Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоятида 2017 йил январ-июн ойлари давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида маълумот

 2017-09-14 10:22:42    118

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 14 январда бўлиб ўтган мамлакатимиз Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2017 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларини амалга оширилиши жорий йилнинг январ-март ойларида вилоят асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг ижобий ўсиш суръатларини сақлаш ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларини изчил ривожлантиришда мустаҳкам асос бўлди.

 I. Макроиқтисодий ўзгаришлар

 1. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар. Ҳисобот даврида деярли барча соҳада юқори ўсиш суръатларига эришилди, жумладан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш чиқариш (прогноз 107,0% амалда 107,0%), ҳудудий саноат (прогноз 115,1% - амалда 115,1%), ҳалқ истеъмоли моллари (прогноз 108,3% - амалда 108,4%), ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (прогноз 106,2% - амалда 106,3%), қурилиш ишлари (прогноз 111,3% - амалда 111,4%), жами хизматлар (прогноз 112,9% - амалда 111,2%) Савдо айланмаси (прогноз 112,6% - амалда 112,6%)  ҳажмлари сезиларли ўсди.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми
7524,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 106,5 фоизни ташкил этмоқда.

Хисобот даврида ЯҲМ ҳажмида хизматлар соҳасининг улуши 53,1 фоизга (2016 йил 1-ярим йилликда 53,2 %) ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик улуши 53,9 фоизга (52,6%) тенг бўлди.

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот 2104,2 минг сўмдан (2016 йил 1-ярим йилликда 1831,8 минг сўм) тўғри келди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ташқи савдо айланмаси
617,4 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 252,4 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиши кутилмоқда.

2. Молиявий ҳолат.

Бюджет-солиқ сиёсати. Вилоят маҳаллий бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичи 964,3 млрд. сўм бўлиб, ҳақиқатда 977,7 млрд. сўмга бажарилишига (101,4%) эришилди. 

Маҳаллий бюджетнинг аниқланган ҳаражатлар режаси эса
1075,7 млрд. сўм белгиланиб, амалда 1040,6 млрд. сўмга (96,7%) бажарилди.

Солиқ ва тўловлар тушуми. Вилоятда солиқ ва тўловлар тушуми январ-июн ойларида 983,8 млрд. сўмга (102,2 %) бажарилди ҳамда режага нисбатан 21,2 млрд. сўмдан кўпроқ маблағ бюджетга жалб этилди.

Дебитор ва кредитор қарздорликлар.

2017 йил 1 июн ҳолатига дебиторлик қарздорликлар йил бошига нисбатан 72,7 фоизга етиб 3 136,7 млрд. сўмни ташкил қилди.

Бунга дебиторлик қаздорликларни йил бошига нисбатан Данғара туманида 3,6 мартага, Риштон туманида 2,9 мартага, Ёзёвон туманида 160,2 фоизга, Бувайда туманида 138,2 фоизга, Фурқат туманида 128,7 фоизга, Қува туманида 125,3 фоизга, Фарғона туманида 118,2 фоизга, Ўзбекистон туманида 111,2 фоизга, Қўштепа туманида 110,1 фоизга ортганлиги сабаб бўлмоқда.

Муддати ўтган дебиторлик қарздорликлар йил бошига даврига нисбатан Қувасой шаҳрида 4,6 мартага, ортишига йўл қўйилган.

Кредитор қарздорликлар йил бошига нисбатан 68,3 фоизга етиб 3840,9 млрд. сўмни ташкил қилди. 

Йил бошига нисбатан кредиторлик қаздорликлари Данғара туманида 4,3 мартага, Фарғона туманида 3,1 мартага, Тошлоқ туманида 141,4 фоизга, Ёзёвон туманида 139,5 фоизга, Фурқат  туманида 129,3 фоизга, Қўштепа туманида 100,5 фоизга,  ортишига  йўл қўйилган.

 “Индорама Коканд текстил” ҚКда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.01.2014 йилдаги 2114-қарорига асосан собиқ “Қурилиш тугалланмаган “Қўқон текстил комбинати” ДКнинг мулкий мажмуаси базасида замонавий текстил саноатини йўлга қўйиш” лойиҳасини ишга тушириш учун инвестиция жараёни давом этаётганлиги сабабли ўз фаолиятини 1,9 млрд сўм зарар билан якунлаган.

Иқтисодиётга йўналтирилган кредит қўйилмалари. Вилоятда 79 та тижорат банклари, 95 та мини банклар, 139 та махсус кассалари ва 5 та микрокредит ташкилотлари фаолият юритмоқда.

2017 йилда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида дастлабки маълумотларга кўра вилоят тижорат банкларининг барча молиялаштириш манбаларидан жами 711,9 млрд. сўм, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 137,8 млрд. сўм (124,0 %) ортиқ (590,9 млрд.сўми узоқ муддатли) кредит маблағлари ажратилди.

 

II. Инвестиция сиёсати ва реал сектор тармоқларини ривожланиши

 1. Инвестиция сиёсати. 2017 йил январ-июнь ойида вилоятда барча манбаалар ҳисобидан 1344,3 млрд.сўмлик маблағлар ўзлаштирилган. Жумладан, бюджет маблағлари ҳисобидан 81,6 млрд. сўм, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 29,9 млрд. сўм, ҳукумат кафолати остидаги ҳорижий инвестициялар ва кредитлар
5,2 млрд.сўм, корхоналар ўз маблағлари ҳисобидан 435,5 млрд. сўм, аҳоли маблағлари ҳисобидан (якка тартиб уй-жой қурилиши, ичимлик сув ва табиий газ тармоқларини қурилиши ва бошқалар) 447,6 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 228,5 млрд. сўм ҳамда чет эл инвестицияси ва кредитлари ҳисобидан 116,1  млрд.сўмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
23 декабрдаги ПҚ-2697-сонли “Ўзбекистон Республикасининг
2017 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорга асосан вилоят бўйича 14 та корхоналарга жами 150,8 млрд. сўм, шундан корхона ўз маблағлари ҳисобидан 37,4 млрд.сўм, тижорат банк кредитлари ҳисобидан 70,3 млрд.сўм ва 43,0 млн.доллар тўғридан тўғри ҳорижий инвестициялар ўзлаштириш кўзда тутилган.

Лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 255 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Шундан, жорий йилнинг 1 июль кунига қадар 58,6 млрд.сўм (шундан 23,0 млрд.сўм жиҳозларни сотиб олишга, 32,5 млрд.сўм қурилиш монтаж ишларига, 2,4 млрд.сўм бошқа ҳаражатларга) миқдорида инвестициялар ўзлаштирилган. Шундан Марғилон шахридаги "Автомобилиcт" ХКда мевани қайта ишлашни ташкил этиш лойихаси фойдаланишга топширилиб 20 та иш ўринлари яратилди.

