Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БИТИРУВЧИЛАРГА ДИПЛОМ ТОПШИРИШ МАРОСИМЛАРИ

×

 2017-06-29 09:46:40    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий ўқув йилида вилоятимизнинг 144 та касб-ҳунар коллежларини 53620 нафар битирувчи тамомлаб, мутахассислик дипломига эга бўлишди. Уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилгани қувонарлидир.

Ёзёвон транспорт касб-ҳунар коллежида ҳам 343 нафар битирувчига диплом топшириш маросими тантанали ўтди.

-Дипломни қўлга олишим ўзим ва оилам учун қувончли бўлди, - дейди коллежнинг автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йўналиши битирувчиси Нодиржон Ҳасанов. – Ўз мутахассислигим бўйича тумандаги “Нурли олмос сари” МЧЖга ишга қабул қилиндим.

Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси маълумотларига кўра, вилоятимиздаги касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган ҳар бир битирувчига иқтисодиёт мажмуасига кирувчи вилоят бошқарма ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг  5 минг нафардан зиёд масъул раҳбар-ходимлари номма-ном бириктирилди. Шунингдек, ҳудудлардаги 34 та таянч таълим муассасаларида меҳнат ярмаркаларининг ташкил этилганлиги ёшларни муносиб иш билан таъминлашга хизмат қилди.