Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти судьяларининг Фарғона халқига М У Р О Ж А А Т И

 2017-06-29 18:05:06    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан Республикамизда, шу жумладан Фарғона вилоятида ҳам барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришда мисли кўрилмаган даражада ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳрида давлатимиз раҳбари томонидан судьялар билан ўтказилган йиғилишда, шунингдек
22 июндаги Фарғона вилояти фаоллари билан бўлган учрашувда суд органлари фаолиятида, жумладан Фарғона вилоятида ҳам шу соҳада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар танқидий таҳлилларга асосланган ҳолда рўй-рост кўрсатилиб, истиқболдаги қатор долзарб вазифаларимиз белгилаб берилди.

Билдирилган танқид ва ҳақли эътирозлардан тўғри хулоса қилиб, соҳа ривожига танқидий ёндашишимиз, ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган бири-биридан муҳим ва долзарб вазифаларни самарали ҳал қилиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқишимиз кераклигини, бунда амалий ташаббуслар лозимлигини тушуниб етдик.

Биз, Фарғона вилоят судьялари бундан кейинги фаолиятимизда қонунларга асосланиб адолатли қарор чиқариш, халқ билан бевосита мулоқот қилиб фуқароларимизни судга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этишда қуйидагиларни асосий вазифаларимиз деб биламиз.

Биринчидан, фаолиятимизни яна бир бор қайтадан танқидий таҳлил қилиб, одил судловни амалга оширишдаги тўсиқларни таг-томири билан бартараф қиламиз, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришда бор билим ва тажрибамизни сафарбар этамиз. Судга борган ҳар бир фарғоналик фақат адолат топишига кафолат берамиз.

Иккинчидан, кундалик фаолиятимизда халқ билан бевосита юзма-юз очиқ мулоқот шаклларини кенгайтирамиз, уларнинг муаммоларини ҳал этишда яқиндан ёрдам бериш орқали бузилган ҳуқуқларини тиклаймиз ва ҳақиқатни қарор топтирамиз.

Учинчидан, ҳар бир шахс қонун ҳимоясида эканлигига ишончи комил бўлиши учун судларда ишларни мустақил, ошкора кўриб чиқамиз, натижаси бўйича иш ҳолати ва қонун талабларига мос адолатли қарорлар қабул қиламиз.

Тўртинчидан, суд ҳужжати Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилишини инобатга олган ҳолда қабул қилинган ҳар бир қароримиз қонуний ва адолатли бўлиши учун шахсий жавобгарлигимизни ошириб, хатога йўл қўйишга ҳеч қандай ҳақимиз йўқлигини тўлиқ англаб етишимиз зарур.

Ҳар бир ҳужжатни қабул қилишда онгимизда – адолат, тилимизда – ҳақиқат, дилимизда – поклик устивор бўлади.

Бешинчидан, фаолиятимизда очиқликни таъминлаш ҳамда суд органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан халқимизни хабардор қилиб бориш мақсадида тизимли равишда ҳалқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ахборот бериб борамиз, бунда ўзимизнинг фаолиятимизга танқидий баҳо бериб, хато ва камчиликларимизни, шунингдек келгусидаги вазифаларимизни жамоатчилик билан муҳокама қилишни ўз бурчимиз деб биламиз.

Олтинчидан, эндиликда одамлар судга эмас, аксинча биз – судьялар одамлар олдига бориб, ишларни сайёр судларда кенг жамоатчилик иштирокида кўриб чиқамиз ва халқнинг фикрига таянган, адолатли қарор қабул қилинишини таъминлаймиз.

Еттинчидан, судьялик шаънига доғ туширадиган нопок ходимларга орамизда ўрин йўқ, сафимизни улардан тозалаб борамиз, адолатга хиёнат қилганларга нисбатан муросасиз курашиб, уларнинг қонун олдида жавобгарлигини ва жазонинг муқаррарлигини таъминлашга сўз берамиз.

Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик кундалик қоидамиз, фаолиятимизнинг асосий мезони бўлади.

Зиммамизга юкланган масъулиятли вазифаларни сидқидилдан бажаришга, жонажон ватанимизга садоқат билан хизмат қилишга, халқимиз ва Президентимиз олдида берган қасамёдимизга ҳамиша содиқ қолишга ваъда берамиз!