Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 170 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги Нуронийлар масканига ташриф буюрди

×

 2017-06-28 09:16:42    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи куни Фарғона шаҳридаги Нуронийлар масканида яратилган шароитлар билан танишди, Мамлакатимизда нуронийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, турмуш шароитини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Жойларда фахрийларнинг вақтини мазмунли ўтказиши учун барча шароит яратилмоқда. Фарғонадаги Нуронийлар маскани Ал-Фарғоний номидаги маданият ва истироҳат боғида барпо этилган. Бу ерда кексалар учун зарур бўладиган барча жиҳатлар эътиборга олинган. Ўзбек ва жаҳон адабиётлари билан бойитилган кутубхона, замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланган спорт зали, тиббиёт хонаси, фитобар, чойхона нуронийлар хизматида. 

Моҳир ҳунармандлар қўлида сайқал топган айвонлар, нақшинкор устунлар ижтимоий марказ ҳуснига ҳусн қўшган. 

Президентимиз бу ердаги шароитларни янада яхшилаш, хусусан, кексалар учун автобус ажратиш зарурлигини таъкидлади. Нуронийларнинг ёшлар билан ишлашининг изчиллигини таъминлаш, жамиятимиз маънавий барқарорлигини мустаҳкамлашда уларнинг ўрнини ошириш бўйича тавсиялар билдирди.