Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоятида 2016 йил январ-март ойларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг енг мухим усиувор вазифаларига муофиқ амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги юзасидан маълумотнома

 2017-06-19 17:55:58    107

PDF юклаш
Чоп этиш


МАъЛУМОТНОМА

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 
15 январда бўлиб ўтган мамлакатимиз Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2016 йилги иқтисодий дастурнинг енг муҳим устувор йўналишларини амалга оширилиши жорий йилнинг январ-март ойларида вилоят асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг ижобий ўсиш суръатларини сақлаш ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларини изчил ривожлантиришда мустаҳкам асос бўлди.

1. Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни янада кенгайтириш, саноатнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш ва фаол диверсификациялаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий етиш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш.

Ҳисобот даврида деярли барча соҳада юқори ўсиш суръатларига еришилди, жумладан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (108,6%), ҳудудий саноат (122,1%), ҳалқ истеъмоли моллари (115,3%), ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (106,3%), қурилиш ишлари (110,8% - амалда 110,8%), жами хизматлар (112,4%) пуллик хизматлар (112,3%)  ҳажмлари сезиларли ўсди.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми
2490,4 млрд. сўмни ташкил етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 106,9 фоизни ташкил етмоқда.

Хисобот даврида ЯҲМ ҳажмида хизматлар соҳасининг улуши 55,5 фоизга (2015 йил 1-чоракда 55,0 %) ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик улуши 
50,9 фоизга (50,6%) тенг бўлди.

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот 709,3 минг сўмдан (2015 йил 1-чоракда 631,6 минг сўм) тўғри келди.

Вилоятда 2016 йилнинг 1-чорагида 1790,8 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,6 фоизни ташкил етди.

2016 йилнинг январ-март ойларида ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан 599,2 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122,1 фоизни ташкил етди. Белгиланган прогноз кўрсаткич 4,5 фоиз ошиғи билан бажарилиши таъминланди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ҳудудий саноат корхоналарининг улуши 33,7 фоизни ташкил етди.Халқ истомол мол лари ишлаб чиқариш хами 672,5 млр.сўмни таш кил етиб, 115,3 фоизга ўсишга еришилди.

Ўзлаштирилган капитал қўйилмалар ўсиш суръати 100,0 фоизни (484,0 млрд. сўм.), ўз кучи билан бажарилган пудрат ишлари хажми 110,8 фоизни (390,7 млр.сўм) ташкил етмоқда.

Шунингдек, Вилоятдаҳисобот даврида чакана савдо айланмаси ҳажми 1495,8 млрд. сўмни ташкил етиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 107,8 фоизга тенг бўлди. Аҳоли жон бошига тўғри келган савдо ҳажми еса 426,8 минг сўмни ташкил етди.

Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислохотлар натижасида маҳсулотлар хажми 333,5 млрд.сўмга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,3 фоизга ўсиши таъминланди.

Иқтисодий барқарорликни мустахкамлашда ўз навбатида таркибий ўзгаришларни янада кенгайтириш, саноатни етакчи тармоқларини модернизациялаш ва фаол диверсификациялаш мухим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 
25 декабрдаги ПҚ-2458-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорга асосан вилоят бўйича 11 та йирик корхоналарга жами 148,4 млрд. сўм, шундан корхона ўз маблағлари ҳисобидан 21,0 млрд.сўм, тижорат банк кредитлари ҳисобидан 8,8 млрд.сўм ва 
41,1 млн.доллар тўғридан тўғри ҳорижий инвестициялар ўзлаштириш кўзда тутилган.

Лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 75 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Шундан, жорий йилнинг 1 апрел кунига қадар 
87,4 млрд.сўм (шундан 79,8 млрд.сўм жиҳозларни сотиб олишга, 3,9 млрд.сўм қурилиш монтаж ишларига ва 3,7 млрд.сўм бошқа харажатларга) миқдорида инвестициялар ўзлаштирилган.

