менинг фарзандларим. Уларнинг келажаги учун нима лозим бўлса барчасини қилишга тайёрман”, дея умрининг сўнгига қадар ўз сўзида содиқ турган  ғамхўр ота сифатида ихлос ва меҳр қўйганлар. Юртбошимиз ўзининг ҳар бир чиқиши, маъруза ва нутқлари, китобларида ҳам ёшларга эътиборни энг муҳим масалалар сирасига киритиб, уларга нисбатан кучли ишончни ҳамиша баланд тутганлар.  Муҳтарам Президентимизнинг “Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги – бу бизнинг ёшларимиз, болаларимиздир. Уларнинг ёниб турган кўзлари, ғайрат- шижоати, билимга интилиши, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайман, деган ҳаракати ёруғ келажагимизнинг эзгу мақсадларимизга эришишнинг асосий омили ва гаровидир”, деган таъкиди ўз ҳаёти, ўз тақдирини она юрт билан чамбарчас боғлаб, келажак сари дадил интилаётган ёшларнинг руҳига қувват,  юксак мақсадларига қанот бераверади.

Бугун истиқлолнинг 26 йиллик бўй-бастига, унинг қудрати ва имконлари билан ўзбек боласининг боши баланд, кўкси тоғ бўлиб юрганига  чексиз ифтихор билан разм солар эканман,  ҳеч бир юрт ўз фарзандларини Ўзбекистончалик севиб, бошига кўтармаслигига қайта-қайта иқрор бўлавераман. Ўзбекистоннинг боласи эканлигимга шукр айтаман. Ахир жаҳоннинг энг илғор мамлакатларидан юртимизга келган ёшлар ҳам, энг аввало, бизга ҳавас қилаётгани, ҳар бир ўқил-қиз, ҳатто, она вужудидаги гўдакнинг тақдирига қаратилган оталарча эътибор, оналарча меҳрни ҳеч қаердан топиб бўлмаслигини тан олаётганликларини эътироф этмай бўладими?!  Асло!

Шуниси аниқки, оқил Йўлбошчи бошлаб берган йўлда буюклик ва мангуликка дахлдор қадамлар ташланаверади. Мустақиллик бардавом, ўзбек халқи омон экан, она Ватан иқболи, халқининг тинч ва фаровон ҳаёти, фарзандларининг шодон кулгуси, баланд орзулари учун жонфидолик қилган етук инсон номи, қадри сира завол бўлмайди.

Зеро, буюк зотнинг донишманд нигоҳи, эзгу сўзи, бардавом ғоялари ҳамиша тирик. Унинг барҳаёт руҳи истиқлолни жондай, онадай, қондошдай мукаррам билиш ва асраш йўлидаги муштарак дилларни мудом қўллаб тургуси.