Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СПОРТ МИЛЛАТНИ УЛУҒЛАЙДИ

 2017-07-25 18:41:23    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги кунда мамлакатимиз спортчиларининг энг йирик спорт мусобақаларида қўлга  киритаётган  оламшумул  ғалабалари  асосий омили, энг аввало, юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, уни қўллаб-қувватлашга оид ҳуқуқий база яратилганлигидир.

Президентимиз  Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида  бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда жорий йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, спорт соҳасидаги сиёсатни янги босқичга кўтаришда дастуриламал бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг Фармон ва қарорида соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича фаолият йўналишлари белгилаб  берилдики, бу ҳам бўлса, спорт соҳасида юзага келган салбий ҳолатларни бартараф этиб, ёш авлоднинг жисмоний ва ижодий фаолияти ортишига, мамлакатимизнинг спорт дунёсида нуфузи тобора юксалишига замин яратади.

Вилоятимизда бугунги  кунда 23 та Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, 4 та спорт турларига ихтисослаштирилган  Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, 14 футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда олимпия захиралари коллежи фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу спорт муассасаларида жами  53 та спорт тури  бўйича 1140 нафар  мураббийлар  52731 нафар ёш спортчилар сабоқ бермоқдалар.

Вилоятда  500 мингдан  зиёд  аҳоли  оммавий спортга  жалб этилган. Қизлар ўртасида спортга нисбатан интилиш ортиб бораётгани ва бу ота-оналар томонидан қўллаб-қувватланаётгани  аёл мураббийлар тайёрлаш механизмига алоҳида эътибор талаб этади. Болалар спорти объектлари, чунончи қишлоқ жойлардаги спорт масканларига аёллар орасидан  юқори  малакали мураббийлар жалб этилиб, уларнинг меҳнати муносиб рағбатлантирилаётгани ўз самарасини беряпти. Бугунги кунда 293 нафар аёл мураббийлар болалар спорт объектларида фаолият юритяпти. 

2003-2016 йиллар мобайнида Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси  маблағлари  ҳисобидан  шаҳар  ва туманларда 186 та болалар спорт иншоотлари  барпо этилгани, 12,4 миллиард сўмлик спорт инвентарлари  ва ускуналари билан жиҳозлангани  уларнинг умумий қиймати 135,4 миллард сўмни ташкил этгани  давлатимизнинг баркамол авлод тарбияси йўлидаги ғамхўрлиги намунасидир.

Вилоятдаги мавжуд спорт иншоотларининг сақланиши ва замонавий спорт анжомлари билан таъминланиши, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, бу борада мутасадди раҳбарларнинг масъулиятини кучайтириш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан жорий йилнинг май ойида ўтказилган кенгайтирилган  ҳайъат  йиғилишида  туман, шаҳарлардаги бош мутахассислар, тизимдаги барча муассасалар раҳбарларига республика чемпионатларида муносиб иштирок этган, ғолиб, совриндор бўлган ҳар бир спортчининг республика терма жамоаси таркибига аъзо,  аъзоликка номзод бўлиши учун доимий  ҳамда тизимли рўйхатини шакллаштириб бориш, шу орқали  уларнинг жаҳон, Осиё чемпионатлари, Осиё ўйинлари халқаро мусобақаларида иштирок этишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишлари таъкидланди.

Жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мураббийларининг ўз ишига алоҳида масъулият билан ёндашиши кундалик талабга айланди. Аҳамиятли томони, 1350 нафар фарғоналик спортчилар республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиб, совринли ўринларни эгаллашди. Ўтган йил давомида жаҳон чемпионати мусобақаларида 12 та, Осиё чемпионати ва кубогида 8 та, халқаро мусобақаларда 93 та, жами 364 та медаллар, шундан 112 таси олтин медаль жамғарилди.

Халқаро спорт майдонларида ўтаётган нуфузли мусобақаларда ўз иқтидорини намоён этиб, мамлакатимиз қудратини, шон-шуҳратини юксалтиришга астойдил бел боғлаган ва ана шу масъулиятли вазифани шараф билан амалга ошириб келаётган вилоятимиз спортчилари сафи йилдан-йилга кенгайиб боряпти. Спорт оламининг энг нуфузли мусобақаси Олимпиада ва Паралимпияда ўйинларида  6 нафар спортчимиз  бокс, юнон-рум кураши, енгил атлетика бўйича лицензияга эга бўлишди. Боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев кумуш, Паралимпия  бўйича енгил атлетикачимиз Дониёр Солиев беш хатлаб сакраш, 400 метрлик эстафета баҳсларида бронза медаллари соҳиби бўлишди.

Жорий йилги халқаро баҳсларда ҳам спортчиларимиз муваффақиятга  эришди. Белоруссия давлатининг Минск шаҳрида С.Боитова хотирасига бағишланган халқаро турнирда Фарғона шаҳридан  спорт гимнастикачимиз Анастасия  Мирошниченко  биринчи  ўринни  эгаллади.  Иқтидорли спортчимиз Муслима Юлдашева шу йил 14-15 май кунлари Германиянинг Ганновер шаҳрида 23 та давлатлар иштирокида ўтказилган ўқ отиш баҳсида тенгсиз деб топилди.

Осиё чемпионатларида Қува тумани БЎСМ нинг самбо бўлими тарбияланувчилари Лутфулло Саидаҳмедовга (57 кг) 1-, унинг жамоадоши Нуриддин Тилаволдиевга (74 кг) 3-ўрин  насиб этди. Яқинда Таиланд давлатида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган қитъа чемпионатида вилоятимиздан 2 нафар боксчи мамлакат терма жамоаси таркибида  қатнашиб  қайтди. Унда Билол Мирзараҳимов (46 кг)  2-ўринни эгаллаган бўлса, Лазизбек  Муллажонов (91 кг) ёшлар ўртасида Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Шу ўринда боксчиларимиз нафақат ҳаваскор, балки профессионал бокс йўналишида ҳам дунё миқёсида оламшумул ютуқларга эришаётганлиги қувонарли. Вилоятимизнинг Рапқон  бокс мактаби тарбияланувчиси Шоҳжаҳон Эргашев профессионал бокснинг  WВО йўналиши бўйича 10 та жангларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди.

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида ислоҳотлар  олиб борилмоқда. Бундай шароит ва имкониятлар яратилган юртимизда эса албатта буюк истеъдодлар юзага чиқиши, орзулар ушалиши шубҳасиз.