Ҳудудий инвестиция дастурига асосан 2016 йилга ҳудудий инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорга асосан вилоят бўйича 133 та лойиҳалар киритилган бўлиб жами 242,5 млрд. сўм миқдорида (шундан 82,7 млрд. сўм ўз маблағи,156,4 млрд. сўм банк кредити ва 3,4 млрд. сўм хорижий) инвестициялар ўзлаштирилиши ва 4842 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Шундан, жорий йилнинг 1 апрел кунига қадар 31,4 млрд. сўм (шундан 8,5 млрд.сўм жиҳозларни сотиб олишга, 21,4 млрд.сўм қурилиш монтаж ишларига ва 1,5 млрд. сўм бошқа харажатларга) миқдорида инвестициялар ўзлаштирилган. Натижада 1-чорак якуни билан 10 та лойиҳалар фойдаланишга топширилиб, 319 нафар иш ўринлари яратилди.

Шунингдек,2016 йилнинг 1-чорагида дастур доирасида 256 та лойиҳаларни амалга оширилиш, уларда 49,3 млрд.сўм (23,6 млрд. сўм ўз маблағи, 25,7 млрд.сўм банк кредити) маблағлари ўзлаштирилиши хисобига 1967 та янги иш ўринлари ташкил етилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда  жами қиймати 51,5 млрд.сўмлик (26,0 млрд.сўм ўз маблағи, 25,5 млрд.сўм банк кредити) маблағлари ўзлаштирилиши ҳисобига 266 та лойиҳалар амалга оширилиб, 2030 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан:

Саноат йўналишида умумий қиймати 25,5 млрд.сўмга тенг бўлган 77 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 1203 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган бўлиб, амалда қиймати 26,9 млрд. сўм (14,3 млрд.сўм ўз маблағи, 12,6 млрд.сўм банк кредити) маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига 
83 та лойиҳалар амалга оширилиб, 1256 та янги иш ўринлари яратилди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 1-чоракда 132 та лойиҳани амалга ошириш, уларда 9,7 млрд. сўмлик маблағлар сарфланиши хисобига 
427 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда қиймати 10,0 млрд.сўмлик (5,4 млрд.сўм ўз маблағи, 4,6 млрд.сўм банк кредити) маблағлари ўзлаштирилиши ҳисобига 136 та лойиҳалар амалга оширилиб, 
437 та янги иш ўринлари яратилди.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида умумий қиймати 14,1 млрд. сўм бўлган 47 та лойиҳаларни амалга ошириш ва уларда 337 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда барча лойиҳалар тўлиқ бажарилди. Уларда 14,6 млрд.сўмлик (6,3 млрд.сўм ўз маблағи, 8,3 млрд.сўм банк кредити) маблағлари ўзлаштирилиши ҳисобига 337 та янги иш ўринлари яратилди.

Вилоятда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида гўшт, сут, мева сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини технологиялар ва иҳчам ускуналардан  фойдаланиладиган янги корхоналар ташкил етиш ҳамда мавжуд корхоналарни реконструкция қилиш бўйича дастур ишлаб чиқилган.

Вилоятда 2015 йилда жами 31 та мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларни ташкли етиш ва мавжудларини реконструкция қилиш режалаштирилган. (Шундан 11 та сутни қайта ишлаш, 13 та мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва 1 та гўштни қайта ишлаш корхоналарини ташкил етиш хамда 3 та мева-сабзавотларни қайта ишлайдиган, 2 та сутни қайта ишлайдиган, 1 та гўштни қайта ишлайдиган корхоналарни реконструкция қилиш)

Ушбу лойиҳаларга жами 15,7 млрд. сўмлик маблағлар сарфлаш кўзда тутилган.

2015 йилда жами 31 та лойихалар амалга оширилди (шундан, 
2 та гўштни, 13 та сутни қайта ишлаш ва 16 та мева-сабзавотни қайта ишлаш)
. Лойиҳаларни амага ошириш учун жами 15,7 млрд. сўм маблағ сарфланди ва 556 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Чорвачилик бўйича.

Чорвачиликни ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш дастури бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан  138,9 минг тонна гўшт (ўтган йилга нисбатан 106,5%), 854,5 минг тонна сут (106,5%) маҳсулотлари ва  305,7 млн. дона тухум (114,2%) ишлаб чиқарилди.

Қорамолчиликни ривожлантириш бўйича жами 236 та лойиҳада (режа 236 та) 5049 бош қорамол ташкил етилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 48,0 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари хисобидан 22,3 млрд. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 962 та янги иш ўринлари яратилди.

