Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 132 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШИРКАТЛАРНИНГ ДОЛЗАРБ ЮМУШЛАРИ

×

 2017-06-22 11:04:43    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 18 апрель кунги “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 24 апрель кунги “2017-2021 йилларда кўр хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Айни кунда мазкур Фармон ва қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,  вилоят ҳокими ташаббуси билан Фарғона, Қувасой, Марғилон ва Қўқон шаҳарларида уй-жой муклдорлари ширкатлари, банк муассасалари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилишлар ўтказилиб, бажарилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб олинган эди. Ҳозирда ушбу вазифалар ижроси изчил амалга оширилмоқда.

Фарғона шаҳридаги “Нодирабегим” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатувчи “Обод турмуш коммуналчи” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг бу борада амалга ошираётган ишлари анча ибратли.

15 та кўп қаватли уйлардаги 812 та хонадонга хизмат кўрсатамиз, – дейди ширкат раиси Муҳайё Ҳошимова. – Яқинда “Ипотека” банкдан 91 миллион 200 минг сўм миқдорида кредит олган эдик. Ҳозирда ушбу маблағ ҳисобига 57 та кириш йўлакларида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, ширкатимиз маблағи ҳисобидан кўп қаватли уйларнинг 500 квадратметр том қисмида ҳам ёпиш ишлари бажарилмоқда.

Мазкур ширкат фаолияти билан танишиш жараёнида маҳалла фаоллари билан мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилганлигига гувоҳ бўлдик.

Биз ҳар қандай ишни бамаслаҳат амалга оширамиз, – дейди “Нодирабегим” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Моҳирахон Мирзамаҳмудова. – Ширкатнинг 9 нафар ходимлари бор. Улар ҳар куни режа асосида ҳудудимизда айланиб, ўз хизмат вазифаларини аъло даражада бажаришмоқда. Шу боис фуқароларимиз бу хизматдан миннатдор. Бу эса тўловларнинг ўз вақтида йиғилишига ҳам ижобий таъсир қилмоқда.

 Лочин ота Баҳромов салкам 70 ёшда. У мазкур маҳаллада истиқомат қилади. Маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги Нуронийлар кенгашига жамоатчилик асосида раислик ҳам қилади. Ота биз билан суҳбатда қуйидагиларни гапириб берди:

Илгари ширкатлар фаолияти қониқарли эмасди. Кўп қаватли уйнинг ертўлалари заҳлаб, аянчли аҳволга келиб қолган пайтлар ҳам бўлган. Ҳозир эса ширкатимиз ходимлари жуда самарали иш олиб боришяпти. Ертўлалар ҳам қуруқ, тоза ва озода. Кириш йўлаклари, подъездларнинг чиройли таъмирлангани, уй атрофидаги ободончилик ишларини кўриб, ҳавас қиласиз. Ширкат ишидан жуда миннатдормиз.

Эътиборлиси, ҳудудда маҳалла фаоллари ва ширкат ходимлари саъй-ҳаракати билан кўп қаватли уйлар атрофида мевали боғлар ташкил этилибди. Ширкат раисининг таъкидлашича, ушбу боғларни парваришлайдиган хонадон соҳибларига тўловлардан имтиёз яратиб берилган экан.

Бу ютуқлар албатта, “Нодирабегим” маҳалласи ва ҳудудда хизмат олиб борувчи “Обод турмуш коммуналчи” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик самарасидир.