Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоятида 2015 йил якунида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг енг мухим устувор вазифаларига муофиқ амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги юзасидан маълумотнома

 2017-06-19 17:53:36    101

PDF юклаш
Чоп этиш


МАъЛУМОТНОМА

Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш жараёнини давом еттириш, ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг енг муҳим устувор йўналишлари ва вазифаларини амалга оширилиши вилоятда жорий йилда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг барқарор суръатини ва иқтисодий ўсишнинг асосий кўрсаткичлари мувозанатини таъминлади.

1. Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни янада кенгайтириш, саноатнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш ва фаол диверсификациялаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий етиш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш.

Ҳисобот даврида деярли барча соҳада юқори ўсиш суръатларига еришилди, жумладан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (105,8%), ҳалқ истеъмоли моллари (113,1%), ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (107,0%), қурилиш ишлари (113,0%), чакана савдо (114,6%), жами хизмат (118,3%) ҳажмлари сезиларли ўсди.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми
11278,9 млрд. сўмни ташкил етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 108,0 фоизни ташкил етмоқда (прогноз - 107,8%).

Унинг ҳажмида хизматлар соҳасининг улуши 45,8 фоизга
(2014 йилда 44,2 %) ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик улуши
63,2 фоизга (62,1

%) тенг бўлди. Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот 3245,7 минг сўмдан (2014 йилда 2904,1 минг сўм) тўғри келди.

Вилоятда 2015 йилда 6712,1 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,8 фоизни ташкил етди.

2015 йилнинг январ-декабр ойларида ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан 2075,7 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 119,0 фоизни ташкил етди.

2015 йил январ-декабр ойида вилоятда барча манбаалар ҳисобидан 
2072,7 млрд. сўм, ўз кучи билан бажарилган пудрат ишлари ҳажми 1732,1млрд. сўмдан иборат бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113,0 фоизни ташкил етди.

Шунингдек, чакана савдо айланмаси ҳажми 6037,5 млрд. сўмни ташкил етиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 114,6 фоизга тенг бўлди. Аҳоли жон бошига тўғри келган савдо ҳажми еса 1710,3  минг сўмни ташкил етди.

Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислохотлар натижасида махсулотлар хажми 3528,3млрд. сўмга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,0 фоизга ўсиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 
10 апрелдаги ПФ-4434-сонли "Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб етилишини  рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш борасида 2015 йилда аниқ белгилаб олинган чора-тадбирлар асосида амалий ишлар ташкил етилди.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида вилоят хокимияти, Прокуратура,  Бошхона, Солиқ, ТИАИС бошқармалари, шаҳар ва туман хокимликлари билан хамкорликда вилоят миқёсида мунтазам равишда семинарлар ташкил етилиб, телевидение ва оммавий ахборот воситаларида Фармонни ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Хўжалик юритувчи субъектлар билан доимий мулоқатлар ташкил етилди.

Натижада, 2015 йилда 29 та янги хорижий инвестицияли корхоналар ташкил етилди.

