Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИЖОДНИНГ ҚАЙНОҚ НУҚТАСИ

×

 2017-06-29 17:31:16    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти телерадиокомпанияси жамоаси қайноқ ҳаёт жабҳаларида бўлаётган ўзгариш ва янгиликлардан телетомошабин ва радиотингловчиларни ўз вақтида хабардор этмоқда.

Данғаралик Дилшода Усмонова дастлаб беш нафар тикувчи ва 5 та тикув машинаси билан иш бошлаган. Бугун у “Аюбхон-текстиль” МЧЖ раҳбари сифатида 100 нафар хотин-қизларга бош. Муҳаррир Манзура Шодиева лавҳасида тиниб-тинчимас бу тадбиркорнинг фаолияти акс этди.

“Аёл қалби” кўрсатуви муаллифи Муяссар Ҳамдамова эса Мастурахон Сайфуддинова ҳақида сўз очди. Қува йўлларида 50 гектардан зиёд анорзор ташкил этиб, Қува анорчилиги шуҳратини тиклашга бел боғлаган миришкор опанинг орзу-мақсадлари, ҳаёти ва бугунги куни кўрсатувдан ўрин олди.

Камолиддин Турдалиев тайёрлаган “Замин саховати” кўрсатувида Олтиариқ туманидаги “Шодлик” маҳалласида истиқомат қилувчи уста боғбон Абдулвоҳид Мирзажоновнинг 3-4 сотих ердан унумли фойдаланиб, 4,5 миллионгача соф фойда олаётганлиги юртдошларимиз учун ибрат бўлса ажабмас.

Фарғона радиосининг “Моҳият” эшиттиришида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар шарҳи, аҳамияти мутахассислар иштирокида тарғиб этиб борилмоқда. Китобсеварлар учун “Мутолаа завқи” жуда маъқул келаётир.

– Маъсуд Мирзонинг “Армуғон” эшиттириши тожик тилида янграб, кўпмиллатли халқимизнинг юрт тараққиётига баравар ҳисса қўшишга интилаётганлиги ҳақидаги ҳикояларни ўз ичига олади, – дейди вилоят телерадиокомпанияси радиогуруҳи бўйича бош муҳаррир ўринбосари Шаҳноза Саиджонова. – Саодатхон Орипова муҳаррирлигидаги “Оила мактаби”да қадриятларимиз, муқаддас қўрғон, қайнона-келин муносабатлари суҳбатдошлар баҳси билан янада қизиса, ҳар куни тонгда “Ассалом, водий!” тўғридан тўғри эфир тўлқинлари орқали жаранг сочаётган дастуримиз юртдошларимизга хушкайфият улашмоқда.

Жўрабек Мамарасулов етакчилигидаги жамоада “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури вазифаларининг бажарилиши, бу борадаги ютуқ ва камчиликлар ҳақидаги кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлашга алоҳида аҳамият қаратиляпти.

Бош муҳаррир, тажрибали журналист Дилором Раҳимова олиб бораётган “Очиқ мулоқот”, “Долзарб мавзу”, “Халқ билан юзма-юз” каби кўрсатувлар ўз мухлисларига эга.

Вилоят телерадиокомпанияси ижодкорлари давр билан ҳамнафас. Бу ерда ҳамиша ҳаёт, ижод қайнайди.