Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш

Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 2017-09-14 09:51:58    639

PDF юклаш
Чоп этиш

Вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

 I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”
2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори қарорига мувофиқ вилоят (шаҳар) ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда  фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари
ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига,  бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашининг ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятини вилоят (шаҳар) ҳокими раҳбарлигида амалга оширади.

4. Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят (шаҳар) ҳокимининг кўрсатмасаига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Ташкилий-назорат гуруҳининг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар ташкилий-назорат гуруҳининг вазифалари ҳисобланади:

вилоят (шаҳар) ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари  ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари,  шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;

белгиланган тартибда вилоят (шаҳар) ҳокимлиги иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;

бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни вилоят (шаҳар) ҳокимининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш  чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;

келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

заҳирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

вилоят (шаҳар) ҳокимининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда вилоят (шаҳар) ҳокимлиги аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;

давлат мукофотларига тавсия этишга оид  ҳужжатларни юритади;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича вилоят (шаҳар) ҳокимининг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, вилоят (шаҳар) ҳокими раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

6. Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

 халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари,  ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят (шаҳар) ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг иш режасига ташкилий-назорат гуруҳи йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Ташкилий-назорат гуруҳи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Ташкилий-назорат гуруҳининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан  белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда,  ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари
ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ҳужжатлари, вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан  ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Ташкилий-назорат гуруҳи:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят (шаҳар) ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят (шаҳар) ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий
ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар
ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

IV. Ташкилий-назорат гуруҳининг тузилмаси

9. Ташкилий-назорат гуруҳи тузилмаси гуруҳ раҳбари, бош мутахассиси, етакчи мутахассис ва 1-тоифали мутахассислардан иборат бўлади.

Ташкилий-назорат гуруҳининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги
ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Ташкилий-назорат гуруҳининг ишлари вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятида вилоят (шаҳар) ҳокимига бўйсунади.

Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

V. Ташкилий-назорат гуруҳи фаолиятини ташкил этиш

12. Ташкилий-назорат гуруҳининг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари:

Ташкилий-назорат гуруҳига бевосита раҳбарлик қилади,
ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда ташкилий-назорат гуруҳига мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи  хат-хабарларни имзолайди.

14. Ташкилий-назорат гуруҳининг бош мутахассиси, етакчи мутахассиси, I тоифали мутахассислари:

Бевосита гуруҳ раҳбарининг  раҳбарлигида иш олиб боради;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда  функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан ўтказиладиган мажлисларда,
шу жумладан, ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

Вилоят (шаҳар) ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари
фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар
масалалари гуруҳи тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва  Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”
2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят (шаҳар) ҳокимлиги ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига,  бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашининг ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар гуруҳи  ўз фаолиятини вилоят (шаҳар) ҳокими раҳбарлигида амалга оширади.

4. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар гуруҳи ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят (шаҳар) ҳокимининг кўрсатмасаига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти,
ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари
гуруҳининг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар гуруҳининг вазифалари ҳисобланади:

қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар бўйича ҳокимликка юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ва соғлиғини муҳофаза қилишни, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлаш, паспорт-виза режимига риоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида мувофиқлаштириш;

ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этган шахслар билан ишлаш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлатнинг бошқа органлари
ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни таъминлаш;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича давлат дастурлари тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминлаш;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлаш;

ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг ҳолатини таҳлил қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва жиноятчиликни қисқартириш шакллари
ва усулларини, шунингдек чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш;

жиноятчилик, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишга жамоатчиликни кенг жалб этиш ишларини ташкил қилиш йўли билан қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни,
шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муаммоларни ҳал этиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

мудофаа қудратини таъминлаш, ҳарбий хизматга мажбур шахсларни ҳисобга олиш чора-тадбирларини амалга ошириш, бронга қўйиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатларда тегишли органларнинг ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

