Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларининг

 2017-09-14 10:45:07    169

PDF юклаш
Чоп этиш


НАМУНАВИЙ РЕГЛАМЕНТИ

И. Умумий қоидалар

1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларининг намунавий регламенти (бундан буён матнда – Намунавий регламент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари (бундан буён матнда – Жамоат комиссиялари деб юритилади) фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Жамоат комиссиялари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларининг (бундан буён матнда – Жамоат фондлари деб юритилади)  васийлик кенгашлари вазифаларини бажаради, жамоат фондларининг устувор йўналишларини шакллантиради, жамоат фондлари ташкил етилган тақдирда, уларнинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади.

3. Жамоат комиссиялари ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатларига ва ушбу Намунавий регламентга мувофиқ амалга оширади.

ИИ. Жамоат комиссияларининг ваколатлари

4. Жамоат комиссиялари:

нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан социал ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорлигини чуқурлаштиришга кўмаклашади, уларнинг таклифларини ўрганиш асосида ижтимоий шерикликнинг устувор йўналишларини аниқлайди;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг жойларда ижтимоий, социал-иқтисодий масалаларни ҳал етишга қаратилган социал ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик дастурлари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга, уларни амалга ошириш учун маблағларнинг зарур ҳажмларини аниқлашга доир тавсиялар ишлаб чиқади ҳамда тегишли буюртмаларни Парламент комиссиясига юборади;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари маблағларининг самарали тақсимланишини ташкил етади, шунингдек улардан мақсадли фойдаланилиши устидан мониторингни амалга оширади;

тегишли ҳудудда ижтимоий, социал-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал етишда ижтимоий шериклик ҳолатининг мониторингини ва баҳоланишини амалга оширади, зарур ҳолларда, мазкур йўналишдаги ишларни такомиллаштиришга доир аниқ тадбирларни ишлаб чиқади;

ижтимоий шериклик субъектлари ўртасида манфаатларни келишиб олишга ва биргаликдаги фаолиятнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишга қаратилган маслаҳатлашувлар ҳамда музокараларни ташкил етади ва ўтказади, улар ўртасида битимлар ва шартномалар тузишга, шунингдек уларнинг ижро етилишига кўмаклашади;

ижтимоий шериклик соҳасида кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилади.

Жамоат комиссиялари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

5. Жамоат комиссиялари:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига бажарилган ишлари тўғрисида  ҳар йилги ҳисоботни тақдим етиши;

ижтимоий шериклик соҳасидаги дастурлар ва лойиҳалар бўйича мажбуриятларни бажариши;

ижтимоий шериклик доирасидаги фаолиятни амалга ошириш чоғида фуқароларнинг манфаатларини ва еҳтиёжларини ҳисобга олиши;

ижтимоий шериклик доирасида тақдим етилган пул маблағларидан ва бошқа мол-мулкдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаши шарт.

Жамоат комиссияларининг зиммасида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

ИИИ. Жамоат комиссияларининг тузилмаси ва уларни бошқариш

6. Жамоат комиссиялари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, адлия ва молия органларининг, шунингдек бошқа давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакиллари орасидан раис, унинг ўринбосари, масъул котиб ва комиссия аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

7. Жамоат комиссиясининг раиси:

Жамоат комиссиясининг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;

Жамоат комиссиясининг иш режаси лойиҳасини тайёрланишини ташкил етади ва Жамоат комиссиясининг тасдиқланган иш режаси бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

Жамоат комиссияси қарорларини имзолайди ва уларнинг ижро етилишига доир ишларни ташкил етади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

8. Раис ўринбосари Жамоат комиссияси раисининг йўқлигида унинг вазифаларини бажариб туради, Жамоат комиссияси томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни бажаради.

9. Жамоат комиссиясининг масъул котиби Жамоат комиссияси мажлисларини ташкил етиш ва ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширади, Жамоат комиссияси мажлисларининг баённомаларини юритади, шунингдек Жамоат комиссияси томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни бажаради.

10. Жамоат комиссияларининг таркиби тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан тасдиқланади.

11. Жамоат комиссиясининг таркибини ўзгартириш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан амалга оширилади.

Жамоат комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига тегишинча Жамоат комиссиясининг раисини, раис ўринбосарини, масъул котибини, айрим аъзоларини муддатидан илгари вазифасидан озод етиш тўғрисидаги масалани Жамоат комиссияси аъзолари умумий сонининг учдан икки қисми талабига биноан киритиши мумкин.

12. Жамоат комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажаради.

Жамоат комиссияси раисининг, раис ўринбосарининг, масъул котибининг ва аъзоларининг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ харажатларининг ўрни уларнинг асосий иш жойидаги маблағлар ҳисобидан қопланади.

13. Жамоат комиссияси қўйилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун ишчи ва експерт гуруҳларини тузиши мумкин. Бу гуруҳларнинг фаолияти Жамоат комиссияси томонидан тасдиқланадиган низом асосида амалга оширилади. Йўналишлар бўйича ишчи ва експерт гуруҳларини тузишда ишга жалб етилаётган експертларнинг касбий ва ҳаётий тажрибаси ҳисобга олинади.