Ҳудудий инвестиция дастурига асосан 2017 йилга ҳудудий инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорга асосан вилоят бўйича 138 та лойиҳалар киритилган бўлиб жами 358,1 млрд. сўм миқдорида (шундан 135,1 млрд. сўм ўз маблағи, 207,7 млрд. сўм банк кредити ва 15,2 млрд. сўм хорижий) инвестициялар ўзлаштирилиши ва
4326 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Ҳисобот даврида 139,9 млрд.сўм (шундан жиҳозлар сотиб олишга 78,4 млрд. сўм, қурилиш монтаж ишларига 44,5 млрд.сўм ва бошқа ҳаражатларга 17,1 млрд.сўм) миқдорида маблағ ўзлаштирилиб, режага нисбатан 99,1 фоизга бажарилди. Ҳозирги кунда 43 та лойиҳалар (шундан, Бешариқ туманида 2 та(5 400 млн.сўм) лойиҳа, Бувайда туманида 1 та (226 млн.сўм) лойиҳа, Данғара туманида 4 та (2 850 млн.сўм) лойиҳа,  Ёзёвон туманида 3 та (1 800 млн.сўм) лойиҳа, Қува туманида 2 та (1850 млн.сўм) лойиҳа, Қувасой шаҳрида 2 та (1 925 млн.сўм) лойиҳа, Қўқон шаҳрида 4 та (30 700 млн.сўм) лойиҳа, Қўштепа туманида 2 та (1950 млн.сўм) лойиҳа, Марғилон шаҳрида 2 та (4 300 млн. сўм) лойиҳа, Олтиариқ туманида 1 та (900 млн.сўм) лойиҳа, Риштон туманида 6 та (3 700 млн.сўм) лойиҳа, Сўх туманида 2 та(800 млн.сўм) лойиҳа, Тошлоқ туманида 2 та (1 800 млн.сўм) лойиҳа, Учкўприк туманида 4 та (5 800 млн.сўм) лойиҳа, Фарғона шаҳрида 6 та (15 440 млн.сўм) лойиҳа) фойдаланишга топширилиб, 892 нафар иш ўринлари яратилди.

 Пудрат ишлари. 2017 йил январ-июнь ойи якунига кўра бажарилган пудрат ишлари ҳажми 1117,1 млрд. сўмдан иборат бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,4 фоизни ташкил этмоқда.

 Йўл транспорт инфратузилмаси бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 март кунги “2015-2019 йилларда йўл-транспорт инфратузилмаси ва мухандислик коммуникацияларини модернизация қилиш ва ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2313 сонли ҳамда 2016 йил 23 декабрь кунги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури тўғрисидаги" ПҚ-2697 сонли қарорларига асосан Фарғона вилояти ҳудудидаги А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 208-274 км қисмини айланиб ўтишда 0-15 км қисмини реконструкция қилиш объекти киритилган бўлиб, 12,1 млрд.сўм лимит маблағлари ажратилган.

2017 йил январь-июнь ойлари режаси 840,0 млн.сўм бўлиб, амалда 842,9 млн.сўмлик (100,3%) ишлар бажарилган.

Бундан ташқари қўшимча тартибда 4Р-17е “А-373 а/йўлидан Кўқон шахар айланма йўлига” автомобил йўлининг 4-9 км қисмини реконструкция қилиш объектини 2017 йил Инвестиция дастурига киритиш бўйича Шарқий ХДААЙСИТФК ва Республика йўл жамғармаси ўртасида қўшимча келишувлар расмийлаштирилган.

2017 йил январь-июнь ойлари режаси 1200,0 млн.сўм бўлиб, амалда 1266,8 млн.сўмлик (105,6%) ишлар бажарилган.

Шунингдек вилоятнинг барча  шаҳар ва туман марказий кўчаларини тўла ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Жорий йилда 27,0 млрд.сўм маблағ сарфланиб вилоятдаги 257,0 км (192 км тупроқ йўллар – шағал ва қаттиқ қопламали йўлларга, 45 км шағал қопламали йўллар – асфальтобетон қопламали йўлларга ўтказилади, шунингдек, 20 км асфальтобетон қопламали йўллар жорий таъмир) узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш белгиланган.

Бугунги кунгача туман йўллардан фойдаланиш корхоналари томонидан Дастурда белгилаб берилган 170,2 км узунликдаги ички йўлларни тупроқ қопламадан шағал қопламага ўтказиш ишлари,
139,6 км қисмига асфальт қоплама ётқизилди.

 Тўла таъмирлаш 2016 йилдан 2017 йилга ўтувчи объектлар бўйича.

 Фарғона вилояти худудидаги Республика йўл жамғармаси буюртмачилигидаги  7 та 2016 йилдан 2017 йилга ўтувчи объектларда жорий йил учун пудрат шартномалари расмийлаштирилиб ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу объектларнинг 2017 йил январь-июн ойлари режаси
2309,9 млн.сўмни ташкил этиб, амалда 3106,2 млн.сўмлик (134%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Жумладан:

1. 4р-112 “Фарғона халқаси” автомобиль йўлининг 223-227 км қисмини тўла таъмирлаш объектида 1203,1 млн.сўмлик (пудратчи-Фарғона КФУК);

2. 4р-145 “Фарғона айланма йўли” автомобиль йўлининг 0-9,4 км қисмини тўла таъмирлаш объктида 1025,0 млн.сўмлик (пудратчи-Фарғона КФУК);

3. А-373б “Қўқон шахрига кириш йўли”нинг 28-32 км қисмларини тўла таъмирлаш объектида 286,2 млн.сўмлик (пудратчи-Фарғона ЙМФУК);

4. Фарғона ТЙФУКга қарашли АБЗни тўла таъмирлаш объектида 199,7 млн.сўмлик (пудратчи-Фарғона ТЙФУК);

5. 4Р-153 “Қўқон шахри Мингтут-Аэропорт-Сариқўрғон” йўлини 0-3 км қисмини тўла таъмирлаш объектида 205,4 млн.сўмлик (пудратчи-Фарғона ЙМФУК);

6. 4Р-148а "Фуркат темир йул станциясига шахобча" автомобиль йўлининг 21-23,6 км қисмини тўла таъмирлаш объектида 2017 йил
2-ярим йиллигидан бошлаб таъмирлаш ишлари амалга оширилади (пудратчи-Боғдод ТЙФУК);

7. Боғдод ТЙФУКга қарашли АБЗни тўла таъмирлаш объектида 186,7 млн.сўмлик (пудратчи-Боғдод ТЙФУК) ишлар амалга оширилган.

 

Мухтарам Президентимизнинг 2014 йил 18 июл  ПҚ-2214-сонли «Фарғона ва Марғилон шахарлари окава сув тизимларини реконструкция килиш» лойихасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Фарғона ва Марғилон шахарлари канализация тизимини реконструкция қилиш лойихаси доирасида 2016-2018 йилларда жами 52,6 млн.АҚШ доллар маблағларни ўзлаштириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда шахарлардаги окава сув тизимларини реконструкция килиш лойихаси бўйича ишлар олиб борилмоқда.

“Фарғона ва Марғилон шаҳри оқава сув тармоқлари ва насос станцияларини реконструкция қилиш” лойиҳаси бўйича.

