Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАВСУМ МАСЪУЛИЯТИ ЖИДДИЙ

×

 2017-08-16 20:20:46    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда вилоятимиздаги 157 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ва 2 та филиал фаолият кўрсатаётган бўлиб, 17 та таълим муассасаси марказлашган тизим орқали иссиқлик билан таъминланади. 140 та таълим муассасалари эса 1341 дона локал қозонлар орқали иситилади. 34 та таълим муассасаларида қўшимча равишда газ ёқилғисидан ҳам фойдаланилади.

2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида бинолар, қозонхоналар, иссиқлик тармоқларини таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Айни жараёнда янги тежамкор қозонхоналар ўрнатиш, энергия тежайдиган лампаларга алмаштириш ишлари режа асосида олиб бориляпти. Мавсум учун 140 та таълим муассасаларида 5885 тонна кўмир, 6003 тонна брикет маҳсулоти заҳираси яратиш ишлари ўз вақтида ниҳоясига етказилади.  

Қува иқтисодиёт коллежида “Янги 2017-2018 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга бағишланган  семинар бўлиб ўтди. Унда вилоятимиздаги академик лицей ва касб ҳунар коллежлари директор ва уларнинг ўринбосарлари, педагоглар, таълим усталари  ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Семинар давомида мутахассислар томонидан ўқилган маърузалар, кўргазмали машғулотлар иштирокчиларга манзур бўлди, – дейди вилоят ҳокимлигининг ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси мутахассиси Бахтиёр Баратов. –  Семинар  давомида иштирокчилар  маънавий-маърифий ва таълим жараёнида янги педтехнологиялардан самарали фойдаланиш юзасидан зарур билим ва кўникмаларга эга  бўлдилар.

Шу билан бирга семинар иштирокчилари коллежда янги ўқув йилига олиб борилаётган тайёргарлик, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш йўналишида ташкил этилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.  

Шу мавзудаги семинар Учкўприк транспорт ва қурилиш касб-ҳунар  коллежида ҳам бўлиб ўтди. Семинарга Учкўприк туманидаги барча касб-ҳунар коллежи директорлари ва директор ўринбосарлари, педагог ходимлар, таълим усталари қатнашдилар.