Паррандачиликни ривожлантириш бўйича белгиланган дастурларга асосан 88 та лойиҳада (режа 88 та) 704 минг. бош парранда боқиш ташкил етилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 12,8 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 2,3 млрд. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 481 та янги иш ўринлари яратилди.

Балиқчиликни ривожлантириш бўйича вилоят бўйича жами  53 та лойиҳалар тўлиқ амалга оширилиб, уларда жами 286 гектар ер майдонларига кўллар ташкил етилди. Лойиҳаларни амалга ошириш  учун жами 6,8 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 930 млн. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 260 та янги иш ўринлари яратилди.

Асаларичиликни ривожлантириш бўйича 29 та лойиҳалар тўлиқ амалга оширилиб, уларда 2667 дона асалари уялари ташкил етилди. Асалари хўжаликларини ташкил етишга жами 1116 млн. сўм маблағлар (шундан банк кредити 315 млн. сўм) сарфланди. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 62 та янги иш ўринлари яратилди.

2. Хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқлар ва чеклашларни бартараф етиш, уларга тўлиқ еркинлик бериш.

Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, уларга қатор имтиёз ва имкониятлар яратиб берилаётганлиги иқтисодиётимизнинг юксалишига ҳамда аҳоли турмуш даражасининг янада фаровонлашишига сабаб бўлиб, 2016 йил 1-чорагиякуни ҳисоботларига кўра уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 
50,9фоизни ташкил етди. Ёки ўтган йилнинг (50,6 %) шу даврига нисбатан 
0,3фоизга ошди.

Рўйхатдан ўтган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 
19167 таниташкил етди.Шундан, 18527 нафари (жамига нисбатан 96,7 %) фаолият кўрсатмоқда.

Ҳисобот даврида 707та янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил етилди.Кичик бизнес субъектлари ҳисобига 19862мингта янги иш ўринлари яратилди.

Ҳисобот даврида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 251,0 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди ҳамда топшириқ режаси 130,0 фоизга бажарилди.

Соҳа вакиллари томонидан 1267,6 млрд. сўмдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Шундан ташқи бозорга 52,8 млн. доллар миқдоридаги махсулотлар експорт қилинди.

5. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш.

Вилоятда 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги “2014-2016 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2120-сонли ҳамда 2015 йил 11 февралдаги “2015-2019 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида” ПҚ-2298-сонли қарорларига асосан жами 21 та корхоналарда 31 та  лойиҳа амалга оширилмоқда.

Корхоналарда дастур асосида “ГМ-Узбекистан” корхонасида ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар учун еҳтиёт қисмлар, қандолат маҳсулотлари кир ювиш воситалари,  газ ташиш ва тарқатишга мўлжалланган ярим тиркамали цистерналар, иситиш батареялари, юмшоқ болалар ўйинчоқлари, полиефир тола, красител, кабел, електр чойнаклари, кимёвий дори сепиш аппаратлари, аёллар сумкалари каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Дастурга киритилган ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан январ-март ойларида жами 9,6 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Маҳсулот реализацияси 7,2 млрд.сўмни ташкил етиб, 39 минг  долларлик маҳсулот експорт қилинди. Еришилган валюта иқтисоди 2,5 млн.долларни ташкил етди ҳамда ушбу корхоналарда 10 нафар янги иш ўринлари яратилди.

6. Ривожланган инфратузилмани, биринчи навбатда ахборот-коммуникация тизимларини яратиш, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация қурилишини ривожлантириш.

 “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг2016 йил «Манзилий дастур»га асосан 2016 йил бўйича Инвестиция Дастурига 
(ПҚ-2458) асосан жорий йилда 167 та (141,3 млрд.сўм) ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Хисобот даврига 167 та объектларда пудрат ташкилотлари томонидан 48,8 млрд.сўмлик (34%) қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, 28,4 млрд. сўм (20%) молиялаштирилган.

жумладан, 24 та умумтаълим мактабларида 8.4 млрд.сўмлик (36%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, 4.3 млрд.сўм, (18 %) молиялаштирилди.

11 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда 5.6 млрд. сўмлик (60%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.(молиялаштириш 4.1  млрд.сўм, 44% )

15 та соғлиқни сақлаш объектларида 10.2 млрд.сўмлик (25%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. (молиялаштириш 4,8 млрд.сўм 12%).