"Сувоқава” ДУК Фарғона шаҳар филиали маъмурият биноси;

"Сувоқава” ДУК Марғилон шаҳар филиали маъмурият биноси;

КНС "Тошлоқ" биноси;

КНС "Атлас" биноси

КНС "Водстрой" биноларида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, объектлар фойдаланишга топширилди.

Вилоятда ахборот-коммуникация технологияларини қуриш, қайта қуриш ва модернизациялаш бўйича 2017 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

- 83,5 км оптик толали алоқа линияларини қуриш.

- 816 портга тенг FTTx тармоқларини қуриш.

- 116 та Узмобайл база станцияларини ўрнатиш.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги ишлар бажарилди:

2017 йилда амалга оширилаётган лойиҳалар ва тармоқни ривожлантириш мақсадида жами 62,75 км масофада оптик толали алоқа кабелларини ётқизиш ишлари якунланди:

FTTb технологияси асосида 12 та кўп қаватли уйларга 3,1 км дан ортиқ оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди.

2016 йил июнь ойида Фарғона вилоятининг Фарғона, Қўқон, Марғилон ва Қувасой шаҳарлари жамоат жойлари ва кўчалари назоратини кучайтириш учун видеокамера ва кузатув қурилмалари ўрнатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилган йиғилишнинг 53-сонли баённомасига асосан Қўқон шаҳрида 17,3 км ОТАЛ ташкил этилиб, 43 та видеокузатув камералари ўрнатилди.

“Ўзбектелеком” АК Фарғона филиалининг 2017 йил манзилли дастурига киритилган лойиҳалар бўйича шаҳар, туман прокуратураларига 12,6 км ОТАЛ ташкил этилди.

“ЎзМобайл” филиали GSM тармоғи база станцияларига 11,4 км ОТАЛ ташкил этилди.

Кенг полосали тармоқни кенгайтириш учун mini MSAN қурилмаларини ўрнатиш мақсадида жами 18,352 км оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди.

Ҳисобот даврида 12 та кўп қаватли уйларга ва Фарғона шаҳар ҳудудидаги хизмат уйларига 14 дона, жами 336 портга тенг  Switch қурилмалари ўрнатилиб, кўп қаватли уйларда кенг полосали хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилган.

“Ўзмобайл” миллий мобил алоқа оператори томонидан жами
12 та (Фарғона шаҳрида 5 та, Марғилон шаҳрида 2 та, Қўштепа туманида 2 та, Фарғона, Учкўприк ва Тошлоқ туманларида 1 тадан) GSM типидаги база станцияларининг қурилиш монтаж ишлари тугатилиб, ишга туширилган.

Шунингдек, 15 та (Фарғона шаҳрида 2 та, Қувасой шаҳрида 1 та, Қўқон шаҳрида 1 та, Фарғона туманида 2 та, Бешариқ, Бувайда, Учкўприк, Қува, Тошлоқ, Ёзёвон, Олтиариқ ва Ўзбекистон туманларида 1 тадан) CDMA типидаги база станциялар монтаж қилиниб, ишга туширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
21 октябрдаги “2017-2021 йилларда
қишлоқ жойларда янгиланган лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги
ПҚ-2639-сонли қарорига асосан
  2017 йилда вилоятни 15 та туманларининг 30 та массивларида жами 1228 та (158,5 млрд.сўмлик) уй-жойлар қурилиши белгиланган. Жумладан, 130 та 2-қаватли
4-хонали 2 хонадонли уйлар (4 сотихли), 254 та 1 қаватли 3,4 хона
6 сотихли уйлар, 604 та 1-қаватли 3 хонали (2 сотихли) уйлар ҳамда 14 та 2 ва 3 қаватли 4-подьезли 16 хонадонли уйлар жами 240 та (120 таси 3 хонали, 120 таси 2 хонали) хонадонли уй-жойлар қурилиши белгиланиб, 107 та пудрат ташкилотлари аниқланган.

Пудрат ташкилотларига (режа 152,0 млрд.сўм) 83,6 млрд.сўм (55%) маблағлар молиялаштирилиб, 114,03 млрд.сўмлик (75%) қурилиш монтаж ишлари бажарилиб, 608 та уй-жойлар фойдаланишга топширилган. Бугунги кунда 1228 та уй-жойларда ер ва пойдевор ишлари, 1217 та уйларда ғишт териш ишлари, 1187 та уйларда плита ёпиш ишлари, 754 та уйларда том ёпиш ишлари, 1065 та уйларда электр ва сантехника ишлари, 1056 та уйларда ички сувоқ ишлари,
608 та уйларда ички пардозлаш ишлари, 936 та уйларда ташқи сувоқ ишлари, 796 та уйларда ташқи девор ва ховли қурилмалари қуриш ишлари олиб борилмоқда. Объектларга 11476 та ишчи ходимлар жалб этилган.

2017 йил дастури доирасида 30,6 км. (3,7 млрд.сўм) ичимлик суви тармоқлари қурилиши бўйича пудрат танланиб, манзилий дастур Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан келишилди.

17,44 км. (5,4 млрд.сўм) автомобил йўллари қурилиши бўйича пудрат танланиб, манзилий дастур йўл жамғармаси ва Иқтисодиёт, Молия вазирликлари билан келишилди.

24,1 км. (2,7 млрд.сўмлик) электр тармоқлари қурилиши бўйича бугунги кунда 2,2 км электр тармоқлари тортилди. Электр тармоқлари қурилиши ишлари 1 августга қадар якунланади.

27,2 км. (2,5 млрд.сўмлик) табиий газ тармоғидан 8,4 км. газ тармоқлари тортилди. Газ тармоқлари қурилиши ишлари 1 августга қадар якунланади.

 

III. Саноат.

Вилоятда 2017 йилнинг 1-ярим йиллигида 4406,2 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,0 фоизни ташкил этди.

2017 йилнинг январ-июн ойларида ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан 1794,7 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,1 фоизни ташкил этди. Белгиланган прогноз кўрсаткич бажарилиши таъминланди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ҳудудий саноат корхоналарининг улуши 40,7 фоизни ташкил этди.

Вилоятда ялпи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичнинг бажарилиши таъминланган бўлсада, Вилоятда 2 та йирик саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқариш хажми ўтган йилга нисбатан 97,3 млрд.сўмга пасайтирилган. Жумладан,

Фарғона шаҳридаги "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" УКда 2017 йилнинг январ-июн ойларида 653,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, пасайиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 96,7 фоизга тенг бўлди Режа-топшириқни бажарилмагани ва ўсиш суръатига эришилмаганини асосий сабаби углеводород хом ашёси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70,6 минг тонна (шундан 50 минг тонна импорт) кам  олиб келинган,  63,6 тонна кам ишланган қайта ишланган. Импорт хом ашёларини молиялаштириш учун валюта маблағларининг етишмаганлиги, хамда режа-топшириқда белгиланган толлинг асосида  четдан хом ашёни жалб қилишнинг имкони бўлмаганлигидир.

