Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 306 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФИДОЙИЛИКНИНГ ҚУТЛУҒ ИЗЛАРИ

×

 2017-06-16 10:49:00    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар қандай соҳанинг ўз фидойилари бўлади. Ишга бор билими, ғайрати, куч-қуввати, қўйингки, умрини бағишлаб меҳнат қилган кишиларгина ушбу юксак эътирофга лойиқ, аслида.

Тиббиёт жабҳасида 60 йил меҳнат қилиб, Қўштепа туман аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишга, тизимнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган устоз шифокор Давлатжон Турсунов ана шундай фидокор инсонлар тоифасидан.

Туманнинг Бешкапа қишлоғида туғилиб, шу қишлоқ мактабида тўлиқсиз ўрта маълумот олган ўсмир Қўқондаги тиббиёт билим юртига ўқишга кирди. Фаолиятини 1957 йилда Қорақушчи қишлоқ участка шифохонасида фелдшер вазифасида бошлаб, сўнг Марғилон шаҳар санитария-эпидемиология станциясида эпидемиолог ёрдамчиси сифатида давом эттирди. Ёш ходимнинг соҳага тобора ортиб бораётган меҳри касб сирларини янада мукаммал эгаллашга ундаб, 1960 йилда Андижон тиббиёт институтида ўқишга жазм этди. Олти йиллик таҳсил давомида ҳам тиниб-тинчимади – вилоят шифохонасида фелдшер, олийгоҳ кафедрасида лаборант вазифаларида ишлаб, назарияни амалиёт билан уйғун тарзда олиб борди. Олий маълумотли шифокор дипломи билан ўз қадрдон қишлоғига қайтган Қўштепа фарзанди ёш бўлишига қарамай, маълум тажрибага эга мутахассис сифатида туман шифохонасига бош ҳаким этиб тайинланди. Шифо масканидаги раҳбарлик фаолияти унинг маҳорати ва интилишларига куч бағишлади, меҳнатига янада барака кирди.

Унинг ўн саккиз йиллик раҳбарлик даврида кўплаб шифо масканлари кенгайтирилди, янгидан барпо этилди. Туманнинг Эшонгузар қишлоғида атиги иккита кичкина хонада марказий поликлиника ташкил этилишдан бошлаб, Хотинариқ қишлоғида олтмиш ўринли туғруқхона қурилиши, стоматология поликлиникаси ишга туширилиши, тез тиббий ёрдам бўлими ташкилланиши, замонавий қишлоқ врачлик пунктлари бунёд этилиши... ҳаммасининг саноғига етиш қийин. Айниқса, мустақиллик йилларидаги ижобий ўзгаришлар омилкор раҳбарнинг салоҳиятини янада оширди.   

Устоз шифокорнинг меҳнат йўлига назар ташлаб, у бир неча бор энг ишончли мутахассис сифатида қизғин жабҳаларга жалб этилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Марғилон шаҳридаги ҳозирги Янгимарғилон шаҳарчаси санитария шифохонасида, сўнг туманимиз қайта ташкил топиши муносабати билан марказий шифохонада бош врачлик лавозимида ишлаган моҳир шифокор Афғонистон ҳамда Сурияда ҳам йиллаб меҳнат сафарларида бўлди. Охирги йилларда туман силга қарши курашиш диспансерида бош шифокор вазифасида фаолият юритган тиббиётимиз отахони ҳозирги пайтда ҳам мазкур муассасада рентгенолог ҳаким вазифасида меҳнат қилмоқда.

Давлатжон Турсунов ҳамкасаба ва ҳаммаслак, кўп йиллар Марғилон шаҳар марказий шифохонасида врач лаборант бўлиб ишлаган турмуш ўртоғи Зулфияхон Тўхтасинова билан тўрт ўғил, бир қизни тарбиялаб, ўқитиб, юрт корига ярайдиган қилиб элга қўшганлар. Фарзандлари Анваржон, Давронжон, Мавлонжон, Фотимахон ва Ҳусанжонлар ҳаммаси олий маълумотли, турли ташкилот ва муассасаларда масъул лавозимларда ишлайдилар. Қизлари ота-она изидан бориб, шифокорлик касбини эгаллаган.

Салкам саксон ёшни қоралаб ҳам ишлаб толмаган, билим ва тажрибасини эл билан баҳам кўраётган, ҳар ишда бош-қош, соҳадаги ҳар бир ислоҳотдан руҳланиб ва амалга оширишда фаол қатнашиб келаётган Давлатжон Турсуновдек нуронийларни ёшларга ҳар қанча ибрат қилиб кўрсатсак, арзийди. Зеро, уларнинг касбга бўлган муҳаббати аллақачон инсонпарварлик, Ватанга садоқат ҳиссига айланиб кетган бўлса, не ажаб. Шундай экан, бундай табаррук инсонларни йўқлаш, қадр-қимматини юксалтириш, эҳтиром кўрсатиш соҳа вакилларининг бурчи, ҳамқишлоқлари учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Ҳаёт инсонга берилган энг улуғ неъмат бўлса, унинг муҳофазасига бағишланган умр  саодат десак, муболаға бўлмас. Саодатманд устоз шифокорга: “Бундан кейин ҳам ҳамқишлоқларимиз дардига дармон бўлиб, асло чарчаманг!” деймиз.