Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УСТУВОР ВАЗИФАЛАР МАЖМУАСИ

 2017-06-16 10:53:57    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўз халқининг фаровон яшашини, мамлакатнинг тараққий этиши ҳамда дунёда ўз ўрнига эга бўлишини кўзлаган давлат аниқ мақсад билан режалар, дастурлар ишлаб чиққан ҳолда иш юритади.

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати ана шундай мақсадлар асосида мамлакатни ривожлантиришни йўлга қўйганлиги барчага яхши маълум.

Дастлаб Ўзбекистонни ривожлантиришнинг 5 та тамойил асосида давлат бошқаруви йўлга қўйилган бўлса, унинг узвий ва мантиқий давоми сифатида 2017 йилнинг 7 февралида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаги ПФ-4947-сонли Фармони жаҳон ҳамжамияти, йирик сиёсатшунослар, иқтисодчилар томонидан эътироф этилмоқда.

Бугун дунё сиёсати, иқтисодиёт, илм-фан, технологиялар, ёшларнинг маънавияти шиддат билан ўзгариб бормоқда. Бу жараёнлар натижасида аввал иқтисодиёт ёки бошқа масалаларда етакчи бўлган давлатлар ўз ўрнини бошқа давлатларга, бошқа минтақаларга бўшатиб бераётгани ҳам сир эмас. Албатта, Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши Ўзбекистонни барча соҳаларда етакчи мамлакатлар қаторига қўшилишига хизмат қилади. Чунки Ҳаракатлар стратегияси халқимизнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида тасдиқланди.

Фарғона политехника институти профессор-ўқитувчилари ҳамда фаол талабалари томонидан   “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун моҳиятини маҳаллаларда, жамоат ташкилотлари ва таълим муассасаларида тушунтириш, тарғиб қилиш учун “Тарғиботчилар гуруҳи” ташкил этилди.

“Тарғиботчилар гуруҳи” учун барча қулайликларга эга алоҳида хона ажратилиб, керакли жиҳозлар билан таъминланди. Мақсад давлатимиз олиб бораётган изчил сиёсатни халқимиз қалбига тўғри англатишда тарғиботчилар учун қулай муҳитни яратишдир.

2017 йилнинг 2 июн куни институтнинг Маданият саройида республиканинг таниқли олимлари Аҳмаджон Мелибоев, Уйғун Ғофуров, Шуҳрат Тошматов, Абдуҳалил Мавруловлар иштирокида  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”ни кенг тарғиб қилиш мақсадида Фарғона вилоятининг фаол тарғиботчилари учун семинар ўтказилди.

Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳиятини аҳоли онгига сингдириш энг долзарб вазифадир. Зеро, бу ҳуқуқий ҳужжат “Инсон ва унинг манфаатлари энг олий қадрият”дир деган эзгу ғояга хизмат қилади.