Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗАРО ИШОНЧЛИ ВА МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК

 2017-06-29 09:35:26    87

PDF юклаш
Чоп этиш


мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини фаол қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда


Аввал хабар қилинганидек, шу йилнинг 20 июнь куни вилоят Тадбиркорлар марказида “Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва кичик бизнес ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмлари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Таъкидланганидек, мамлакатимиз ҳукумати томонидан имзоланган ўзаро англашув Меморандумида икки томонлама манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган.

Ҳозирги кунда вилоятимизда 20 мингга яқин кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 63,4 фоизни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 48 фоизни ташкил этади. Биргина ана шу рақамнинг ўзи ҳам вилоятимизда хусусий сектор тармоқларининг ривожланиши тадбиркорлик суъбектларининг кредит ресурслари билан биргаликда чет эл инвестициясига бўлган эҳтиёжи ҳам ортиб бораётганидан далолат беради.

Қуйида бу борада ЕТТБ фаолиятининг асосий йўналишлари, банк томонидан таклиф этилаётган кредит ресурслари, кредитни олиш ва расмийлаштириш тартиби билан боғлиқ барча масалалар хусусида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.      

Европа тикланишватараққиёт банкининг асосий мақсади ва фаолияти

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)халқаро молиявий ташкилот бўлиб, 65 та давлат ва 2 та халқаро ташкилотлар (Европа Ҳамжамияти ва Европа Инвестицион Банки) томонидан таъсис этилган.

Таъсис капитали 30 миллиард еврониташкилэтади.

ЕТТБ юқори кредит рейтингига эга бўлиб, марказий ва шарқий Европа, Кавказ, Марказий Осиё ҳамда Жанубий ва Шарқий Ўртаденгиз ҳудудларидаги 36 та давлатда фаолият юритади.

Инвестицияларнинг умумий кўлами 1991 йилдан буён 117 миллиард еврони, 2016 йил 31 декабрга ивестицион портфели 41,75 миллиард еврони ташкил этган.

Шу жумладан  Марказий Осиёдаги инвестицион портфели 4,383 миллиард еврони ташкил этиб, бу рақам умумий портфелининг 10.5% қисмига тенгдир.

Ўзбекистон ҳам – 1993 йилдан бери ЕТТБнинг акциядориди бўлиб, 1993-2010 й. оралиғида 54 лойиҳага 906 миллион евролик умумий инвестиция киритилган.

Ҳозирда ЕТТБнинг Ўзбекистон бўйича ўрта муддатли стратегияси ишлаб чиқилмоқда.

Қисқа муддат учун устувор йўналишлар:

1. Хусусий сектор ривожланишини қўллаб-қувватлаш:

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга маслаҳат бериш хизмати дастури;

Банкларда кредит линияларини очиш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаштириш;

Рақобатбардош хусусий корхоналарни бевосита молиялаштириш, жумладан бевосита хорижий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш.

2. Муниципал инфратузилмава транспорт соҳасида махсус лойиҳаларни тайёрлаш ва молиялаштириш;

3. Иқтисодий ислоҳотларни, жумладан инвестицион муҳитни янада яхшиланишга йўналтирилган ислоҳотларниқ ўллаб-қувватлаш.

Транспорт инфратузилмаси ва «яшил» энергетика соҳаларида ўрта муддатли истиқбол учун мавжуд имкониятларни ўрганиш.

Молия соҳаси орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаштириш лойиҳалари

Ҳамкор банк. Банк 10 йил давомида ЕТТБ билан бирга ҳамкорлик қилиш натижасида кичик молиявий муассасадан 14 та ҳудудда фаолият кўрсатаётган, кенг филиал тармоғига эга Ўзбекистоннинг энг йирик хусусий банкларидан бирига айланди. Бу вақт давомида, ЕТТБ Ҳамкорбанкка кичик бизнес ва тадбиркорликни молиялаштириш учун 18 миллион евро миқдорда молиявий маблағлар ажратди.
Банк қиймати 20 миллион еврога тенг Ўзбекистон-Япония кичик бизнесни кредитлаш дастури доирасида 5 миллион еврога тенг техник ёрдам грантларидан фойдаланди. Банк маблағларнинг 60% ни жойлаштиргани боис, ушбу дастурнинг энг йирик иштирокчисига айланди.

