Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРД ВА ОЛИЖАНОБ ХАЛҚНИНГ ШУКРОНАСИ

×

 2017-06-16 10:58:22    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик, улкан бунёдкорлик, яратувчанлик жараёнлари, маданият, санъат, адабиёт, спорт соҳасида эришилиётган ютуқлар, эъзоз топаётган миллий қадриятларимиз том маънода халқимизнинг эзгу-мақсадлари, орзу-интилишларининг амалдаги ифодасидир.

Ўтаётган ҳар бир кун мазмун-моҳияти билан осмони тинч, фаровон мамлакатда яшаш бахти шукронасини баралла намоён этмоқда.

Куни кеча катта тантана билан бошланган таниқли санъаткорлар, маданият ходимлари, шоир ва ёзувчилар иштирокидаги “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” шиори остидаги тарғибот тадбирлари фарғоналиклар қалбида Ватан туйғуси, эл-юртга ҳурмат, меҳнатсеварлик, яратувчанлик ҳисларини янада жўш урдирди.

Маънавият тадбирлари дастлаб Қўқон шаҳридаги мусиқали драма театрида бошланди. Пойтахтлик меҳмонлар таомилга кўра карнай-сурнай садолари остида нон-туз билан кутиб олиндилар. Томоша зали саҳнасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳамид Тошпўлатов, Шоҳида Узоқова, Ўзбек Миллий академик театри актрисаси Феруза Бобоёрова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими , шоир Бобур Бобомурод каби ижодкорларни мухлислари олқишлар билан қарши олдилар.

Санъат аҳли вакиллари мавзу доирасида сўз юритиб томошабинларга самимий изҳорларини билдирлар. Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, эстрада хонандаси Воҳиджон Исақов ижросидаги қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Шаҳардаги 5-, 6- болалар мусиқа ва санъат мактабида кечган учрашув жуда ҳаяжонли кечди. Ўзининг “Келгинди келин” фильмидаги “қайнона”, “Фарёд” фильмидаги “амма” роллари билан кино мухлисларга қадрдон бўлиб қолган Ўзбекистон Миллий академик театри актрисаси Муҳаббат Абдуллаеванинг ўқувчилар билан юзма-юз мулоқоти ёш истеъдодларнинг мусиқа ва санъатга бўлган қизишларини юксалтирди. Кинорежиссёр ва актёр Фарҳод Худойбердиев иштирокидаги савол-жавоблар, унинг китоб тарғиботи ҳақидаги таъсирли фикрлари ўқувчиларда ўзгача таассурот қолдирди.

Куннинг иккинчи ярмида тарғибот гуруҳи Қўқон нефть ва газ саноат коллежида ўқувчилар билан қизғин учрашув ўтказди. Шу куни шаҳардаги марказий футбол ўйингоҳида гала концерт бўлиб ўтди.

Шу куни тадбир иштирокчилари  Бешариқ туманидаги Қашқар, Чорбоқтўранғи қишлоғи ҳудудидаги 9,-13-умутаълим мактабларида 500 нафарга яқин аҳоли билан учрашдилар. Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали драма ва комедия театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳмонали Салимов, “Ўзбеккино” агентлиги кинорежиссёри Адолат Кимсанбоеванинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” шиорининг мазмун-моҳияти хусусидаги фикр-мулоҳазалари, ўзбек киносининг ривожи ҳақида берган маълумотлари, фарғоналик шоираларнинг мушоираси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Собиржон Мўминов ижросидаги қўшиқлар мустақил юрт нашидасининг ифодаси сифатида йиғилганларда кўтаринки кайфият бағишлади.

Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида, тумандаги 33-умумтаълим мактаби,  педагогика коллежи ҳамда маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ташкилланган маънавият кечаларида ёшлар дилида, тилида бир сўз- шу азиз Ватанни кўз қорачиғидек асраш, унга муносиб фарзанд бўлишдек эзғу ғоя баралла янгради.

Бугунги тарғибот тадбирларининг фаол иштирокчиси бўлганимдан фахрланаман, – дейди педагогика коллежи талабаси Дилдора Абдуҳакимова. – Туманимизга ташриф буюрган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, акртиса, дубляж санъатининг моҳир ижрочиси Барно Қодирова, таниқли қизиқчи Валижон Шамшиев, хонандалар Фарҳод ва Ширин билан бўлиб ўтган учрашувлар барчада унутилмас таассурот қолдирди.

Шу куни тумандаги марказий ўйингоҳда намойиш этилган  концерт дастурида  хонандалар Фарҳод ва Ширин, Умид Шомуродов,  “Ниҳол” мукофоти совриндори Шаҳло Рустамованинг қўшиқлари, кулги устаси Валижон Шамшиевнинг чиқишларини қўшиқсевар, кулгисевар ёшлар олқиш ва ҳайқириқлар билан кутиб олдилар.

Тарғибот тадбирлари вилоятимизнинг Фурқат, Бувайда. Бағдод туманларида ҳам тантанавор тарзда, шукроналик руҳида бўлиб ўтди.