махфийлик режимини ва давлат сирлари ҳисобланадиган хужжатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан ўтказиладиган ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича йиғилишларнинг кун тартиби лойиҳаларини шакллантиради, ҳокимга тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан ўтказиладиган ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича йиғилишларни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимни белгиланган муддатларда хабардор қилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

6. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят (шаҳар) ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг иш режасига Ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи ўзига юкланган вазифалар
ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан  белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда,  ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари
ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ҳужжатлари, вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят (шаҳар) ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят (шаҳар) ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий
ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар
ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари
ва топшириқларининг, шунингдек вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

IV. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳининг тузилмаси

9. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи тузилмаси гуруҳ раҳбари, 2 нафар бош мутахассис, етакчи мутахассис ва 1-тоифали мутахассисдан иборат бўлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил
22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳининг ишлари вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи ўз фаолиятида вилоят (шаҳар) ҳокимига бўйсунади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи  вилоят (шаҳар) ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

V. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи  фаолиятини ташкил этиш

12. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳининг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят (шаҳар) ҳокими
ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбари:

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳига бевосита раҳбарлик қилади,
ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда Ҳарбий сафарбарлик
ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳига мазкур Низомда белгиланган
ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи  хат-хабарларни имзолайди.

14. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳининг бош мутахассиси, етакчи мутахассиси ва 1-тоифали мутахассиси

Бевосита гуруҳ раҳбари  раҳбарлигида иш олиб боради;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда  функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан ўтказиладиган мажлисларда,
шу жумладан, ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

Вилоят (шаҳар) ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу низом вилоят (шаҳар)и ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳининг (кейинги ўринларда Ахборот-таҳлил гуруҳи деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда  фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ахборот-таҳлил гуруҳи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вилоят (шаҳар) ҳокимининг қарор
ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

3. Ахборот-таҳлил гуруҳи ўз фаолиятини Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва вилоят (шаҳар) ҳокими раҳбарлигида амалга оширади.

4. Ахборот-таҳлил гуруҳи ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарлар
ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Ахборот-таҳлил гуруҳининг вазифалари ва функциялари

5. Ахборот-таҳлил гуруҳининг фаолияти қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:

ҳокимликнинг иш режаси бажарилиши мониторингини ташкил этади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

экспертиза натижалари бўйича ҳужжатлар лойиҳалари ҳақида ҳокимга ахборот беради, ҳоким томонидан имзоланган ҳужжатларга виза қўяди
ва уларнинг чиқарилишини ташкил этади;

ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссияларнинг кун тартиби лойиҳаларини шакллантиради, ҳокимга тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатлар тайёрланишини таъминлайди;

ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкилий-назорат гуруҳи билан биргаликда ташкил этади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, ҳокимни бажарилиши ва натижалари тўғрисида белгиланган муддатларда хабардор қилади;

бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳокимнинг кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни, шунингдек ҳокимнинг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;

халқ депутатлари Кенгаши ҳамда ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва сифатли тайёрлаш бўйича ҳокимнинг ўринбосарлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик қилади;

амалга оширилаётган хатти-ҳаракатлар тўғрисида жамоатчиликни дарҳол хабардор қилиш ҳамда ҳокимликнинг фаолияти матбуот, радио, телевидение
ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида холисона ёритилиши учун бошқарув аппаратининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолиятини янада тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

матбуот конференциялари, брифинглар ўтказиш, интервьюлар олишни
ва ҳокимликнинг раҳбарияти ва ходимлари билан оммавий ахборот воситалари вакилларининг бошқа учрашувларини ташкил қилади;

халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолияти масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари нуқтаи назарини ўрганиш бўйича таҳлилий ишларни амалга оширади, ҳокимлик раҳбариятига ахборот бериш учун матбуотда эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлайди;

оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотномаларни эълон қилиш  ишларини амалга ошириш учун халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимлик фаолияти тўғрисидаги таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар маълумотларининг тизимлаштирилган банкини ташкил қилади.