Жумладан, Марғилон шаҳрида (2 та) Ўзбекистон-Хитой "Алл метал инвест" ҚК (қурилиш материаллари), Ўзбекистон-Хитой "Водий сиймо инвест" ҚК (улгуржи савдо), Фарғона шаҳрида (13 та) Ўзбекистон-Қирғизистон "Фаръғона изланиш-ихтиро технологияси” ҚК (резина буюмлар), Ўзбекистон-Жанубий Корея "Ҳусн Чиройи" ҚК (тиббий хизмат), Хитой  "Фергана Премиум Медиcал” хорижий корхонаси (тиббий хизмат), Хитой "Фергана Синтепон Сервис" ХК (пластмасса), Хитой "Фергана игнатерапия сервис" ХК (тиббий хизмат), Ўзбекистон-Хитой “Қўқон евро қурилиш материаллари” ҚК (қурилиш материаллари), Ўзбекистон-Хитой “Греат wалл cерамиc индустриес” ҚК (қурилиш материаллари), Ўзбекистон-Хитой “Бин Ли Хин” ҚК (тиббий хизмат), Ўзбекистон-Қозоғистон “Тараз сервис еффеcт” ҚК (қурилиш материаллари), Ўзбекистон-Хитой “Модерна Cерамиc Индустриес Фергана” ҚК (қурилиш материаллари), Ўзбекистон-Қирғизистон “Фергана фабулоус” ҚК (қурилиш материаллари), Ўзбекистон-Хиндистон “Фергана фортис” ҚК (тиббий хизмат), Ўзбекистон-Хитой “Петро чемиcал ресоурcе” ҚК (нефтни қайта ишлаш), Қувасой шаҳрида (2 та) Ўзбекистон-Россия "МАГМА СТРОЙ ИНВЕСТ" ҚК (қурилиш материаллари), Ўзбекистон-Б. Британия “Махсус пласт полимер” ҚК (қурилиш материаллари), Қўқон шаҳрида (3 та) Ўзбекистон-Жанубий Корея “Акмал неw спеcиал продуcт” ҚК (қоғоз), Ўзбекистон-Хитой “Бруш инвест” ҚК (Шўтка), Ўзбекистон-Хитой “Cомфорт вело парц” ҚК (велосипед ва ногиронлар аравачаси), Бағдод туманида (1 та) Ўзбекистон-Хитой "Фаровон Бағдод” ҚК (қурилиш материаллари), Бувайда туманида (1 та) Ўзбекистон-Қозоғистон "Баҳром траде гроуп” ҚК (чакана савдо хизмати), Риштон туманида (2та) Ўзбекистон-Б.Британия “Страус” ҚК (паррандачилик), Ўзбекистон-Б.Британия “Страус фарм” ҚК (паррандачилик), Тошлоқ туманида (1та) Ерон-Канада “Фарғона гиламлари” ХК (гилам), Фарғона туманида (1та) Ўзбекистон-Россия “Чемиcал енергй” ҚК (кимё саноати), Қува туманида (1та) Ўзбекистон-Хитой “Универсал пласт продуcт” ҚК (пластмасса) Учкўприк туманида (1та) Ўзбекистон-Хитой "Меҳригиё-Дилруз” ҚК (фармацевтика маҳсулотлари), Қўштепа туманида (1та) Ўзбекистон-Қозоғистон "Легенда золотой долини" ҚК (мева-сабзавотларни қайта ишлаш)

Иқтисодий барқарорликни мустахкамлашда ўз навбатида таркибий ўзгаришларни янада кенгайтириш, саноатни етакчи тармоқларини модернизациялаш ва фаол диверсификациялаш мухим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 
17 ноябрдаги ПҚ-2264-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 
2015 йил Инвестиция дастури тўғрисида”гиқарорига биноан 9 та лойиҳалар  киритилган. Лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига 
171 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. 2015 йил якунига жами 22,4 млн.доллар миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, 
3 та лойиҳалар фойдаланишга топширилган ("Қўқон тўқимачилик комбинати" базасида "Индорама Коканд Текстил" ҚКда ишлаб чиқаришни кенгайтириш (ИИИ-босқич), Қўқон спирт ОАЖда спирт ишлаб чиқаришни модернизация килиш, ХК "ДАЕWОО ТЕХТИЛЕ ФЕРГАНА"  МЧЖда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш).

Ҳудудий инвестиция дастурига асосан 2014 йил 22 ноябрдаги 283-сонли қарорига асосан 2015 йилга белгиланган ҳудудий инвестиция қарори доирасида вилоят бўйича 123 та лойиҳаларни (3 та лойиҳалар 2016 йилда фойдаланишга топширилади, Фарғона шаҳридаги "Фейхантекс" МЧЖ, Бувайда туманидаги "Ханифа Барака текстил" МЧЖ ва Бешариқ туманидаги "Бешариқ лидер текс" МЧЖ) фойдаланишга белгиланган.

2015 йил якунига жами 127,9 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилиб, 154 та ишлаб чиқариш лойиҳалари фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида 3438 нафар иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури”га асосан 2015 йилда 580,7 млрд сўмлик 3881 та лойиҳа амалга оширилиши ва  23 минг 300 нафардан ортиқ иш ўринлари яратилиши белгиланган.