“Фарғонаазот” акционерлик жамияти жорий йилнинг
1-ярим йиллигида 218,2 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқилиб, ўсиш сураъти 74,5 фоизни ташкил этган ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 74,7 млрд.сўмга пасайган. Бунинг асосий сабаби “Узтрансгаз" АК томонидан қиш мавсумига аҳолини газ билан таъминлаш мақсадида корхонага газ таъминоти етарли даражада бўлмаганлиги сабаб бўлди. Корхона амиак цехида 23 февраль куни техник носозлик туфайли тўхтатилган ва 17 март кунидан фаолият бошлади.

Ушбу корхоналардаги камайиш бир неча дастурлардаги янги амалга оширилаётган ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳамда мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш ҳисобига қопланмоқда. Хусусан, 2017 йилнинг январ-июн ойларида “UZSUNGWOO” ҚКда
30,4 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 655,2 фоизни, Қўқон шаҳридаги “Мастона” АЖда 17,2 млрд сўмлик соноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 111,0 фоизни, “Индорама Коканд текстил” қўшма корхонасида 149 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 135,5 фоизни ташкил этди.

Вилоятда 2017 йилнинг январ-июн ойларида 35 та йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатди.

Вилоятда 15 дан ортиқ тармоқларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан, ҳисобот даврида енгил саноатда ўсиш
111,7 фоизга ёки 1500 млрд.сўмлик, электротехника саноатида
112,0 фоизга ёки 152,6 млрд.сўмлик, ун-крупа ва комбикорма саноатида 108,3 фоизга ёки 120,8 млрд. сўмлик, озиқ-овқат саноатида 108,3 фоизга ёки 807,6 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Бундан ташқари, бир қанча муҳим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсишга эришилди.

2017 йил январ-июн ойларида 1672,7 млрд. сўмлик ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,4 фоизни ташкил этди.

Жами ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажмида ноозиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш 823,3 млрд.сўмни, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 829,9 млрд. сўмни, вино-ароқ ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш эса 19,5 млрд.сўмни ташкил қилди.

Маҳаллийлаштириш дастури. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги “2015-2019 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида” ПҚ-2298-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2698-сонли қарорларига асосан маҳаллийлаштириш дастурига жами ҳудудий тассаруфдаги 21 та саноат корхоналарида 28 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Корхоналарда дастур асосида болалар юмшоқ ўйинчоқлари, электр чойнаклар, иситиш батареялари, изоляция плёнкаси, кимёвий дори сепиш аппаратлари, шоколад, кандолат маҳсулотлари, болалар мактаб сумкалари, қуюлтирилган сут, қуруқ сут, болалар велосипедлари, “Джи-Эм Ўзбекистон” автомобиллари учун хаво филтрлари, резина гранулалари каби яна бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Вилоятда 2017 йилнинг 2 чорагида ҳудудий тасарруфдаги 28 та лойиҳаларда 15,04 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб прогноз 103,0 фоизга бажарилди. Шундан 10,63 млрд. сўмлик маҳсулотлар сотилиб, натижада 3,4 млн. доллар миқдорида валюта заҳирасини тежашга эришилди, 30 та янги иш ўринлари яратилди.

Вилоятда 2017 йилнинг 3 чорагига ҳудудий тасарруфдаги 28 та лойиҳаларда 23,78 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган. Жорий йилнинг якунига 30,5 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Вилоятнинг Қувасой шаҳри, Бағдод ҳамда Бешариқ туманларида маҳаллийлаштириш дастурига лойиҳалар киритилмаган бўлиб. Бугунги кунда Бағдод туманида "Бахтиёр" хусусий савдо корхонаси томонидан электро шитлар ишлаб чиқариш, Бешариқ туманидаги “Таъминот” хусусий корхонасида аёллар гигиеник воситалари, Қувасой шаҳрида "Dave Exlusive" ойлавий корхонасида  кир ювиш воситалари (порошок), Қўқон шаҳрида "KOKAND BICYCLES" хусусий корхонасида велосипед ишлаб чиқариш, “Мавзуний Арус” МЧЖда ДЖИ ЭМ-Ўзбекистон автомобиллари учун штампланган деталлар, “Шаффоф Метан Сервис” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида автомобиллар учун метан газ балонлари, “Inovation Manufacturing Master” МЧЖ томонидан бир ва икки комфоркали газ плиталари, мини электр печлар, электрон тарозилар ҳамда металл урналар, Данғара туманида “Данғара Мега Кетл” МЧЖ томонидан электр плиталар, электр дазмоллари, Сўх туманида "Hermes Sirius" МЧЖ да полиэтилентерефталат маҳсулотлари, бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятига ташкрифи давомида берилган топшириқ ва вазифалардан келиб чиқиб, Бувайда туманида "Таррачи Замин Саховат" агрофирмаси томонидан паррандаларга қафаслар, Фарғона шаҳридаги “New Special Product” хорижий корхонаси томонидан ёзув ручкалари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар таклифлари маҳсус комиссияга паспортлари тайёрланиб юборилган.

Бугунги кунда вилоятнинг Марғилон шаҳрида “Оптик пласт сервис” МЧЖ томонидан гигиеник воситалари (тиш ювиш шеткаси) ишлаб чиқариш, Қўқон шаҳрида “Таррқиёт Фазилати” МЧЖ томонидан электр тежамкор лампалар, электр чойнаклар, электр плиталар ва бошқа электр жихозлари, “Айрон плюс голд” МЧЖ томонидан отвод, шруп, гайка, болт маҳсулотлари, Қувасой шаҳридаги "Медитерен оил петролиум” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси томонидан мотор мойлари ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича паспортлари тайёрланмоқда.

 

IV. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш

 

Вилоятда 2017 йил 1 чорагида вилоятнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида барча соҳаларда белгиланган Дастурлар доирасида муҳим вазифаларни бажарилишини таъминлаш, рақобатбордош ва бозор талабларига мос бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенг йўлга қўйиш, экспорт салоҳиятини ошириш, ички истеъмол бозорини арзон ва сифатли бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш, нарҳ-навонинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда пировардида аҳолининг реал даромадларини ошириш борасида белгиланган чора-тадбирлар асосида кенг кўламли ишлар олиб борилди. Жумладан;

Ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми амалдаги баҳоларда 2897,6 млрд. сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
171,7 млрд. сўм (106,3%)га кўп бажарилди. 

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни 76,2 фоизи ёки 2207,9 млрд. сўмлигини чорвачилик маҳсулотларини ҳамда 23,8 фоизи ёки
689,7 млрд.сўмлигини дехкончилик маҳсулотларини ташкил этди.

Ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришда фермер хўжаликлари улуши 27,5 фоизни, деҳқон хўжаликларининг улуши эса 69,8 фоизни ташкил этди.