Ахборот-таҳлил гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

III. Ахборот-таҳлил гуруҳининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

6. Ахборот-таҳлил гуруҳи ўзига юкланган вазифалар
ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вилоят (шаҳар) ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг котибиятларидан, ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармасидан, вилоят (шаҳар) ташкилотларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

вилоят (шаҳар) ҳокимлиги котибиятларининг иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий, таркибий ва институционал ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқларини, секторларини ва ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси
ва дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ва прогнозлаш фаолиятини мувофиқлаштириш;

ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармасининг масъул ҳодимларини жалб этган ҳолда ўтказиладиган мажлисларга пухта тайёргарлик кўриш, тегишли таҳлилий маълумотларни тайёрлаш;

ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармасининг тегишли бўлимларига юклатилган фукционал вазифалардан келиб чиққан ҳолда улардан зарурий маълумотларни олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси  Қонуни ва вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

7. Ахборот-таҳлил гуруҳи қуйидагиларга жавобгар:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

вилоят (шаҳар) ҳокимига киритилган таклифлар ва масалалар эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқилиши ташкил этилиши;

ҳоким томонидан берилган топшириқларни умумлаштирилиши, уларнинг бажарилишини назорат қилиниши, натижалари тўғрисида белгиланган муддатларда ҳокимни хабардор қилиниши учун жавоб беради.

IV. Ахборот-таҳлил гуруҳининг тузилмаси

8. Ахборот-таҳлил гуруҳининг тузилмаси раҳбар, 2 нафар бош мутахассис ва 2 нафар етакчи мутахассисдан иборат бўлади.

9. Ахборот-таҳлил гуруҳи тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил
22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори қарори билан белгиланади.

10. Ахборот-таҳлил гуруҳининг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Ахборот-таҳлил гуруҳи ўз фаолиятида ҳокимга бўйсунади.

12. Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

13. Ахборот-таҳлил гуруҳининг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади.

V. Ахборот-таҳлил гуруҳи фаолиятини ташкил этиш

14. Ахборот-таҳлил гуруҳи ишлари вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг
Иш тартибига, ушбу Низомга, вилоят (шаҳар) ҳокимининг топшириқларига, шунингдек вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг иш режалари, Ахборот-таҳлил гуруҳининг чораклик иш режалари, Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари
ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

15. Ахборот-таҳлил гуруҳининг чораклик иш режалари вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади.

VI. Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари

16. Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари:

Ахборот-таҳлил гуруҳига бевосита раҳбарликни амалга оширади,
ўз мутахассислари ишларини ташкил қилади ҳамда Ахборот-таҳлил гуруҳига юкланган вазифалар, функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

вилоят (шаҳар) ҳокимига киритилган Ахборот-таҳлил гуруҳи мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;

вилоят (шаҳар) ҳокими раислигидаги ўтказиладиган йиғилишларда  комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Ахборот-таҳлил гуруҳи мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича  ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

вилоят (шаҳар) ҳокимлигига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, вилоят (шаҳар) ҳокимининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;

вилоят (шаҳар) ҳокими билан келишган холда гуруҳ мутахассислари  ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

ахборот-таҳлил гуруҳи ишларини такомиллаштириш,  мутахассисларнинг иш ва касб малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари мутахассисларни лавозимга тайинлаш
ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги таклифларни вилоят (шаҳар) ҳокимига тақдим этади.

17. Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бош мутахассиси бажаради.

18. Бош мутахассис (етакчи мутахассис):

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда  функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбарига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади. Юлдашев

Вилоят (шаҳар) ҳокимлиги Ишлар бошқармаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят (шаҳар) ҳокимлиги Ишлар бошқармасининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ишлар бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари
ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига,  бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашининг ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Ишлар бошқармаси ўз фаолиятини вилоят (шаҳар) ҳокими раҳбарлигида амалга оширади.

