Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИНСОНИЙЛИКНИНГ АМАЛДАГИ ЮКСАК НАМУНАСИ

 2017-08-16 20:24:19    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Фарғона шаҳрида 54 оилага мўлжалланган уй-жой фойдаланишга топширилди. Энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Фарғона шаҳрида 54 оилага мўлжалланган уй-жой фойдаланишга топширилди.

 

Одамлар билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг ўй-фикрлари, орзу-умидлари, қувонч ва ташвишларидан хабардор бўлиш ҳамда шу аснода уларнинг ҳаётий талаб ва манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг юртимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилингани замирида ана шундай эзгу мақсад мужассам. Айниқса, мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида, энг чекка маҳалла ва овулларда ташкил этилаётган жонли мулоқотларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўзининг амалий ечимини топмоқда.

 

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, жойлардаги  Халқ қабулхоналари ҳамда сайёр қабулларга тақдим қилинаётган мурожаатларни ўрганиш асносида ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар, жумладан, аёллар, меҳнатга лаёқати чекланган инсонларни қўллаб-қувватлашга доир амалий ишларни янада кучайтириш зарурлиги кўринмоқда.

 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1 августда қабул қилинган “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. Одамларнинг дарду ташвишини аритиш, уй-жойга эҳтиёжманд ва имконияти чекланган ҳамюртларимизга ёрдам қўлини чўзишдек савобли ишлар шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёзмоқда.

 

Албатта, муаммосига ечим топган киши янги орзу-умидлар билан яшайди, эртанги кунга ишончи янада ортади. Куч-ғайрати, билими, шижоатини эл-юрт фаровонлиги йўлида сарфлайди.

 

Фарғона шаҳрида ҳам эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

 

– Мазкур ҳужжат ижроси доирасида 5 та 7 қаватли 210 хонадонли замонавий арзон уйлар қурилмоқда, – дейди Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Сайёра Алимова. – Уйлар жорий йил охирига қадар фойдаланишга топширилади. Шунингдек, шаҳримизда бўш турган бинолар қайта таъмирланиб, уй-жойга муҳтож оилаларга берилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида бўш турган 2 бино таъмирдан чиқарилиб, 108 оилага берилди.

 

Фарғона политехника институтининг қаровсиз турган уч қаватли ётоқхонаси мукаммал таъмирдан чиқарилди. Мазкур уй-жойлар эҳтиёжманд оилалаларга, имконияти чекланган шахсларга берилди. Янги уйларнинг топширилиш маросими катта шодиёнага айланди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойберганов, вилоят ҳокими Ш. Ғаниев иштирок этди.

 

Унда сўзга чиққан Фарғона шаҳар ҳокими Ш. Эркабоев ва бошқалар одамлар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг ўй-фикрлари, орзу-умидлари, қувончу ташвишларидан хабардор бўлиш, ҳаётий талаб ва манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши экани алоҳида таъкидлади. 

 

Фарғоналик Зуҳра Султонованинг бугун қувончи ичига сиғмайди. Унинг неча йиллик орзуси рўёбга чиқди, икки хонали уй соҳиби бўлди. Опа қизи ва невараси билан 17 йил ижарада яшаб келди.

 

– Ўз уйим бўлишини қанчалар истаганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз, – дейди Зуҳра опа. – Ижарада туриш машаққати ва уйсизлик нималигини бошидан кечирган кишилар мени яхши тушунади. Худога шукр, орзуим ушалди. Давлатимизнинг ўз фуқароларига ғамхўрлигини қарангки, бугун ўз уйимга эга бўлиб турибман. Биздек уйга муҳтож оилалар оғирини енгил қилаётган Президентимизга раҳмат. Бу уй энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамига энг катта совға бўлди.

 

Буфотима Домуллажонова икки фарзанди, келини ва неваралари билан ижарада яшаб келган. Унинг мурожаати қондирилиб, янги хонадон калити топширилди.

 

– Бу гапга тўғриси, аввалига унчалик ишонмадим, туш бўлса керак, деб ўйладим, – дейди Б.Домуллажонова. – Очиғи, умидимни йўқотмай, яхши кунларни кутдим, лекин бундай туҳфани хаёлимга ҳам келтирмагандим. Чунки, илгари бунақаси ҳеч бўлмаган-да, эшитмаганмиз ҳам. Йўқ, рост экан. Кўриб турибсиз, мана бу янги уйнинг калити. Мана, энди ўзимизнинг уйга эга бўлдик. Бундай эзгу ишлар бошида турган Президентимиздан миннатдормиз.

 

II гуруҳ ногирони Миродил Мамадалиев амакисининг уйида 4 хўжалик билан яшаб келаётган эди.

 

– Уй-жой қилиш учун кўп уринганман, аммо имкониятим чеклангани учун ҳаракатим зое кетди, – дейди М. Мамадалиев. – Халқ қабулхонасига қилган мурожаатим инобатга олиниб, уй-жойли бўлганимиздан бошимиз осмонга етди. Бугун чинакам бахт қандайлигини юракдан ҳис қилаяпман. Саховатли, бағрикенг инсонлардан бир умр миннатдорман.

 

Марғилон шаҳридаги Меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчилари Шермуҳаммад Деҳқонов ва Темур Йўлдошевнинг ҳам бугун қувончи чексиз. Уларга ҳам икки хонали уй берилди.

 

-Бизни келажагимизни ўйлаган Президентимиз ва вилоят ҳокимлигидан миннатдорман, -дейди Темур Йўлдошев. –Албатта ўз меҳнатим билан юртим келажагига ҳисса қўшаман.

 

Ўзгалар меҳр-мурувватига муҳтож инсонларга унутилмас қувонч улашаётган бундай тадбирлар Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш тараддуди қизғин бораётган шу кунларда бир-бирига уланиб кетмоқда. Зеро, инсон манфаати улуғланадиган юртга тўйлар, байрамлар ярашади.