 

Ғаллачилик соҳасида вилоятда эришилаётган ютуқлар замирида соҳада алоҳида тизим яратилганлиги, кўп йиллик тўпланган бой тажриба, уруғчиликка берилаётган эътибор ва агротехник тадбирларни ўз вақтида тўғри ташкил этилаётганлиги турибди.

 

Вилоятда жами 110 минг 700 гектар майдонларга кузги бошоқли дон экилган. Барча майдонларда ғалла тўлиқ пишиб-етилган.

Деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ғаллани нес-нобуд қилмасдан, қисқа муддатларда сифатли ўриб олиш мақсадида дон ўрими бўйича 330 та отряд ташкил қилинган. Отряд таркибига жами 330 дона комбайнлари бириктирилган. Шундан 29 дона “Клаас Доминатор-130” русумли ғалла ўриш комбайнлари  янгидан сотиб олинди.

Шу кунда вилоят бўйича барча комбайнлар дон ўриш ишларида тўлиқ қатнашмоқда. Мавсум бошидан буён давлат омборларига ўртача 61,7 ц/га дан жами 344 минг 606 тонна дон етказиб берилди. (Ялпи ҳосил шартнома бўйича 323 минг тонна) Давлатга бошоқли дон сотиш режаси 106,7 фоизга бажарилди.

 

Озиқ-овқат Дастурлари ижроси бўйича.

 

Вилоятда Ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар асосида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини  барқарор  таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмларини кўпайтириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш мақсадида мева-сабзавот, картошка, гўшт, сут, тухум, асал, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда уларни сақлаш, қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича манзилли Дастурлар асосида ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятда 2017 йилда жами 132,2 минг гектар майдонларнинг 47158 гектарга сабзавот, 20133 гектарига картошка, 8165 гектарига полиз экинлари экилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари бугунги кунда вилоятимизда 49,9 минг гектар боғ ва 6,7 минг гектар узумзорлардан жами 2 млн. 405 минг тонна ҳосил олиш режалаштирилган, шундан 545 минг тонна мева, 1 млн. 138 минг тонна сабзавот, 440 минг тонна картошка, 140  минг тонна полиз,
135 минг тонна узум махсулотлари етиштириш ҳажмлари белгиланган.

Етиштирилган жами 1 млн. 979,6 минг тонна маҳсулотларнинг
201,3 минг тоннаси қайта ишлашга, 125,5 минг тоннаси экспортга,
84,5 минг тоннаси захирага, 80,1 минг тоннаси уруғликка ва қолган 1488,2 минг тоннаси ички истеъмол ва захирага йўналтирилиши режалаштирилган.

 

Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш.

Вилоятда бугунги кунда 41 минг гектардан ортиқ суғориладиган шахсий томорқа ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масала жуда долзарб бўлиб турибди.

Ҳукуматимиз томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш юзасидан яратилган тизим асосида биринчи навбатда, вилоятимизда аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали ва унумли фойдаланишни кенг йўлга қўйилганлиги ўзининг катта самарасини бермоқда.

Жорий 2017 йилда ҳам вилоятининг 724 минг та хонадонларига тегишли бўлган аҳолининг шахсий томорқа хўжаликларининг 41,0 минг гектар томорқаларининг 3,5 минг гектарига ғалла, 18,1 минг гектарига сабзавот, 6,0 минг гектарига картошка, 1,9 минг гектарига полиз, 1,5 минг гектарига дуккакли ва қарийб 10 минг гектарига озуқа экинларининг экилиши таъминланди.

Натижада 17,4 минг тонна ғалла, 552,8 минг тонна сабзавот, 169 минг тонна картошка, 37,3 минг тонна полиз, 9,2 минг тонна дуккали донлар, 91,1 минг тонна мева, 87,3 минг тонна узум, 147,5 минг тонна озуқа экинлари етиштириш кўзда тутилган.

 

Такрорий экинларни экиш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги
ПҚ-3027-сонли қарорларига асосан вилоят ҳокимининг 2017 йил
3 июндаги 314-сонли қарори қабул қилинган.

Қарорга асосан жорий йилда ғалла ҳосилидан бўшаган 110,7 минг гектар майдонларнинг 101,5 минг гектарига такрорий экинларни (шундан 36 минг 500 гектарига сабзавот (36%), 5 минг
400 гектарига картошка (5,3%), 5 минг 500 гектарига полиз (5,4%), 1000 гектарига соя (1%), 10 минг 200 гектарига озуқа экинлар (10%), 8 минг 400 гектарига шоли (8%), 7 минг гектарига супурги (7%), 27 минг 500 гектарига (27%) дуккакли экинлар)
экиш режалаштирилган.

Бугунги кунда ғалладан бўшаган майдонларга ўз вақтида такрорий экин экиш ишларини ташкил этиш мақсадида 105 та отрядлари ташкил этилиб, отрядларга ғалла майдонларини сомондан тозалаш бўйича
425 дона сомон тўплагич, 385 дона ҳайдов, 1850 дона экиш ва бошқа техникалар бириктириб чиқилди.

2017 йил ғалла ҳосилидан бўшаган майдонларга экилган экинлардан жами  952,6 минг тонна ҳосил (шундан 680,5 минг тонна сабзавот, 113,6 минг тонна картошка, 115,7 минг тонна полиз, 1,5 минг тонна соя, 41,2 минг тонна дуккакли дон маҳсулотларининг) олиниши режалаштирилмоқда.

Етиштирилган ялпи ҳосилнинг 91,5 минг тоннаси қайта ишлашга,
166,3 минг тоннаси экспортга, 21,6 минг тоннаси 2017-2018 йил қиш-баҳор мавсуми учун захирага, 20,5 минг тоннаси Тошкент шахар ва бошқа ярмаркаларга, 9,5 минг тоннаси кейинги йил ҳосили учун уруғликка ҳамда қолган 643,3 минг тоннаси ички бозор ва аҳоли истеъмолига ва йўналтирилади.

Музлаткичли камералар қуриш бўйича

Вилоятда 2017 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳисобига ички истеъмол бозорларини арзон ва сифатли мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш учун янги совуткичли сиғимларни қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича Манзилли Дустур ишлаб чиқилди.

Дастурга асосан жорий да жами 27 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан 19,5 минг тонна сиғимдаги янги музлаткичли камералар ташкил этилиши белгиланди.

Ушбу мақсадлар учун жами 20,6 млрд.сўм шундан ўз маблағидан
34 млрд.сўм, тижорат банклари ҳисобидан 21 млрд.сўм сарфланиши режалаштирилган.

Бугунги кунга кулиб, 2017 йилда амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларнинг 13 тасининг ишга туирилиши эвазига умумий сиғими
7550 тоннали омборхоналар ташкил этилиб, мазкур мақсадлар учун жами 3240 минг доллар (ёки 12,1 млрд. сўм) миқдоридаги маблағларлар сарфланди.

Хозирги кунда қолган 14 та лойихалар бўйича тармоқ жадваллари бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Чорвачилик бўйича.