Ўзбек Лизинг – хусусий корхоналарга лизинг хизматларини кўрсатиш компаниясидир. Компания Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Малайзия Май банки томонидан 1996 йилда ташкил этилган. ЕТТБ компания таъсис капиталига унинг 15% миқдорида сармоя қилган. ЕТТБ томонидан компанияга 4,6 миллион евро миқдорда молиявий маблағлар ажратилган. Бундан ташқари, ЕТТБ Ўзбекистон ҳукуматига лизинг қонунчилиги соҳасини янада яхшилаш учун ёрдам кўрсатган. 2012 йилда банк компания таъсис капиталидан ўз улушини сотиш орқали чиқиб кетди.

Инвестиция мақсади, кўламивамуддати

Инвестиция мақсади: Ускуна сотиб олиш ва айланма маблағларни тўлдириш, кенгайтириш, инновация, рақобатбардошлиликни ошириш, экспорт салоҳияти, самарадорлик (шу жумладан, энергия тежамкорлиги) вамавжудкредитларниқисманқайтамолиялаштириш

Кредитлар 3 йилдан 7 йилгача муддат учун 10 миллион еврога қадар берилади. Бошқа молиялаштириш муддатларини кўриб чиқиш имкони ҳам мавжуд.

ЕТТБ томонидан Лойиҳа қийматининг 35% гача бўлган қисми молиялаштирилади.

Банкка ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан чуқур, молиявий, ҳуқуқий ва техник текширувларни ўтказиш, кредит бериш шартларини ва ташкилий қисмларини белгилаш мақсадида кредитни кўриб чиқиш муддати 9-12 ой қилиб белгиланган.

Гаров масаласи қуйидагича:гаровга қўйилган активлар қиймати (мустақил баҳолаш компанияси хулосасига кўра) кредит миқдоридан 1,4 х (1.4 баробар) кўп бўлиши ва бунда корпоратив ҳуқуқлар + бошқа гаров турлари ҳам қўлланилиши мумкин.

Инвестициядан олдинги жараёнларда:

Корхонага ташриф ва танишув;

Корхона ҳақида маълумот ва мулкчилик шакли ҳақида маълумот;

Асосий молиявий кўрсаткичлар ва бухгалтерия ҳисоби;

Инвестицион лойиҳа кўрсаткичлари маблағларнинг ишлатилиш мақсади;

ЕТТБ асосий талабларининг бажарилиш тартиби ва таҳлили;

Лойиҳа асосий молиявий кўрсаткичлари ва молиялаштиришнинг муҳокамаси;

ЕТТБ кредит қўмитаси томонидан лойиҳа концепциясининг тасдиқланиши;

Мижозга ставка ва асосий шартлар бўйича умумий маълумот келтирилган мандат мактубини тақдим этиш;

Молия ҳисоботлари бўйича халқаро стандартлар асосида аудитнинг якунланиши, ўтказилиши;

Гаровга қўйилаётган мулкнинг мустақил баҳоловчи компания томонидан баҳоланиши;

Компания ва лойиҳанинг техник, экологик, ҳуқуқий, тижорий ва молиявий аудитини ўтказиш;

ЕТТБ кредит қўмитаси учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш;

Англия ҳуқуқий базасига асосланган ҳолда тузилган молиялаштириш бўйича шартлар баён этилган ҳужжатни имзолаш каби жараёнлар амалга оширилади.

Якуний тасдиқ олинганидан кейин, томонлар, кредит шартномаси, жумладан кредитни қайтариш жадвалини имзолайдилар. Шундан сўнг тўловлар амалга оширилади.

Кредит олинганидан сўнг Компания мунтазам равишда ЕТТБга ўз молиявий ҳолати ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботларни жўнатиб туради.

Кредит муддати тугаб, асосий қарз ва фоиз тўловлари тўлиқ қайтарилганидан кейин битим якунланади ва гаровлар озод этилади.

Азиз муштарийлар! Биз сизга қулайлик яратиш мақсадида юқорида баён этилган маoлумотларни ЕТТБнинг мутаҳассислари билан олиб борилган суҳбатлар давомида тайёрладик. Шунинг учун бу маълумотлархуқуқий маълумот ҳисобланмайди. ЕТТБнинг кредитларини олиш учун ўз лойиҳасини таклиф этган тадбиркорлар, ҳуқуқий-меърий хужжатлар билан банк вакиллари томонидан таништирилади.