Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁШЛАР ТАРБИЯСИДАГИ МАСЪУЛЛИК

 2017-06-16 10:54:36    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид  давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунида навқирон авлод вакилларининг  ҳуқуқ ва манфаатлари  кафолати янада мустаҳкамланди.

 Аҳамиятли жиҳати, қонун ҳокимликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари  ва фуқароларнинг  ўзини ўзи бошқариш органлари  ўртасидаги ижтимоий ҳамкорликни  янги босқичга олиб чиқди.  

Эртамиз эгаларининг камолоти йўлида бу институтларнинг тарбиявий имкониятлари, ҳамкорлиги  муҳим ижтимоий-педагогик жараён бўлиб хизмат қилади. Биргаликда берилган таълим ўсиб келаётган авлоднинг ижтимоий фаоллиги,  атроф-муҳит,  табиат, айниқса, ўз ўлкаси, унинг экологияси ва муҳофазасини эстетик жиҳатдан англаш, ахлоқий-эстетик, этик-экологик, миллий ватанпарварлик, ижтимоий фаолиятли омиллар  сифатида  ҳам намоён бўлади.

Бир тоифа ота-оналар  ўз фарзандлари учун  барча зарур моддий ва маънавий шароитларни  яратиб, уларнинг  келажаги учун фаол бўлишса, айримлари  давлат томонидан яратилаётган  имкониятлардан  тўғри фойдаланмасдан, барча масъулиятни давлат ташкилотларида ишлаётган ходимлар  иши деб, ўз шахсий масъулиятини сусайтириб, фарзандлари тақдирига беъэтибор бўлишади. 

Шахс шаклланишида оиланинг моддий таъминоти, яқинларининг маданиятлилиги, уларнинг жамиятда тутган ўрни ҳамда  оилада ватанпарварлик  фазилатларининг шаклланганлиги алоҳида аҳамиятга эга.  Бу оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга асос бўлади.

Мамлакатимизда  касб-ҳунарга ўргатиш тизими  шакллангани  оиладаги меҳнат  тарбиясининг  давоми ҳисобланади.  Бугунги кунда меҳнатнинг ижтимоий аҳамияти ёшларга илмий  ва жисмоний фаолияти учун яратилаётган шарт-шароитлар  мавжудлиги билан  узвий боғлиқ.  Ўзбекистонда меҳнат бозорини  дунё стандартлари  асосида ривожланиб бораётганлиги илмли, қобилиятли  ёшларимиз  учун кенг шароит яратмоқда.  Айниқса, қонунда белгиланганидек, ёшлар иқтидорини шакллантириш, жаҳон тилларини  чуқурроқ ўрганишларига замин яратиш, етарли даражада компьютер саводхонлигига эга бўлишларига кўмаклашиш нафақат юртимизда балки дунё мамлакатларида  ҳам ўғил-қизларимизнинг ўз ўрнини топа олишига имкон бермоқда.

Юртимиз қиёфаси кундан кунга  ўзгариб, гўзаллашиб бораётган  бир даврда, шу гўзал диёрда  ўсиб келаётган  ёшлар онгига ватанпарварлик туйғуларини  сингдириш, тинчликни қадрига етишга, асрашга, ижтимоий фаол бўлишга  ўргатиб боришимиз муҳимдир. Зеро, комил  инсон тарбияси  учун ҳаммамиз бирдек масъулмиз.