   Сўнгги йилларда чорвачиликда наслчилк ишларини ривожлантириш, сунъий уруғлантиришни кенг жорий этиш, озуқа базасини яхшилаш, моддий-техника базасини мустахкамлаш ва ушбу соҳада фаолият юритаётган субъектларга етарли шарт-шароитларни яратиб берилаётганлиги соҳада чорва бош сонларини оширишга ҳамда маҳсулотлар ҳажмини кўпайтиришга катта замин яратмоқда. Масалан,

2017 йилда 1 чорагида: қорамоллар бош сони 1009,0 минг бош (102,0%), жумладан, сигирлар бош сони 361,0 минг бош (100,4%), қўй-эчкилар 834,3 минг бошга (100,7%), паррандалар бош сони 5726,1 минг бошга (124,3%) бошга етказилди.

Қорамолчиликни ривожлантириш бўйича жами 92 та лойиҳада
1744 бош қорамол ташкил этилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 9,8 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 11,8 млрд. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 574 та янги иш ўринлари яратилди.

Паррандачиликни ривожлантириш бўйича белгиланган дастурларга асосан 16 та лойиҳада 60 минг бош парранда боқиш ташкил этилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 815 млн. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 805 млн. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 94 та янги иш ўринлари яратилди.

Балиқчиликни ривожлантириш бўйича вилоят бўйича жами 19 та лойиҳа амалга оширилиб, унда жами 102 гектар ер майдонларига кўллар ташкил этилди. Лойиҳаларни амалга ошириш  учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 4,2 млрд. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 123 та янги иш ўринлари яратилди.

Асаларичиликни ривожлантириш бўйича 8 та лойиҳа амалга оширилиб, унда 780 дона асалари уялари ташкил этилди. Асалари хўжаликларини ташкил этишга жами 705 млн. сўм маблағлар  сарфланди. Лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 37 та янги иш ўринлари яратилди.

Иссиқхоналар ташкил этиш бўйича вилоят бўйича жами 18 та лойиҳалар амалга оширилиб, уларда жами 6 гектар ер майдонларига иссиқхоналар ташкил этилди. Лойиҳаларни амалга ошириш  учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 1,4 млрд. сўм маблағлар сарфланиб, тижорат банклари томонидан 1,3 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида
92 та янги иш ўринлари яратилди.

Интенсив боғлар ташкил этиш бўйича вилоят бўйича жами
13 та лойиҳа амалга оширилиб, унда жами 65 гектар ер майдонларига интенсив боғлар ташкил этилди. Лойиҳаларни амалга ошириш  учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 1,7 млрд. сўм маблағлар сарфланиб, тижорат банклари томонидан 576 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида
78 та янги иш ўринлари яратилди.

Токзорлар барпо этиш бўйича вилоят бўйича жами 15 та лойиҳалар амалга оширилиб, уларда жами 107 гектар ер майдонларига кўллар ташкил этилди. Лойиҳаларни амалга ошириш  учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 8,7 млрд. сўм маблағлар сарфланиб, тижорат банклари томонидан 12,8 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 246 та янги иш ўринлари яратилди.

Музлаткичли камералар барпо этиш бўйича вилоят бўйича жами 16 та лойиҳалар амалга оширилиб, унда жами 8000 тонна қувватлар ташкил этилди. Лойиҳаларни амалга ошириш  учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 4,2 млрд. сўм маблағлар сарфланиб, тижорат банклари томонидан 7,2 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 120 та янги иш ўринлари яратилди.

 

V. Уй-жой ва коммунал хўжалигидаги ислоҳотлар

Тезкор маълумотларга кўра 2017 йил январ-июнь ойларида вилоятда коммунал тўловлардан бўлган жами дебитор қарздорлик 368,7 млрд. сўмни (шундан аҳоли қарздорлиги 293,7 млрд. сўм) ташкил этди. Йил бошига нисбатан умумий қарздорлик 27,7 млрд. сўмга ортган. Жумладан:

- табиий газ таъминоти бўйича жами қарздорлик 67,4 млрд. сўмни (шундан аҳоли 53,9 млрд. сўм) ташкил этиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 1,8 млрд. сўмга;

- электр энергияси бўйича умумий қарздорлик 278,4 млрд. сўмни (шундан аҳоли 218,1 млрд. сўм) ташкил этиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 25,9 млрд. сўмга;

- иссиқлик таъминоти бўйича қарздорлик 10,0 млрд. сўм (шундан аҳоли 9,7 млрд. сўм) ташкил этиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 0,1 млрд. сўмга) ортган.

 - ичимлик ва оқава сув бўйича қарздорлик 12,8 млрд. сўмни (шундан аҳоли 11,9 млрд. сўм) ташкил этиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 200,0 млн.сўмга камайган;

Сурункали коммунал тўловлардан бўлган қарзларини тўламаётган, коммунал хўжаликдан фойдаланиш қоидаларини бузган ва ноқонуний равишда фойдаланаётган истеъмолчиларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиб, тармоқдан узиб қўйилмоқда.

 

VI. Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожланиши

 

2017 йилнинг 1-ярим йиллигида дастлабки таҳлилар асосида вилоят ташқи савдо айланмаси 617,4 млн. АҚШ долларини, шундан маҳсулот экспорти 252,4 млн. АҚШ долларини, импорти эса 365 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ташқи савдо айланмаси сальдоси -112,7 млн. АҚШ доллари хажмида  якунланмоқда.

Ўтган йилнинг 6 ойига нисбатан ташқи савдо айланмаси 100,1 фоизни, маҳсулот  экспорти 107,8 фоизни,  импорти 95,4 фоизни ташкил этмоқда.

Ташқи савдо айланмаси прогнози 100,8 фоизга, экспорт прогнози 101,8 фоизга, импорт прогнози эса 100,1 фоизга бажарилмоқда.

Экспорт тузилмасида пахтадан тайёрланган маҳсулотлар экспорти 112,7 фоизга, толаси экспорти 6,8 мартага, озиқ-овқат маҳсулотлари 2 мартага ортди.

Шу билан бирга, нефт маҳсулотлари (56,85%), кимё маҳсулотлари (86,7%), хизматлар (9,8%) экспорти камайди.

Бунга асосий сабаб нефт ва кимё маҳсулотларини ички бозга чиқарилгани сабаб бўлмоқда.

Импорт тузилмасида эса корхоналарни қайта жиҳозлаш хисобига қора ва рангли металлар 2 мартага, бошқа маҳсулотлар импорти 1,9 мартага ўсди. Шу билан бирга машина ва жиҳозлар 81,1 фоизни, энергия ресурслари 94,3 фризни, озиқ-овқат маҳсулотлари 70,3 фоизни, хизмат кўрсатиш эса 24,5 фоизни ташкил этди.

Худудий корхоналар томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида  78,8 млн.долларлик экспорт амалга оширилиб, 1-ярим йиллик экспорт топшириғи 111,0 фоизга бажарилди. Шундан, 16,5 млн.долларлик саноат маҳсулотлари (топшириқ бажарилиши 150,47%), 62,2 млн.долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари (103,7%) экспорти амалга оширилди.