4. Ишлар бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят (шаҳар) ҳокимининг кўрсатмасаига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Ишлар бошқармаси нинг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар ишлар бошқармасининг  вазифалари ҳисобланади:

вилоят (шаҳар) ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

вилоят (шаҳар) ҳокимлиги бошқарув аппарати фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлашни, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан ишлар сифатини яхшилашни амалга оширади;

тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш юритиш
ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди, тушадиган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш, кўпайтиришни ва шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси ва вилоят (шаҳар) ҳокими ўринбосарларининг котибиятлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил қилади;

бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши сессияларига ва бошқа йиғилишларга техник хизмат кўрсатишни ташкил қилади;

вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг фаолиятини молиявий-хўжалик
ва моддий-техник таъминлашни ташкил қилади, вилоят (шаҳар) ҳокимлиги ходимлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш тадбирларини амалга оширади, молия интизомига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

Ишлар бошқармаси тўғрисидаги Низомга ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

6. Ишлар бошқармаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг иш режасига Ишлар бошқармасига оид масалалар бўйича таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

махфийлик режимини ва давлат сирлари ҳисобланадиган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ҳимоя қилишни таъминлайди;

Ишлар бошқармаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Ишлар бошқармасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Ишлар бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан  белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда,  ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари
ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ҳужжатлари, вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан  ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Ишлар бошқармаси:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

IV. Ишлар бошқармасининг тузилмаси

9. Ишлар бошқармасининг тузилмаси ишлар бошқарувчиси, девонхона мудири, бош ҳисобчи, 1 та бош мутахассис, 2 та етакчи мутахассис ва 1-тоифали мутахассисдан иборат бўлади.

Ишлар бошқармасининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил
22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Ишлар бошқармасининг ишлари вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ иш ташкил этилади.

11. Ишлар бошқармасининг ўз фаолиятида  вилоят (шаҳар) ҳокимига  бўйсунади. Ишлар бошқарувчиси вилоят (шаҳар) ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

V. Ишлар бошқармасининг фаолиятини ташкил этиш

12. Ишлар бошқармасининг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят (шаҳар) ҳокимининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Ишлар бошқарувчиси:

Ишлар бошқармасига бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда Ишлар бошқармасига мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

14. Девонхона мудири:

вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари аппарати ва таркибий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12-январдаги
12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги,
1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси бошқаруви
ва Давлат бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларига асосан иш юритади;

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган қарорлари ва фармойишларини рўйхатдан ўтказади, ҳисобга олади, расмийлаштиради, кўпайтиради ва шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига қабул қилинган ҳамда жойларга юборилган қарорлар ва фармойишлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади;

вилоят ҳокимлиги ҳужжатлар йиғма жилдлари номенклатурасини тузади, ҳокимлик аппаратида ҳужжатларнинг сақланишини таъминлайди ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди;

вилоят ҳокимлиги техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг шахсий иши бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради, вилоят ҳокимлиги ходимларининг меҳнат дафтарчаларини юритади.

15. Бош мутахассис (етакчи, 1-тоифали мутахассис):

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Бошқарма бошлиғига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

ҳоким ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

Ушбу низом ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

16. Бошқарма ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар, шунингдек узоқ муддат ишлаганлиги учун тўловлар ҳокимнинг қарорига мувофиқ тўланади.

Вилоят (шаҳар) ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик
масалалари бўйича биринчи ўринбосари
котибияти тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят (шаҳар) ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари котибиятининг (кейинги ўринда котибият) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашининг ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Котибият ўз фаолиятини вилоят (шаҳар) ҳокимининг иқтисодий
ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.

4. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасаига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар котибиятнинг вазифалари ҳисобланади:

вилоят (шаҳар) ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари  ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ вилоят (шаҳар)ини, шаҳарлар
ва туманларни комплекс ривожлантириш  бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;

вилоят, шаҳар ва туманларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини,
шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг
ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш
ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш
ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман, шаҳар ва вилоят кесимида ишлаб чиқариш
ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификацилашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти
ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини,
шу жумладан, саноат, инвестиция, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигини барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мевасабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туман, шаҳар ва вилоятнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини ошириш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қуватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш
ва бартараф этиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш,
кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс
чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш;

иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган
чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этиш;

туризмни рвиожлантириш, туризм инфратузилмаларини шакллантириш, янги туристик маршрутлар ташкил этиш ва чет давлатларда ҳудуднинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш;

чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, аҳолини истеъмол товарлари
ва хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

“ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказларнинг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилиш;

ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик
ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган
чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига киритиш;

ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот
ва тушунтириш ишларини ташкил этиш;

давлат органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини  амалга ошириш.

6. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг
ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоят (шаҳар) ва Тошкент шаҳрини, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини  амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят (шаҳар) ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг иш режасига котибият йўналиши бўйияча масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан  белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари
ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат
ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар
ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ҳужжатлари, вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан  ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Котибият:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят (шаҳар) ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят (шаҳар) ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий
ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар
ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

IV. Котибиятнинг тузилмаси

9. Котибият тузилмаси котибият мудири, бош мутахассис, етакчи мутахассис ва 1-тоифали мутахассисдан иборат бўлади.

Котибиятнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги
ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Котибиятнинг ишлари вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Котибият ўз фаолиятида  вилоят (шаҳар) ҳокимининг иқтисодий
ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарига бўйсунади.

Вилоят (шаҳар) ҳокими ўринбосарининг котибияти мудири
ва мутахассислари, ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича вилоят (шаҳар) ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

V. Котибият фаолиятини ташкил этиш

12. Котибиятнинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Котибият фаолияти вилоят (шаҳар) ҳокимининг иқтисодий
ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йўналтирилади.

14. Вилоят (шаҳар) ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда котибиятга мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи  хат-хабарларни имзолайди.

15. Вилоят (шаҳар) ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибиятининг бош мутахассиси, етакчи мутахассиси, I-тоифали мутахассиси:

Бевосита котибият мудири раҳбарлигида иш олиб боради;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

вилоят (шаҳар) ҳокими ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

Вилоят (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш
ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари  котибияти тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибиятиининг (кейинги ўринларда котибият) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашининг ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Котибият ўз фаолиятини вилоят (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.

4. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари кўрсатмасаига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар котибиятнинг вазифалари ҳисобланади:

вилоят (шаҳар) ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари  ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ вилоят (шаҳар), шаҳарлар ва туманларни комплекс ривожлантириш  бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.

6. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоят (шаҳар) ва Тошкент шаҳрини, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга  ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят (шаҳар) ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг иш режасига котибият йўналиши бўйияча масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;  

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни
ҳам бажаради.

III. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан  белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда,  ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари
ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат
ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар
ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ҳужжатлари, вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан  ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Котибият:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят (шаҳар) ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят (шаҳар) ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий
ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар
ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар,
ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан
чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга
эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш
ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли
чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича
чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, хаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан бахраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш
ва кадрлар салохиятини ошириш борасида  тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг
иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар
ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар
ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик
ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат
ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш
ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш
чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган,
шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг минтақавий тузилмаларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш, вилоят (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курслари фаолиятига ташкилий раҳбарликни таъминлаш;

фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари
ва топшириқларининг, шунингдек вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

IV. Котибиятнинг тузилмаси

9. Котибият тузилмаси котибият мудири, бош мутахассис, етакчи мутахассис ва 1-тоифали мутахассисдан иборат бўлади.

Котибиятнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги
ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Котибиятнинг ишлари вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Котибият ўз фаолиятида  вилоят (шаҳар) ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосарига бўйсунади.

Вилоят (шаҳар) ҳокими ўринбосарининг котибияти мудири
ва мутахассислари, ҳокимнинг биринчи ўринбосари тақдимномаси бўйича вилоят (шаҳар) ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

V. Котибият фаолиятини ташкил этиш

12. Котибиятнинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Котибият фаолияти вилоят (шаҳар) ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ўзини ўзи бошқариш ва ёшлар сиёсати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларининг фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка қуйидаги соҳаларда юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йўналтирган ҳолда олиб борилади.

