Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БОЛА ТАРБИЯСИДА МАҲАЛЛАНИНГ ЎРНИ

 2017-07-17 12:05:44    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун кенг шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда маҳалла институтининг ҳам алоҳида ўрни бор.

Фарғона шаҳридаги 17-Янгийўл маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” мавзусидаги давра суҳбати ҳам шу мавзуга бағишланди. Унда вилоят ҳокимлиги ва аҳоли вакиллари, Янгийўл ва  Мададкор МФЙ фаоллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида сўзга чиққан “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси ўринбосари Хурсандбек Шарафуддинов, вояга етмаганлар ишлари  бўйича идоралараро вилоят комиссияси масъул котиби Қобилжон Ҳасанов, Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Акрамжон Аҳмаджонов ва бошқалар ёшлар тарбияси ва унда маҳалланинг ўрни, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни камайтириш, бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар жараёни, унда маҳалла фаолларининг масъулиятини ошириш ҳақида сўз юритдилар.

– Камолга етаётган ўғил-қизлар маънавият ва тарбияни айнан ўзи истиқомат қилаётган оиладан, атроф-муҳитдан ўзлаштиради, – дейди  17-Янгийўл маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муроджон Сатторов. – Йиғинимизда 480 нафар ёшлар бор. Маҳалламиздаги барча ўғил-қизларни, айниқса, уюшмаган ёшларни турли тўгаракларга жалб этганмиз. Бу ўз навбатида уларни турли иллатлар таъсиридан асраш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш, жиноятчиликнинг олдини олишда қўл келмоқда.