Ўтган йилга нисбатан худудий корхоналар экспорти 174 фоизга ўсди, шундан саноат маҳсулотлари экспорти 160 фоизга, мева-сабзавотлар экспорти 178 фоизга ўсди.

Ўтган ойларда четга маҳсулот чиқарган корхоналар ва хусусий тадбиркорлар сони 257 тага етди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан экспортер корхоналар сони  64 тага ортди.

2017 йил учун экспорт прогнози белгиланмаган 70 та саноат корхоналари ва хусусий тадбиркорлар экспорт фаолиятига жалб этилди ва улар томонидан 2,5 млн.долларлик саноат маҳсулотлари экспорт қилинди.

Шулардан 29 таси модернизация ва техник қайта жиҳозлаш билан экспортбоб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариши йўлга қўйилган корхоналардир.

Бунинг натижасида худуд корхоналарининг экспорт географияси Германия, Польша, Латвия, Эрон, Россия давлатларига кенгайиши билан, Экспорнинг салмоғи қўшни давлатлар хисобига ортди. Ўтган ойларда экспортнинг кўлами Қазоғистоннинг 6 та, Қирғистоннинг 3 та, Турманистоннинг 3 та, Тожикистоннинг 2 та, Россиянинг 12 та янги фирмаси хисобига кенгайди.

Вилоят корхоналарининг экспорт географиясида  Россия давлати улуши 21,7 фоиздан 24,4 фоизга, Қозоғистон давлати улуши 7,1 фоиздан 9,6 фоизга, Украина, Белорусс, Туркманистон давлатлари  улуши 0,7 фоиздан 0,8 фоизга ўсди. 

Шунга қарамай ўтган ойларда шаҳар ва туман корхоналарининг экспорт имкониятлари тўлиқ сафарбар этилмади. Жумладан, ўтган ойларда экспорт прогнози белгиланган 21 та корхона экспорт прогнозини бажармади ва 23 таси эса четга маҳсулот чиқармади.

Бунга асосий сабаб, корхоналарда модернизация ишларини олиб борилаётгани, маҳсулотларга халқаро сифат тизимини жорий этилаётгани, ташқи бозордаги нархларни хисобга олган холда корхоналар 1-чорак экспорт шартномалари муддатларини келгуси чоракларга белгиланганлиги ўз таъсирини ўтказди.

Натижада белгиланган экспорт прогнозини Қувасой шаҳри 30,7 фоизга,  Олтиариқ, Риштон, Фурқат, Фарғона туманлари 35-60 фоизга бажармоқда холос.

Вилоятда 2017 йил 1 июль ҳолатига рўйҳатдан ўтган хорижий инвестицияли корхоналар сони 180 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг 6 ойига нисбатан 23 тага ортди. Корхоналарнинг 175 таси фаолият кўрсатмоқда.

Улар томонидан ишлаб чиқарилган ва хизматлар хажми жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 760,2 млрд.сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 123,3 фоизни ташкил этмоқда. Вилоят ялпи саноат маҳсулотидаги улуши 22 фоиздан 23,1 фоизгача ортди.

Қўшма корхоналарнинг экспортида ўсиш 187,2 фоизни, импортида эса 80,5 фоизни ташкил этмоқда.

Ўтган ойларда 23 та янги хорижий инвестицияли корхоналар ташкил этилди. (2016 йил 6 ойида 7 та янги корхона ташкил этилган)

Жумладан, Фарғона шаҳрида "FERGANA KONDOR" MChJ, “HABIBSEVAR SAVDO" MChJ, "FERGANA PHARMACEUTICAL" MChJ, "FERGANA WU CHONG" MChJ, FERGANA BREWERY" MChJ, "MU EN MAO YI GONG SI" MChJ,  "MATXALIKOV ABDUNABI FAYZI", "SHAHLO-AKBAR" MCHJ шаклидаги, “Грэд Силк Роад текстил” МЧЖ, “Хинжанг интерноционал трайдинг” МЧЖ,  “Проритю Груп онинг” МЧЖ, “Индорама Фергана Чемикал” МЧЖ, “Макс Про строй” МЧЖ, “Долина Ёғ” МЧЖ, Қўқон шаҳрида "INDORAMA KOKAND FERTILIZERS" MCHJ, "AYLIN TEKSTIL" MChJ шаклидаги, “Савалан Стандарт групп2 МЧЖ, “Галион ЦентрАзия” МЧЖ, “Хуанг Юнион Груп” МЧЖ, Марғилон шаҳрида “Сингапур Марғилон текс” МЧЖ,  Олтиариқ туманида “Сола Натурал Фрукт Ко” МЧЖ, Қува туманида "KARIM-A EXPORT" MChJ шаклидаги, Данғара туманида "XINJIANG FEIYAKAI INTERNATIONAL TRADE" MChJ,  "SILVER OIL" МЧЖ хорижий инвестицияли корхоналар ташкил этилди.

2017 йилнинг 1 июль холатига 5 та хорижий инвестицияли корхоналар фаолият кўрсатмаяпди. Жумладан,

Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Эрон “Уз-Созон” қўшма корхонаси «GM» автомобилларига эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, низом жамғармасини тўлиқ шакллантирилмаганлиги сабабли, вилоят Хўжалик судининг 2010 йил 15 апрелдаги 15-11-05/7634-сонли ҳал қилув қарорига асосан тугатилган. Корхонанинг мол-мулклари қайта хисобланиб, баҳолашга қўйилган. Шу билан бирга корхона таъсисчиси “Ўзавтосаноат АКси томонидан корхона мол-мулкини ўз тасарруфига ўтказиш бўйича амалий ишлар қилинмагани сабабли,

Данғара туманидаги “Ника Уқарқак” қўшма корхона Низом жамғармасини тўлиқ шакллантириш, молиявий масалаларни хал этиш ишларини олиб бораётгани сабабли,

"TENGFEI INTERNATIONAL GROUP" МЧЖ шаклидаги хорижий корхона Низом жамғармасини тўлиқ шакллантира олмаган ва 6 ой давомида молиявий ўтказмалдарни амалга ошира олмагани сабабли,

Фарғона туманидаги Хитой “V&B Chemical” хорижий корхонаси айланма маблағи етишмаганлиги ва янги корхона ташкил этиш ишларини олиб боргани сабабли, 

"BULOQZOR-TAOMLARI МЧЖ"  хорижий корхонаси хизмат кўрсатиш шахобчасини тўлиқ таъмирламаган, шунингдек корхонада молиявий такчиллик, низом жамғармасини шакллантира олмаслик каби муаммолар юзага келган сабабли вақтинча фаолиятсиз бўлиб турибди.

Ушбу корхоналар вилоят маҳсус тугатиш комиссияси томонидан ўрганиб чиқилмоқда ва корхоналар фаолиятини 2017 йил 9-ойлик якуни билан тиклаш ишлари ташкил этилмоқда.