14. Вилоят (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири:

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда котибиятга мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи  хат-хабарларни имзолайди.

15. Вилоят (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибиятининг бош мутахассиси, етакчи мутахассиси, I тоифали мутахассиси:

Бевосита котибият мудири раҳбарлигида иш олиб боради;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

вилоят (шаҳар) ҳокими ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

Вилоят (шаҳар) ҳокимининг саноатни ривожлантириш,
капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик
масалалари бўйича ўринбосари  котибияти тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят (шаҳар) ҳокимининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича ўринбосари котибиятининг (кейинги ўринда котибият) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашининг ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Котибият ўз фаолиятини вилоят (шаҳар) ҳокимининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.

4. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари кўрсатмасаига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар котибиятнинг вазифалари ҳисобланади:

вилоят (шаҳар) ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари  ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ вилоят (шаҳар)ини, шаҳарлар
ва туманларни комплекс ривожлантириш  бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;

ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш  дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;

саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлаш;

вилоят (шаҳар)и ҳудудида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;

пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;

муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;

кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш. 

6. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоят (шаҳар) ва Тошкент шаҳрини, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини  амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга  ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари,  ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят (шаҳар) ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг иш режасига котибият йўналиши бўйияча масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;  

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан  белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда,  ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари
ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат
ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар
ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ҳужжатлари, вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан  ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Котибият:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят (шаҳар) ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят (шаҳар) ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий
ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар
ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари
ва топшириқларининг, шунингдек вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

IV. Котибиятнинг тузилмаси

9. Котибият тузилмаси котибият мудири, бош мутахассис, етакчи мутахассис ва 2-тоифали мутахассисдан иборат бўлади.

Котибиятнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Котибиятнинг ишлари вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Котибият ўз фаолиятида  вилоят (шаҳар) ҳокимининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича ўринбосарига бўйсунади.

Вилоят (шаҳар) ҳокими ўринбосарининг котибияти мудири
ва мутахассислари,  ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича вилоят (шаҳар) ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

V. Котибият фаолиятини ташкил этиш

12. Котибиятнинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Котибият фаолияти вилоят (шаҳар) ҳокимининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича ўринбосари фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка қуйидаги соҳаларда юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йўналтирилади.

14. Вилоят (шаҳар) ҳокимининг вилоят (шаҳар) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири:

котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда котибиятга мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи  хат-хабарларни имзолайди.

15. Вилоят (шаҳар) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибиятининг бош мутахассиси, етакчи мутахассиси,
I тоифали мутахассиси:

бевосита котибият мудири раҳбарлигида иш олиб боради;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда  функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

вилоят (шаҳар) ҳокими ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

Вилоят (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги
масалалари бўйича ўринбосари котибияти тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибиятининг (кейинги ўринда котибият) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига,  бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашининг ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Котибият ўз фаолиятини қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари  раҳбарлигида амалга оширади.

4. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасаига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар котибиятнинг вазифалари ҳисобланади:

вилоят (шаҳар) ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари  ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ вилоят (шаҳар)ини, шаҳарлар
ва туманларни комплекс ривожлантириш  бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш
чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан тизимли таҳлилни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;

деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

сув ресурсларидан оқилона  фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг  бажарилишини мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш
чора-тадбирларини кўриш;

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

уруғчилик ва селекция ишларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги корхоналарини замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланиши таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш.

6. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоят (шаҳар) ва Тошкент шаҳрини, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга  ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят (шаҳар) ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг иш режасига котибият йўналиши бўйияча масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан  белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари
ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат
ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар
ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ҳужжатлари, вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Котибият:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят (шаҳар) ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят (шаҳар) ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий
ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари, фармойишлари
ва топшириқларининг, шунингдек вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

IV. Котибиятнинг тузилмаси

9. Котибият тузилмаси  котибият мудири,  бош мутахассис, ва 1-тоифали мутахассисдан иборат бўлади.

Котибиятнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги
ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Котибиятнинг ишлари вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Котибият ўз фаолиятида  вилоят (шаҳар)  қишлоқ ва сув ъхўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига бўйсунади.

Вилоят (шаҳар) ҳокими ўринбосарининг котибияти мудири
ва мутахассислари, ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича вилоят (шаҳар) ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

V. Котибият фаолиятини ташкил этиш

12. Котибиятнинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Котибият фаолияти вилоят (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли
ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йўналтирилади:

14. Вилоят (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири:

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда котибиятга мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

15. Вилоят (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари котибиятининг бош мутахассиси, I-тоифали мутахассиси:

бевосита котибият мудири раҳбарлигида иш олиб боради;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда  функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

вилоят (шаҳар) ҳокими ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

Вилоят (шаҳар) ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят (шаҳар) ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибиятининг (кейинги ўринда котибият)  вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашининг ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Котибият ўз фаолиятини вилоят (шаҳар) ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.

4. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасаига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар котибиятнинг вазифалари ҳисобланади:

вилоят (шаҳар) ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ вилоят (шаҳар)ини, шаҳарлар
ва туманларни комплекс ривожлантириш  бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;

давлат органларининг вилоят (шаҳар)да жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари
ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари  амалга оширилишини таъминлаш;

миллатлараро тотувликни ва диний бағри кенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш.

6. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоят (шаҳар) ва Тошкент шаҳрини, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини  амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга  ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят (шаҳар) ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг иш режасига котибият йўналиши бўйияча масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;  

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан  белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари
ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат
ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар
ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ҳужжатлари, вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан  ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Котибият:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят (шаҳар) ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят (шаҳар) ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий
ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари
ва топшириқларининг, шунингдек вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

IV. Котибиятнинг тузилмаси

9. Котибият тузилмаси котибият мудиридан иборат бўлади.

Котибиятнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги
ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Котибиятнинг ишлари вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Котибият ўз фаолиятида  вилоят (шаҳар) ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари ўринбосарига бўйсунади.

Вилоят (шаҳар) ҳокими ўринбосарининг котибияти мудири ҳокимнинг ўринбосари тақдимномаси бўйича вилоят (шаҳар) ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

V. Котибият фаолиятини ташкил этиш

12. Котибиятнинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Котибият фаолияти вилоят (шаҳар) ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари  фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли
ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йўналтирилади.

14. Вилоят (шаҳар) ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари бўйича котибияти мудири:

котибиятга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда котибиятга мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи  хат-хабарларни имзолайди.

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда  функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

вилоят (шаҳар) ҳокими ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

Вилоят (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари-хотин-қизлар
қўмитаси раиси котибияти тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси раиси котибиятининг (кейинги ўринда котибият)  вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашининг ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Котибият ўз фаолиятини вилоят (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари –хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлигида амалга оширади.

4. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасаига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар котибиятнинг вазифалари ҳисобланади:

вилоят (шаҳар) ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари  ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ вилоят (шаҳар)ини, шаҳарлар
ва туманларни комплекс ривожлантириш  бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилада, жамиятда ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишда уларнинг ролини ошириш ишларининг ҳолатини мунтазам ўрганиш ва баҳолаш;

хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, аёллар тадбиркорлигининг ҳар хил шаклларини ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик
ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишини таъминлаш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ҳаётида, халқаро хотин-қизлар ҳаракатида аёллар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш.

Вилоят (шаҳар) ҳокимининг ўринбосарлари қонун ҳужжатларига ва ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар. 

6. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоят (шаҳар) ва Тошкент шаҳрини, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят (шаҳар) ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг иш режасига котибият йўналиши бўйияча масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;  

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан  белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда,  ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари
ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат
ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар
ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ҳужжатлари, вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан  ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Котибият:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят (шаҳар) ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят (шаҳар) ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий
ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар
ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари
ва топшириқларининг, шунингдек вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

IV. Котибиятнинг тузилмаси

9. Котибият тузилмаси котибият мудири ва бош мутахассисдан иборат бўлади.

Котибиятнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги
ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Котибиятнинг ишлари вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Котибият ўз фаолиятида  вилоят (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари –хотин-қизлар қўмитаси раисига бўйсунади.

Вилоят (шаҳар) ҳокими ўринбосарининг котибияти мудири ҳокимнинг ўринбосари тақдимномаси бўйича вилоят (шаҳар) ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

V. Котибият фаолиятини ташкил этиш

12. Котибиятнинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Котибият фаолияти вилоят (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси раиси  фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йўналтирилади:

14. Вилоят (шаҳар) ҳокимининг  ўринбосари-хотин-қизлар  қўмитаси раиси  котибияти мудири

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда котибиятга мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

15. Вилоят (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси котибиятининг бош мутахассиси:

бевосита котибият мудири раҳбарлигида иш олиб боради;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда  функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий
чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

вилоят (шаҳар) ҳокими ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

Вилоят (шаҳар) ҳокимлиги Тадбиркорлик ва ишбилармонлик
муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш
ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори га мувофиқ вилоят (шаҳар) ҳокимлиги Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда  фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари
ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига,  бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашининг ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи ўз фаолиятини вилоят (шаҳар) ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.

4. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш гуруҳи ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда вилоят (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш,
экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳининг
вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳининг  вазифалари ҳисобланади:

вилоят (шаҳар) ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари  ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

бизнесни юритиш, шу жумладан бизнесни рўйхатдан ўтказиш, ер участкалари бериш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш  ва шу кабилар бўйича халқаро ташкилотларнинг тадқиқотлари доирасида баҳоланадиган тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда жорий этилиши мониторингини олиб боради ва чуқур таҳлил қилади;

“ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказларнинг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилади;

ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик
ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлайди ва кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига киритади;

ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;

ҳудуднинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, кичик бизнес субъектлари экспортига кўмаклашиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, кичик бизнес субъектларини экспорт фаолиятига жалб қилиш юзасидан чора-тадбирлар ва таклифлар ишлаб чиқали ва амалга оширилишини таъминлайди;

ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг чет давлатларда ўтказиладиган кўргазмаларда ўз маҳсулотлари билан иштирок этишига ҳамда чет давлатларда савдо уйлари ташкил қилишига кўмаклашади;

туризм хизматлари экспортини кўпайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этилишини таъминлайди;

тадбиркорликни ривожлантиришдаги, маҳсулот экспорти борасидаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни ва экспортни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этади.

Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

6. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

вилоят (шаҳар) ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг иш режасига гуруҳ йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;  

халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳининг
ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи ўзига юкланган вазифалар
ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан  белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда,  ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари
ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ва вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

 давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгаши ҳужжатлари, вилоят (шаҳар) ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан  ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят (шаҳар) ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят (шаҳар) ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий
ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари вилоят (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар
ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари
ва топшириқларининг, шунингдек вилоят (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

IV. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи тузилмаси

9. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи тузилмаси гуруҳ раҳбари, бош мутахассис ва етакчи мутахассисдан иборат бўлади.

Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”
2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи ишлари вилоят (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи ўз фаолиятида вилоят (шаҳар) ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарига бўйсунади.

12. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи раҳбари ҳокимнинг биринчи ўринбосарининг тавсиясига асосан вилоят (шаҳар) ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

V. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи фаолиятини ташкил этиш

13. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳининг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят (шаҳар) ҳокими
ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

14. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи раҳбари:

Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳига бевосита раҳбарлик қилади,
ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда Тадбиркорлик
ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳига мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят (шаҳар) ҳокими ёки унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида
ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

15. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳининг бош ва етакчи мутахассиси:

бевосита гуруҳ раҳбарининг  раҳбарлигида иш олиб боради;

93.21 KB