2015 йил январ-декабр ойларида умумий қиймати 583,6 млрд.сўм бўлган 3881 та лойиҳалар тўлиқамалга оширилиб, уларда 23 минг 
400 нафардан
 ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Жумладан:

Саноат соҳасида умумий қиймати 337,2 млрд. сўмлик 670 та лойиҳанинг ишга туширилиши ҳисобига 13582 та иш ўринлари яратилди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида умумий қиймати 138,4 млрд сўмлик 2548 та лойиҳанинг ишга туширилиши евазига 6976 та иш ўринлари яратилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида қиймати 108,0 млрд. сўмлик 663 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 2851 та иш ўринлари яратилган.

Шундан, чорвачиликда 236 та, балиқчиликда 53 та, қўйчиликда 5 та, ечкичиликда 2 та, асаларичиликда 28 та, интенсив боғ барпо етишда 91 та, иссиқхоналарда 85 та, музлатқичлар ташкилетишда 31 та, паррандачиликда 89 та ва узумчиликда 43 та лойиҳалар амалга оширилган.

Вилоятда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида гўшт, сут, мева сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини технологиялар ва иҳчам ускуналардан  фойдаланиладиган янги корхоналар ташкил етиш ҳамда мавжуд корхоналарни реконструкция қилиш бўйича дастур ишлаб чиқилган.

Хусусан, 2015 йилда жами 31 та мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларни ташкли етиш ва мавжудларини реконструкция қилиш режалаштирилган. (Шундан 11 та сутни қайта ишлаш, 13 та мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва 1 та гўштни қайта ишлаш корхоналарини ташкил етиш хамда 3 та мева-сабзавотларни қайта ишлайдиган, 2 та сутни қайта ишлайдиган, 1 та гўштни қайта ишлайдиган корхоналарни реконструкция қилиш)

Ушбу лойиҳаларга жами 15,7 млрд. сўмлик маблағлар сарфлаш кўзда тутилган.

2015 йилда жами 31 та лойихалар амалга оширилди (шундан, 
2 та гўштни, 13 та сутни қайта ишлаш ва 16 та мева-сабзавотни қайта ишлаш)
. Лойиҳаларни амага ошириш учун жами 15,7 млрд. сўм маблағ сарфланди ва 556 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Чорвачиликни ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш дастури бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан  138,9 минг тонна гўшт (ўтган йилга нисбатан 106,5%), 854,5 минг тонна сут (106,5%) маҳсулотлари ва  305,7 млн. дона тухум (114,2%) ишлаб чиқарилди.

Қорамолчиликни ривожлантириш бўйича жами 236 та лойиҳада (режа 236 та) 5049 бош қорамол ташкил етилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 48,0 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари хисобидан 22,3 млрд. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 962 та янги иш ўринлари яратилди.

Паррандачиликни ривожлантириш бўйича белгиланган дастурларга асосан 88 та лойиҳада (режа 88 та) 704 минг. бош парранда боқиш ташкил етилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 12,8 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 2,3 млрд. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 481 та янги иш ўринлари яратилди.

Балиқчиликни ривожлантириш бўйича вилоят бўйича жами 53 та лойиҳалар тўлиқ амалга оширилиб, уларда жами 286 гектар ер майдонларига кўллар ташкил етилди. Лойиҳаларни амалга ошириш  учун жами 6,8 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 930 млн. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 260 та янги иш ўринлари яратилди.

Асаларичиликни ривожлантириш бўйича 29 та лойиҳалар тўлиқ амалга оширилиб, уларда 2667 дона асалари уялари ташкил етилди. Асалари хўжаликларини ташкил етишга жами 1116 млн. сўм маблағлар (шундан банк кредити 315 млн. сўм) сарфланди. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 62 та янги иш ўринлари яратилди.

2. Хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқлар ва чеклашларни бартараф етиш, уларга тўлиқ еркинлик бериш.

Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, уларга қатор имтиёз ва имкониятлар яратиб берилаётганлиги иқтисодиётимизнинг юксалишига ҳамда аҳоли турмуш даражасининг янада фаровонлашишига сабаб бўлиб, 2015йил  якуний ҳисоботларига кўра уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 
63,2 фоизни ташкил етди. Ёки ўтган йилнинг (62,1%) шу даврига нисбатан
1,1 бандга ошди.

Рўйҳатдан ўтган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 
23284таниташкил етди.Ҳисобот даврида 2260та янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил етилди.Кичик бизнес субъектлари ҳисобига 92,8 минг та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳисобот даврида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида     811,5 млрд. сўмлик (шундан, микрокредитлар 309,1 млрд. сўм) кредит маблағлари ажратилди ҳамда топшириқ режаси 132,3 фоизга бажарилди.

Соҳа вакиллари томонидан 2214,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Шундан ташқи бозорга 221,9 млн. доллар миқдоридаги маҳсулотлар експорт қилинди.

5. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш.

Вилоятда 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2014 йил 4 февралдаги “2014-2016 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2120-сонли ҳамда 2015 йил 11 февралдаги “2015-2019 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида” ПҚ-2298-сонли қарорларига асосан жами 26 та корхоналарда 38 та  лойиҳа, шунда ҳудудий тасарруфдаги 15 та саноат корхоналарида 22 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Корхоналарда дастур асосида “ГМ-Узбекистан” корхонасида ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар учун еҳтиёт қисмлар, қандолат маҳсулотлари кир ювиш воситалари, газ ташиш ва тарқатишга мўлжалланган ярим тиркамали цистерналар, иситиш батареялари, юмшоқ болалар ўйинчоқлари, полиефир тола, красител, кабел сендвич-панел, електр чойнаклари, кимёвий дори сепиш аппаратлари, қуруқ сут, аёллар сумкалари каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Дастурга киритилган ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан 
2015 йилнинг январ-декабр ойларида 52,5 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, белгиланган прогноз 124,0 %га ошиғи билан бажарилди. Шундан 
41,1 млрд. сўмлик маҳсулот сотилиб, 279 минг.АҚШ долларилик маҳсулот експорт қилинди. Натижада 14,6 млн. АҚШ доллари миқдорида валюта заҳирасини тежашга еришилди. Бу корхоналарда 61 нафар янги ишчи ўрни яратилди.

Махаллийлаштириш дастурини амалга оширилишини таъминлаш, республика идоралараро Махсус комиссиясининг 2015 йил 17 декабрдаги 
4-сонли йиғилиш баёни билан вилоятнинг 2 та жумладан, Данғара туманидаги “"Дангара мега cаттле" МЧЖ”да симсиз електр чойнак ва Қўқон шаҳридаги “"Глобал Асиа Стандарт" МЧЖ”да полилен ҳимоя плёнкаси ишлаб чиқариш лойиҳаларига имтиёзлар берилди. Бундан ташқари йиғилиш баёнинг 
3-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 
11 февралдаги ПҚ-2298-сонли қарори асосан маҳаллийлаштириш учун таклиф қилинаётган 162 хил турдаги маҳсулотларни ҳамда умуман янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича 8 та корхоналарда 
11 та лойиҳалар
 2016-2019-йиллар учун республика маҳаллийлаштириш дастурига киритилди.

Дастурга янги киритилган корхоналарда мактаб ўқувчилари учун сумкалар, болалар велосипеди, ўтга чидамли ғишт, темир йўл вогонлари учун резина ехтиёт қисмлар, унитаз, чашаген, рокавина, аёллар гигиеник воситаси, қўйилтирилган сут (молоко) ва қурук сут каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

6. Ривожланган инфратузилмани, биринчи навбатда ахборот-коммуникация тизимларини яратиш, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация қурилишини ривожлантириш.

“Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг2015 йил «Манзилий дастур»га асосан 2015 йил якунида Инвестиция Дастурини (ПҚ-2264) ижроси  доирасида 147 та объектларда 144,6 млрд.сўмлик (100%) қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Жумладан, 80 та ижтимоий соха объектлари, 57 та ичимлик суви ва 9 та бошқа объектларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. 