 

VII. Кичик бизнесни ривожлантириш

 

Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, уларга қатор имтиёз ва имкониятлар яратиб берилаётганлиги иқтисодиётимизнинг юксалишига ҳамда аҳоли турмуш даражасининг янада фаровонлашишига сабаб бўлиб, 2017 йил 1-ярим йиллик якуни ҳисоботларига кўра уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 53,9 фоизни ташкил этди. Ёки ўтган йилнинг (52,6 %) шу даврига нисбатан 1,3 фоизга ошди.

Рўйхатдан ўтган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 19987 тани ташкил этди. Шундан, 19692 нафари (жамига нисбатан 98,5 %) фаолият кўрсатмоқда.

Ҳисобот даврида 2134 та янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Кичик бизнес субъектлари ҳисобига 34917 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Ҳисобот даврида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида
711,9 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди ҳамда топшириқ режаси 124,0 фоизга бажарилди.

Соҳа вакиллари томонидан ташқи бозорга 111,3 млн. доллар миқдоридаги махсулотлар экспорт қилинди.

 

VIII. Ижтимоий соҳани ривожланиши

 

Вилоятда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, кенг кўламда иқтисодий эркинлаштириш ва модернизациялаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда сервис соҳасини ривожлантириш ишлари изчил давом эттирилди. Белгилаб берилган устувор йўналишлардаги вазифаларни амалга оширилиши дoирaсидa олиб борилаётган ислоҳотлар иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим aҳaмиятгa эга бўлмоқда.

Соғлиқни сақлаш. Вилоятда соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Дастурни амалга ошириш жараёнида биринчи эътибор аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилди.

Ҳозирги кунда вилоятда 13035 ўринли 123 та шифохона ва бир пайтнинг ўзида бир сменада 43,9 минг қувватга эга бўлган 596 та оилавий ва бошқа амбулатория-поликлиника муассасалари самарали фаолият олиб бормоқда.

Тиббий муассасаларда жами 43,0 минг нафар ўрта тиббиёт ходимлари ва 7,4 минг нафардан зиёд врачлар фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари нодавлат тиббий муассасалар фаолиятининг такомиллаштирилишига жиддий эътибор берилмоқда. Натижада нодавлат шифохоналар сони 56 тани ташкил этди. Нодавлат тиббий муассасалар сони эса 283 тани ва якка тартибда тиббий меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи врачлар сони 479 нафардан иборат. Шунингдек, пуллик тиббий хизмат кўрсатиш ҳажми 73357,4 млн.сўмни ташкил этди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 116,2 фоизга ошган.

Таълимни ривожлантириш. Вилоятда 88,7 минг ўринга эга бўлган жами 670 та мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатиб, уларда 78,6 минг нафардан зиёд болалар тарбияланмоқда.

Вилоятда 2016/2017 ўқув йилида 918 та умумтаълим мактаблари фаолият кўрсатиб, 37,4 минг нафар педагог ходимлар 510,0 минг нафардан зиёд  ўқувчиларга таълим бермоқда.

Бугунги кунда вилоятда 12 та академик лицейлар ва 145 та касб-ҳунар коллежлари фаолият кўрсатмоқда. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида  таълим олаётган ўқувчилар сони 162,2 минг нафарни ташкил этди. (Жумладан,академик лицейларда 8248 нафар, касб-ҳунар коллежларда– 153952 нафар)

Спорт. Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний-маънавий жиҳатдан саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни соғлом ва баркамол бўлиб вояга етказиш мақсадида, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича тасдиқланган режага асосан 2016 йил давомида, шаҳар ва туман ҳокимликлари, турли давлат хамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 612 та турли спорт мусобақалари ўтказилди. Ўтказилган спорт мусобақаларида 322951 нафар (шундан 146753 нафари қизлар) ёш спортчилар иштирок этишди. Мазкур тадбирларни ўтказишга ва ғолиб бўлган совриндорларни тақдирлашга жамғарма ва ҳомий ташкилотлар томонидан 23,7 млн.сўм маблағлар (шундан, жамғарма ҳисобидан 18,6 млн.сўм) сарфланди.

Ўтган ойлар давомида вилоятимизнинг 32 нафар (шундан 12 нафар қизлар) ёш спортчилари жами 1 та Республика мусобақаларига юборилиб, фахрли 2,3-ўринларни эгаллаб қайтдилар.

Маданият. Вилоятда 4 та театр ва 14 та музейлар, 8041,5 минг нусха китоб фондига эга бўлган 1130 та кутубхоналар фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, вилоятда 91 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази фаолият кўрсатмоқда. Мазкур марказларда 775 та тўгараклар мавжуд бўлиб, тўгаракларда  20,0 минг нафардан зиёд болалар ва ўсмирлар  бўш  вақтларини мазмунли ўтказмоқда.

 

Меҳнат ва даромадлар. Вилоятда давр охирига доимий аҳоли сони 3587,4 минг нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 57,3 минг нафарга ёки 101,6 фоизга ортган.

Иқтисодий ислохотларни жадаллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида иқтисодиётда банд бўлганлар сони ўсиб бормоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,3 фоизга ўсиб, 1518,1 минг кишини ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил
13 декабр СҚ-124-111-сонли қарори бўйича “2017 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури”га асосан, ҳисобот даврида 37583 та (қишлок жойларда 26642 та) янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич режага нисбатан 100,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Биринчи чорак  давомида иш ахтарувчи сифатида жами 13322 нафар фуқаролар рўйҳатга олинди, шундан 12087 нафари ишга жойлаштирилди, 737 нафар фуқаролар ишсиз шахс сифатида рўйхатга олинди.

Ҳисобот даврида ўртача иш ҳақи вилоят бўйича 1208,5 минг сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,4 фоизга ўсганлиги қайд этилди.

 

VIII. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш.

Вилоятда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш борасида бир қатор ижобий натижаларга эришилди. Хусусан, юридик, консалтинг, мехмонхона, интернет хизматлари, суғурта, молия ва банк соҳасидаги янги ва замонавий хизмат турларининг ҳамда бугунги кунда соҳа вакилларининг кўпаяётганлиги бунга ёрқин мисол бўла олади. Натижалар эса ўз навбатида соҳадаги рақобат муҳитининг шаклланишига, аҳоли арзон ҳамда сифатли харид ва хизмат турларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда.

Ҳисобот даврида жами хизматлар ҳажми 3006,5 млрд.сўмдан иборат бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,2 фоизга ўсишга эришилди.

2017 йилнинг 2-чорагида жами 290 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, амалда 295 та маиший хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди ва 2,7 мингдан ортиқ меҳнат ёшидаги аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди.

2017 йилнинг 2-чораги давомида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан жами 34754,3 млн.сум миқдорида имтиёзли кредит маблағлари  ажратилди.

 Чакана савдо айланмаси. Вилоятда ҳисобот даврида чакана савдо айланмаси ҳажми 4408,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 112,6 фоизга тенг бўлди. Аҳоли жон бошига тўғри келган савдо ҳажми эса 1232,9  минг сўмни ташкил этди.

156.50 KB