ИВ. Жамоат комиссияларининг иш тартиби

14. Жамоат комиссиялари фаолиятининг ташкилий шакли уларнинг мажлисларидир.

Жамоат комиссияларининг мажлислари, қоида тариқасида, ҳар чоракда камида икки марта ўтказилади.

15. Жамоат комиссияларининг мажлислари раис ташаббуси билан, у йўқлигида еса – Жамоат комиссияси раисининг ўринбосари томонидан  чақирилади.

16. Жамоат комиссиясининг навбатдан ташқари мажлислари раис ташаббуси билан, шунингдек Жамоат комиссияси аъзолари ёхуд Жамоат фонди Тафтиш комиссияси аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмининг ёзма талабига биноан чақирилади.

17. Жамоат комиссиясининг масъул котиби Жамоат комиссияси аъзоларини, қоида тариқасида, Жамоат комиссияси мажлиси кунидан камида икки кун аввал хабардор қилади.

Жамоат комиссиясининг аъзоси мажлисда иштирок етиш имконияти бўлмаган тақдирда Жамоат комиссияси раисига бу ҳақда олдиндан хабар қилиши шарт.

18. Жамоат комиссияси мажлисининг кун тартибига қўшиладиган масалалар Жамоат комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзолари томонидан, шунингдек Жамоат фонди Ижро етувчи девони раҳбари томонидан киритилиши мумкин.

19. Жамоат комиссияси мажлислари, агар уларда Жамоат комиссияси аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатлидир.

20. Жамоат комиссиясининг мажлислари очиқ ўтказилади. Зарурат бўлганда Жамоат комиссияси ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

21. Жамоат комиссиясининг мажлисларини Жамоат комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари олиб боради.

22. Мажлисларга давлат органларининг, корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа шахслар таклиф етилиши мумкин.

Мажлисга таклиф етилган шахслар муҳокама етилаётган масалалар бўйича қарорлар қабул қилинишида овоз бериш ҳуқуқига ега емас, шунингдек раислик қилувчининг фармойишларига бўйсуниши шарт.

Мажлисга таклиф етиладиган шахсларнинг сони ва таркиби Жамоат комиссияси раиси томонидан ҳал қилинади.

Мажлисда раислик қилувчи Жамоат комиссияси аъзоларига мажлисга таклиф етилган шахсларнинг сони ва таркиби тўғрисида ахборот беради.

23. Жамоат комиссияси мажлисида масалаларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш жараёни масалани тайёрлаш учун масъул бўлган  Жамоат комиссияси аъзоларининг маърузаларини ва қўшимча маърузаларини, шунингдек Жамоат комиссияси раиси томонидан масалани тайёрлаш учун  масъул сифатида белгиланган бошқа шахсларнинг маърузаларини ва қўшимча маърузаларини ешитиш шаклида амалга оширилади.

Жамоат комиссияси мажлисида қарорлар унинг мажлисида иштирок етаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамоат комиссиясининг ҳар бир аъзоси бир овозга ега бўлади ва муҳокама етилаётган масала бўйича «тарафдор», «қарши» ёки «бетараф» бўлиб овоз беради. Жамоат комиссияси мажлисида ҳозир бўлган Жамоат комиссиясининг ҳар бир аъзоси муҳокама етилаётган масала бўйича овоз беришда иштирок етиши шарт.

Жамоат комиссиясининг овоз бериш вақтида иштирок етмаган аъзолари овоз бериш ҳуқуқини Жамоат комиссиясининг бошқа аъзоларига топшириши мумкин емас.

24. Жамоат комиссиясининг мажлисида масъул котиб томонидан мажлис баённомаси юритилади. Баённомада:

мажлис ўтказилган вақт, сана ва жой;

Жамоат комиссиясининг ҳозир бўлган ва иштирок етмаётган аъзолари сони, шунингдек таклиф етилган шахсларнинг сони;

мажлисда кўриб чиқилаётган, муҳокама етилаётган масалаларнинг мазмун-моҳияти, мажлисда кўриб чиқиш учун киритилган ҳар бир масала бўйича ҳар бир маърузачининг ва қўшимча маърузачининг фамилияси ва лавозими;

қабул қилинган қарорларнинг «тарафдор», «қарши» ёки «бетараф» овозлар сони қайд етилган рўйхати кўрсатилади.

Жамоат комиссиясининг баённомаларини масъул котиб имзолайди, мажлисда раислик қилган раис ёки  раис ўринбосари тасдиқлайди.

25. Жамоат комиссиясининг қарорлари қабул қилинган кундан еътиборан уч кун муддатда Жамоат комиссияси аъзоларига ва Жамоат фонди Ижро етувчи девонига юборилади.

26. Жамоат комиссиясининг қарорлари Жамоат комиссиясининг барча аъзолари ва Жамоат фонди Ижро етувчи девони ижро етиши учун мажбурийдир.

В. Якунловчи қоидалар

27. Жамоат комиссияси фаолиятининг ташкилий, техник таъминотини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалга оширади.

28. Жамоат комиссияси фаолиятига услубий жиҳатдан раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан таъминланади.

23.62 KB