28 та болалар спорти объектларида 9.3 млрд.сўмлик (33%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. (молиялаштириш 5,7 млрд.сўм 20%).

68 та (46 та аҳоли яшаш пунктлари ва 22 та намунавий массивларни) ичимлик суви объектларида 3,4 млрд.сўмлик (30%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. (молиялаштириш 1,7 млрд.сўм 15%).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги “2015-2019 йилларда йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2313-сонли2015-2019 йилларда жами 290,6 млн.доллар (2016 йилда 250,4 млн.доллар) миқдорида инвестициялар ўзлаштириш белгиланган.

Мазкур қарорнинг 2-иловасига асосан “Ўзбекенерго” маблағлари ҳисобидан ҳудудларда електр таъминотини яхшилаш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 августдаги №6681-хх-сонли хужжатга асосан “Фарғона ХЕТК” АЖнинг модернизация ва янги қурилиш дастурларини молиялаштириш 2018-2019 йилларда амалга оширилиши белгилаб қуйилган.

3-иловасига биноан жорий йилда "Ўзбектелеком" АЖ қошида "ЎзМобайл" миллий мобил алоқа оператори томонидан 181 та база  ўрнатиш кўзда тутилган. Шунингдек, 132,36 км шиша толали алоқа линияларни 
(4 та шаҳар ва 14 та туманларда) қуришилиши режалаштирилган. ҳозирги кунга қадар вилояти бўйича 52,03 км масофада оптик толали алоқа кабелларини ётқизиш ишлари якунланди. Жумладан туман ҳокимиятлари биноларига жами 7,35 км (Бувайда туман ҳокимиятига - 0,4 км, Данғара туман ҳокимиятига - 0,15 км, Ёзёвон туман ҳокимиятига - 1,2 км, Олтиариқ туман ҳокимиятига - 0,7 км, Қўштепа туман ҳокимиятига - 1,4 км, Фурқат туман ҳокимиятига - 2,5 км ва Фарғона туман ҳокимиятига - 1 км), вилоят Статистика бошқармаси ва бўлимларига жами 0,9 км (вилоят бошқармасига -  0,5 км, Фарғона шаҳар - 0,1 км, Ёзёвон - 0,1 км, Қўштепа - 0,1 км ва Фарғона тумани (0,1 км)), шаҳар ва туман пахта тозалаш заводларига жами 26,38 км (Қўқон - 1,8 км, Бешариқ тумани - 0,48 км, Боғдод тумани - 10,5 км, Риштон тумани - 8 км, Қува тумани - 4,5 км ва Ўзбекистон тумани - 1,1 км), “Хамкорбанк” шаҳар бўлимларига жаъми 7,7 км (Фарғона ш - 4,5 км, Қўқон ш - 0,4 км, Марғилон ш - 1,5 км ва Қувасой ш- 1,3 км), “Қишлоқҳўжаликкимё” ҳудудий акциядорлик жамиятига жаъми 0,3 км, ФарДУ қошидаги 3-сонли академик лицейга 0,5 км масофада оптик толали алоқа кабелларини ётқизилди.

4-иловасига биноан 141 км “Қўқон-Марғилон-Андижон” темир йўл ҳудудини електрлаштириш ишларига жами 210,0 млн.доллар маблағлар ўзлаштириш кўзда тутилган бўлиб, белгиланган ишлар 2018 йилдан амалга ошириш кўзда тутилган.

5-иловасига биноан жорий йилда Мазкур қарор доирасида 2016 йилда ҳалқаро ва давлат аҳамиятидаги 2 та автомобил йўлларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 21.0 млрд.сўм лимит маблағлари ажратилган бўлиб, 2016 йил учун 24.352 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. 1-чорак режаси 900.0 млн.сўм бўлиб, амалда 
1512.5 млн.сўмлик (168%) ишлар амалга оширилди, жумладан:

       1. 4Р-144"Фарғона ш- Хамзаобод қ." автомобил йўлининг 0-3,6 км қисмини  қайта қуриш объекти.