Жумладан, 22 та, шундан 1 та янги мактаб қурилди ва 21 та умумтаълим мактаблари капитал реконструкция ва мукаммал таъмирланди.

 14 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар,  11 та соғлиқни сақлаш объектлари, 23 та Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси объектларида қурилиш-монтаж ишлари якунланди.

57 та ичимлик сув объектларида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Фарғона шаҳаридаги "Мурувват" болалар уйига 200 ўринли ётоқхона қурилиб, ошхона ва мавжуд бинолар реконструкция қилинди.

Сўх туманида 2 та (Шўрбулоқ ва Себеда сел йўллари) сой қирғоқларини мустаҳкамлаш объектлари ва 7 та коммунал дренаж объектлари қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланди.

Фарғона Давлат Университетида 3 та ва Фарғона Политехника институтида 5 та объектларни капитал реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги “2015-2019 йилларда йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2313-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2015-2019 йилларда жами 290,6 млн.доллар (2015 йилда 32,2 млн.доллар) миқдорида инвестициялар ўзлаштириш белгиланган. Жорий йилнинг январ-декабр ойларида дастлабки маълумотларга кўра 18,6 млн.доллар маблағлар ўзлаштирилган.

Мазкур қарорнинг 2-иловасига асосан “Ўзбекенерго” маблағлари ҳисобидан 65 та трансформаторлар ва 156,1 км електр таъминоти тизимларини модернизация қилиш ва ривожлантириш  белгиланган. Ўтган йил якунида ҳудудларда електр таъминотини яхшилаш мақсадида жами 11989,0 млн.сўм (режа 11604,79 млн.сўм) маблағлар сарфланиб, 66 дона трансформаторлар (шундан 46 дона янги, 20 донаси реконструкция) ўрнатилган ва 98,1 км електр тармоклари (шундан 44 км янги қуриш, 54,1 км реконструкция) тортилган.

3-иловасига биноан жорий йилда "Ўзбектелеком" АЖ қошида "ЎзМобайл" миллий мобил алоқа оператори томонидан 17 та база станцияси ўрнатишга 2312 млн.сўм миқдорида инвестициялар ўзлаштириш кўзда тутилган. Ҳисобот даврида 646,0 млн. сўм маблағлар таянч база станцияларини ўрнатишга жалб қилинган. Шунингдек, Фарғона шаҳар 
244-АТС (Фарғона тумани Чимён шаҳарчасигача бўлган оралиқда) шиша толали оптик кабелларни тортиш ишларига жорий йилда 888,5 млн.сўм миқдорида инвестициялар ўзлаштириш кўзда тутилган. Ҳозирда Фарғона шаҳар 244-АТС ва Фарғона тумани Чимён АТС оралиғига тортилиши режалаштирилган 30 км шиша толали алоқа линиялари қуришига 
800,0 млн.сўм маблағ ўзлаштирилган.

4-иловасига биноан 141 км “Қўқон-Марғилон-Андижон” темир йўл ҳудудини електрлаштириш ишларига жами 210,0 млн.доллар маблағлар ўзлаштириш кўзда тутилган бўлиб, белгиланган ишлар 2018 йилдан амалга ошириш кўзда тутилган. (Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 
17 сентябрдаги 269-сонли қарорига асосан
 мазкур объектда 2016 йилдан бошланиши белгиланган).

5-иловасига биноан халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларидаги 3 та объектларда 15,5 млрд. сўмлик реконструкция ишлари бажарилиб, 5 км қисми фойдаланишга топширилди. Жумладан:

- А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг 208-274 км қисмини айланиб ўтишда 0-15 км қисмини реконструкция қилишга 1190,8 млн.сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди.

- 4Р-144 “Фарғона-Хамзаобод” 0-3,6 км қисмини реконструкция қилишга 8 млрд.сўм мабалағлар ўзлаштириш белгиланган бўлиб, йил якунида йўл минтақасигага тушган 15 дона нотурар ва турар жой бинолари хозирги кунга қадар бузулмаганлиги натижасида 7,3 млрд. сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 3 км йўл фойдаланишга топширилган. Йўлнинг 0-1 қисмида 6 поласадан 4 паласага ўзгартириш бўйича рухсат  олиниб, ишлар бошланган.

