Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИҚТИДОР ВА ЭЪТИРОФ¬ – ПАРВОЗГА ҚАНОТ

×

 2017-06-16 10:59:47    63

PDF юклаш
Чоп этиш


“Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи якунларига бағишланган тадбир ўтказилди

 

Вилоят рус драма театрида ташкил этилган тантана фарғоналик ёш истеъдод эгаларининг илм-фан, ижод, санъат ва маданият соҳаларидаги изланишлари сарҳисоби, эътирофи ва рағбати мужассам бўлган ёшлик байрамига айланди.

Унда сўз олганлар республикамиз бўйлаб анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Юксак маънавиятли авлод” фестивали мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбида она Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий урф-одат, қадрият ва анъаналаримизга, аждодларимиз қолдирган буюк маънавий меросга чексиз ҳурмат туйғусини жўш урдиришга хизмат қилиши, янги-янги иқтидор эгаларини кашф этиши ва уларни юксак парвозларга ундаши билан аҳамиятли эканлигини таъкидладилар.

Фестиваль доирасида ўтказилган танловларда “Бадиий ижод”, “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти асарлари билимдони”, “Мустақиллик тарихи билимдони”, “Энг иқтидорли ҳунарманд”, “Ўз асарларида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ўз асарларида миллийликни акс эттирган дизайнер”, “Ватан куйчиси” каби номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган ёшларга вилоят ҳокимлиги ва Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими томонидан диплом ва энг сара бадиий, ижтимоий-сиёсий китоблар жамланмаси топширилди.

Моҳларойим Жўраева, Зарнигор Олимова, Чарос Мирзатоҳирова, Дилфуза Набижонова, Машрабжон Тожибоев, Шаҳноза Раимова, Наргиза Холматова сингари 72 нафар ёшлар ўзларига билдирилган ишонч, эътибор ва рағбатдан куч олиб,  фестивалнинг республика босқичида ҳам муносиб иштирок этадилар.

– Дизайнерлик соҳасидаги изланишларим билан фестиваль ғолиблари сафидан ўрин олганим мазкур соҳадаги иқтидоримни ошириш, бетакрор ва гўзал миллий либосларимизнинг дунёдаги мавқейини янада кўтаришга куч ва ғайрат берди, – дейди Бағдод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Раънохон Амиралиева.

Тадбир сўнггида ғолиб ва совриндорлар шарафига мусиқий-маданий дастур намойиш қилинди.