Дастурга асосан 2016 йил учун 6.0 млрд.сўм лимит маблағлари ажратилиши режалаштирилган бўлиб, 9.372 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Январ-апрел ойларида (режа – 150 млн.сўм) 
506,5 млн.сўмлик (338%) қурилиш – монтаж ишлари бажарилди (пудратчи – Фарғона ТЙХПТФК);

       2. 4Р-17е“А-373 аҒйўлидан Кўқон шахар айланма йўлига” автомобил йўлининг 4-9 км қисмини реконструкция қилиш объекти.

Дастурга асосан 2016 йил учун 15.0 млрд.сўм лимит маблағлари ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, 15.04 млрд.сўмлик қўшимча келишувлар тузилди. Январ – апрел ойларида (режа – 750 млн.сўм) 1006.0 млн.сўмлик (134%) ишлар бажарилди  (пудратчи Шарқий ХДААЙСИТФК).

5а ва 5б иловаларига биноан маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан 2016 йилда 118,8 км шаҳар ва туман марказий кўчаларини тўла ва жорий таъмирлаш ишларига 2,8 млн.доллар (8206,7 млн.сўм) ўзлаштириш режалаштирилган. 2016 йил 1 май холатига жами 
120,0 млн.сўм (15%) маблағ ўзлаштирилган. 21 та пудрат ташкилотлари томонидан шаҳар ва туман марказий кўчаларини тўла ва жорий таъмирлаш ишлари бошланган.

6 иловасига биноан марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан жорий йилда марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан жорий йилда 
68 та (11,3 млрд.сўм) қишлоқларда 21 та ичимлик суви қудуғи қазилади, 
24 та қудуқлар таъмирланади ҳамда 72 км сув тармоқлари тортилади ҳамда 60 мингдан зиёд аҳолини ичимлик суви таъминоти яхшиланишига еришиш кўзда тутилган. 2016 йил 1 май кунига қадар ичимлик суви объектларида 3,4 млрд.сўмлик (30%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

7. Аҳоли бандлигини таъминлаш, енг аввало, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 13 ноябрдаги “2016     йилда иш ўринлари ташкил етиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган дастурга кўра вилоятимизда жорий йилда жами 93021 та иш ўринлари ташкил етилиши белгиланган.

Дастур ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида 1-чоракда  19862 та янги иш ўринларини ташкил етилди (104,8%).

Жумладан, саноатда 1734 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 641 та, қишлоқ хўжалигида 334 та, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига   914 та, тижорат банклари томонидан кредитлар ҳисобига 1217 та, якка тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 3919 та, уй меҳнатини барча шаклларини ташкил етиш ҳисобига 6449 та, деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига 3674 та иш ўринлари яратилди.

Январ-апрел ойларида бандликка кўмаклашиш марказларимизда  10198 нафар (шундан аёллар 4617 нафар) иш изловчи фуқаролар рўйхатга олиниб, уларнинг 9661 нафари (4333 нафар) ишга жойлаштирилди,  535 нафарига (292 нафар) ишсизлик мақоми берилди, 234 нафар (71 нафар) фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди. Рўйхатга олинган ишсизлардан  245 нафари турли касбларга қайта ўқишга юборилди, 81 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди.

2016 йилнинг 1-чорагида 24 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 1234 та корхона ва ташкилотлар 6575 та бўш иш ўринлари билан иштирок етди. Шу ҳисобига 473 нафар иш изловчи фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Вилоятда ижтимоий химояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун 
2016 йилга 2225 та корхона ва ташкилотларда 17365 та иш ўринлари банд қилинган бўлиб, уларнинг 7431 таси ногиронлар учун, 199 нафари жазони ижро етиш муассасаларидан озод қилинган фуқаролар учун белгиланган. Жорий йилнинг январ-апрел ойларида 2244 нафар фуқаролар заҳира қилинган иш ўринларига ишга жойлаштирилди.

2015-2016 ўқув йилида 144 та касб-ҳунар коллежларини 7 та соҳа йўналишлари бўйича жами 57705 нафар битирувчилар (шундан 28252 нафари қизлар) тамомламоқда.

Жумладан, таълим соҳасида 4691 нафар, гуманитар фанлар ва санъат соҳасида 392 нафар, ижтимоий фанлар (бизнес ва ҳуқуқ) соҳасида   10206 нафар, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари соҳасида 26971 нафар, сув ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 7572 нафар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот соҳасида 5964 нафар, хизматлар соҳасида 1909 нафар битирувчилар ҳисобланади.