- 4Р-17е “Қўқон шаҳар айланма йўли” 4-9 км қисмини (5 км) реконструкция қилишга 7 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилиб, 2 км қисми фойдаланишга топширилган.

5а ва 5б иловаларига биноан маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан 2015 йилда 8206,7 млн.сўмга 69,1 км умум фойдаланувдаги хўжаликлараро автомобил йўлларини капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда 43,5 км шахар кўчалари, қишлоқ аҳоли пунктлари, туман марказлари ва шахар типидаги посёлкаларни кўчаларини капитал таъмирлаш режалаштирилган. Ҳисобот даврида белгиланган ишлар тўлиқ амалга оширилган.

6 иловасига биноан марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан жорий йилда 57 та ичимлик суви объектларида (39 та аҳоли яшаш пунктлари ва 18 та намунавий массивларни) 32 та янги қудуқ қазиш, 54 та янги сув насоси ўрнатиш, 54,6 км. ичимлик суви тармоқлари тортиш режалаштирилиб, ҳисобот даврига пудрат ташкилотлари томонидан 10,3 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, барча объектлар фойдаланишга топширилган.

7. Аҳоли бандлигини таъминлаш, енг аввало, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 13 октябрдаги “2015    йилда иш ўринлари ташкил етиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган дастурга кўра вилоятимизда 2015 йилда жами 92823 та иш ўринлари ташкил етилиши белгиланган.

Дастур ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида 2015 йилда  92931 та янги иш ўринларини ташкил етилди (100,1%).

Жумладан, саноатда 9004 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 3482 та, қишлоқ хўжалигида 1260 та, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига   4178 та, тижорат банклари томонидан кредитлар ҳисобига 28912 та, якка тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 8555 та, уй меҳнатини барча шаклларини ташкил етиш ҳисобига 26485 та, деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига 11055 та иш ўринлари яратилди.

Январ-декабр ойларида бандликка кўмаклашиш марказларимизда  41042 нафар (шундан аёллар 19623 нафар) иш изловчи фуқаролар рўйхатга олиниб, уларнинг 40227 нафари (19192 нафар) ишга жойлаштирилди,  1498 нафарига (950 нафар) ишсизлик мақоми берилди, 702 нафар (286 нафар) фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди. Рўйхатга олинган ишсизлардан  650 нафари турли касбларга қайта ўқишга юборилди, 146 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди.

2015 йилда 133 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 7222 та корхона ва ташкилотлар 43967 та бўш иш ўринлари билан иштирок етди. Шу ҳисобига 4652 нафар иш изловчи фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Вилоятда ижтимоий химояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун 
2015 йилга 2032 та корхона ва ташкилотларда 16572 та иш ўринлари банд қилинган бўлиб, уларнинг 7187 таси ногиронлар учун, 871 нафари жазони ижро етиш муассасаларидан озод қилинган фуқаролар учун белгиланган. 2015 йилнинг январ-декабр ойларида 12974 нафар фуқаролар заҳира қилинган иш ўринларига ишга жойлаштирилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан 47.9 мингта янги иш ўринлари яратилиб, соҳанинг умумий бандликдаги улуши  79.1 фоизни ташкил қилди. Кўрилган чоралар натижасида, вилоятда ишсизлик даражаси ўтган йилнинг мос даврида 5,4 фоиз, 2015 йилда 5,5 фоизни ташкил етди.

2015-2016 ўқув йилида 144 та касб-ҳунар коллежларини 7 та соҳа йўналишлари бўйича жами 57705 нафар битирувчилар (шундан 28252 нафари қизлар) тамомламоқда.

Жумладан, таълим соҳасида 4691 нафар, гуманитар фанлар ва санъат соҳасида 392 нафар, ижтимоий фанлар (бизнес ва ҳуқуқ) соҳасида   10206 нафар, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари соҳасида 26971 нафар, сув ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 7572 нафар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот соҳасида 5964 нафар, хизматлар соҳасида 1909 нафар битирувчилар ҳисобланади.